Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли.
Бухгалтерия ҳисобини мемориал-ордер шаклида мавжуд бўлган камчиликлар, ҳисоб шаклини такомиллаштиришни талаб этарди. 1940 йилларда бухгалтерия ҳисоби шаклини талаб дражасига кўтариш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида такомиллашган журнал-ордер шакли вужудга келди. 1949 йилда эса, собиқ СССР Молия Вазирлиги илғор корхоналар бухгалтерия ҳисобида тажрибадан ўтган бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг меъёрий ҳисоб регистрларини ишлаб чиқди. Шу ҳисоб регистрини журнал-ордер деб аталиши, улар асосида юритиладиган ҳисоб шаклининг ҳам журнал-ордер шакли деб аталишига асос бўлди.
1960 йил 1 январдан қўлланилаётган бухгалтерия ҳисобининг ягона счетлар режасига мувофиқ равишда бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли намунали равишда ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби принципларига ўзгаришлар киритилди. Журнал-ордер шаклига қадар бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли қўлланилиб келарди.
Бухгалтерия ҳисобининг Журнал – ордер шакли бошланғич хўжалик маълумотларини гуруҳлаб жамлаш принципига асосланган. Бу жамлашда бухгалтерия ҳисоби ҳамма бўлимлари бўйича хўжалик мулклари ва жараёнларини синтетик ва аналитик ҳисоби таъминланади.
Ҳисобот ойидаги дастлабки хужжат маълумотларини тизимлаш ва жамлаш ҳисобга олиниши керак бўлган маблағ ва хўжалик жараёнларини улар фойдаланиши бўйича акс эттириш имкониятини берувчи ҳисоб регистрларида олиб борилади. Демак, мемориал-ордерларни тузиш зарурияти колмайди. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида бошланғич хўжалик маълумотлари тўғридан тўғри журнал-ордер ва ёрдамчи қайдномаларда акс эттирилиб борилади.
Журнал-ордер ҳисоб регистри ёзувларни хронологик ва тизимли акс эттириб боришга мўлжалланган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг баъзиларида бир турдаги хўжалик жараёнларининг кўп содир бўлиши ёрдамчи қайдномалардан фойдаланиш заруриятини туғдиради. Ой давомидаги бир хил хўжалик жараёни кўп содир бўлганлиги сабабли ёрдамчи қайдномада акс эттирилиб борилади, ой охирида эса, жамланган маълумотлар журнал-ордер ҳисоб регистрига кўчирилади. Ёрдамчи қайдномалар бир вақтда икки вазифани бажаради. Биринчидан, журнал-ордерга маълумотлар акс эттрилишига хизмат қилса, иккинчидан, аналитик ҳисоб регистр сифатида ҳам фойдаланилади.
Ёрдамчи қайдномалар бухгалтерия ҳисоб объектларини гуруҳлашда ҳам аҳамиятлидир. Масалан, муомала харажатларини (савдо корхоналарида), умум ишлаб чиқариш харажатларини (ишлаб чиқариш корхоналарида) гуруҳлаш заруриятида ҳам ёрдамчи қайдномалардан фойдаланилади, уларда тегишли маълумотлар жамланади ва ой оҳирида журнал-ордерда акс эттирилади. Бошланғич хўжалик маълумотларини журнал-ордерларда тўғри гуруҳлашни таъминлаш мақсадида счетлар кредити бўйича корреспонденциялари журнал-ордер ҳисоб регистрида тўғри ёритилишини кўзда тўтилган ҳолда махсус қатор ажратиш орқали кўрсатиб ўтилган.
Журнал-ордер ҳисоб регистрларида счетлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар учун зарур кўрсаткичлар рўйхати учун махсус қаторлар ажратилган.
Бухгалтерия ҳисобини журнал-ордер шакли қўйидаги асосий принципларга асосланган:
журнал ордерда хўжалик жараёнлари акс эттирилаётганда тегишли счет кредити бўйича дебетланувчи счетлар кўрсатилган ҳолда ёзилади;
Иктисодий ва ҳисоб юритиш жиҳатидан бир-бири билан боғлиқ счетлар бўйича журнал-ордерлар мужассамлашган ҳолда қўлланилади;
Синтетик ва аналитик ҳисоб ёзувлари биргаликда олиб борилади:
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик жараёнларини;
Назоратни олиб бориш ва ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботларни тузишда керакли кўрсаткичларга ажратиб акс эттириш;
Корресонденцияланувчи счетлар олдиндан кўрсатилган ҳисоб регистрлари (журнал-ордер, ёрдамчи қайдномалар)да акс эттирилади.
ҳисоб регистрлари бир ой учун қўлланилади.
