2. Ҳисобот турлари ва шакллари.
Иктисодий мазмуни ва ҳисобот курсаткичларини олиш манбаига кура ҳисоботни қуйидаги икки тури мавжуд:
Бухгалтерия ҳисоботи;
статистика ҳисобот.
Бухгалтерия ва статистик ҳисобот аввалги хужалик юритиш тизимида битта давлат ҳисоботи деб каралар эди. Улар асосан юкори ташкилотларга молия органига, банк муассасига, статистик органига топширилар эди. Бундай шароитда бухгалтерия ҳисоботи статистик ҳисоботи уртасидаги фарк сезилмас эди.
Аммо улар уртасидлаги энг мухим фарк курсаткичлар мазмунида вап тегишли ҳисобот шаклларини тузиш усулидадир. Статистик ҳисоботи, оператив-техник, статистик ва бухгалтерия хисобининг маълумотлари асосида тузилса, бухгалтерия ҳисоботи эса асосан хужаликлар билан тасдикланадиган бухгалтерия хисоби езувлари асосида тузилади.
Бухгалтерия ҳисоботида асосан умумий курсаткичлар. Масалан, корхона маблаглари, баланс фойдаси ва х.к. Статистика ҳисоботи булса, абсолют микдорлар билан бирга нисбий ва урта микдорлар хакида маълумот беради. Масалан, фоизларнинг усиш дараажаси, уртача даража у еки бу курсаткичларнинг усиш ёки пасайиш динамикаси ва бошкалар.
Бухгалтерия ҳисоботи хужалик фаолияти хакидаги асосий таъминот манбаидир. У биринчидан, корхонанинг узига керакдир. Икинчидан – корхонада ишламайдиган шахсларга (акциядорлик жаъмиятларида) яъни ўз маблагини улуш сифатида куйган акциядорлар ва бошка кредиторларга керак. Учинчидан ҳисобот давлатнинг солик ва бошка органларига керак.
Бухгалтерия ҳисоботи турли молия ва тижорат тузилмалари учун керак. Улар кимматли когозларни олди-сотдисини олиб борадилар, яъни биржалар, банклар.
Бухгалтерия ҳисоботи аввалом бор корхона мулки таркибини хамда корхона молия натижаларини характерлайди. Ундан ташкари бу ҳисоботда бошка корхоналар билан буладиган хисоб-китоблдар, молия органлари ва банк муассасалари билан буладиган хисоб-китоблар акс эттирилади. Ҳисобот маълумотларини мана шундай тулик берилиши шу билан характерланадики корхона мустакил иктисодий объект деб каралади.
Статистика ҳисоботи ўз олдига харажатлар жараени устидан умумий назоартни амалга оширишни мулжаллайди. Статистика айрим олинган корхонага мустакил объект эмас, балки бутун халк хужалигининг бир кисми деб карайди. Статистика ҳисоботи худуд, тармок булса, маълум бир курсаткичларни бажарилишини назорат килиб, улар тугрисида маълумот беради. Шунга караб, статистика ҳисоботи шаклланиб боради.
Ҳисобот халк хужалигидаги ахамиятига караб қуйидаги икки турга бўлинади:
умумдавлат ҳисоботи
корхона ичидаги ҳисобот.
Умумдавлат ҳисоботи Молия вазирлиги ва Давлат Статистика кумитаси томонидан белгиланган шакл ва тартибда тузилади ва тегишли органларга ўз вактида топширилиши лозим булади.
Корхона ичидаги ҳисобот эса киска булиб, шу корхона ичида фойдаланилади. Масалан, кассир ҳисоботи, модий жавобгар шахс ҳисоботи ва на маълум бир ташкилий-техникавий тадбирларни амалга ошириш режаларининг бажарилиши хакидаги ҳисобот. Бу ҳисоботлар корхона рахбари, бош бухгалтер белгилаган муддатда тегишли булимларга яъни бошкарув булимига асосан бухгалтерия булимига топширилиши лозим.
Ҳисоботда бир корхона курсаткич маълумотлари ёки бир неча корхона курсаткич маълумотлари курсатилган булиши мумкин. Демак, шу хусусиятига