Журнал-ордер шакл қўлланиши натижасида қўйидаги имкониятларга ага бўлинади:
ҳисоб ишлари осонлашади;
хўжалик айланиши тезлашади;
ҳисоб ишларини бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсиланиши оқилона ташкил этилади ва оқибат натижасида ҳисоб ишлари унумдорлиги ошади;
ҳисоб ишлари харажатлари камаяди;
синтетик ва аналитик ҳисоб ёзувлари биргаликда олиб борилади;
ҳисобот тузишга тайёргарлик ишлари енгиллашади.
Бухгалтерия ҳисобининг Журнал-ордер шаклида синтетик ва аналитик ҳисоб ёзувлари биргаликда олиб борилади деб таъкидланди. Баъзи ҳисоб объектлари бўйича аналитик ҳисоб учун аналитик карточкалар юритилади. Аналитик карточкалар ҳисоб объектлари миқдори кўп бўлганда қўлланилади. Масалан, Асосий воситалар аналитик ҳисоби учун № ОС – 6а «Асосий воситалар инв. карточлари « юритилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини аниқлаш мақсадида харажатлар ҳисоби учун карточкалар ёки юқорида таъкидлаб ўтилганидек, гуруҳловчи қайдномалар ҳам юритилади. Ушбу аналитик ҳисоб карточкалари юритилганда, улар маълумотлари асосида айланма қайдномалар тузилади.
Бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклида қўлланиладиган икки хъисоб регистри (журнал-ордер, ёрдамчи қайднома) дан ташқари зарурият бўлса, яна ёрдамчи хужжат сифатида махсус ишлаб чиқилган жадваллардан ҳам фойдаланилади.
Синтетик ҳисоб регистри – Бош китоб ва бошқа регистрлар асосида баланс ва ҳисобот бошқа шакллари тузилади.
Бош китобда хар бир счет бўйича варақ ажратилиб, унда счетга тааллуқли бошланғич қолдиқ, дебет оборотлари хар бир мос равишдаги кредитланувчи счетлар билан бирга, ҳамда кредит оборот умумий суммаси, ой оҳирига қолдиқ суммаси кўрсатилади.
Бош китобда акс эттириладиган счетлар бўйича маълумотлар тегишли журнал-ордер, ёрдамчи қайдномалардан олинади.
Демак, журнал-ордер маълумотлари нақадар тўғри ва аниқлиги ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланувчи. Бош китоб маълумотларини ҳам тўғрилигини таъминлайди.
Журнал-ордерлар хўжалик жараёнларини синтетик ҳисобини юритишга мўлжалланган бўлиб, бир счет кредитда ва бошқа счетлар дебетланиши сифатида шахмат ёзувидан фойдаланган ҳолда юритилади. Баъзи счетлар, масалан, «Касса», «ҳисоблашиш» счетларини кредит оборотларини ҳисобини юритишга мўлжалланган журнал-ордерлардан ташқари, шу счетларнинг дебет оборотларини ҳисобга олиб борувчи ёрдамчи қайдномалар ҳам юритилади. Савдо корхоналарида товарлар ҳисобини юритишга мўлжалланган «Товарлар» счети бўйича ҳам худди шундай, кредит обороти ҳисоби учун журнал-ордер, дебет обороти ҳисоби учун ёрдамчи қайдномалардан фойдаланилади.
счетлар дебет обороти учун мўлжалланган ёрдамчи қайдномалардаги ёзувлар ҳам кредитланувчи счетлар билан акс эттирилади, яъни шахмат ёзуви усулида ёзилади.
Шахмат ёзуви усулини хусусияти шундаки, ёзув бир марта акс эттирилади.
Баъзи счетлар улар иқтисодий мазмуни жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлганлиги сабабли, улар ҳисоби учун битта журнал-ордер мўлжалланган.
Масалан, «Асосий воситалар», «Асосий воситалар эскириши», счетлари иқтисодий мазмуни жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлганлиги сабабли 13-журнал-ордердан фойдаланилган ҳолда ҳисоб юритилади.
Бош дафтарга эса, хар бир счет бўйича ажратилган варақларга тегишли маълумотлар умумий юритилган журнал-ордердан олиб ёзилади. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида қўлланиладиган Бош дафтарнинг хусусияти шундаки, унда счет маълумотларини бир ойлиги эмас, балки, бир йил давомида ёзиб борилади.
Бош китоб журнал-ордер маълумотларини умумлаштириш, ҳисобот шаклларини тузиш учун хар бир счетлар бўйича ёзувларни тўғрилигини текшириш учун мўлжалланган.
Моддий бойликларни миқдор-қиймат ҳисоб китоби
счет ____________________________________________
Муддат
|
М/O
№
|
Жараен мазмуни
|
Бахоси
|
Дебет
|
Кредит
|
Колдик
|
|
|
|
|
|
миқдор
|
сумма
|
миқдор
|
сумма
|
миқдор
|
сумма
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |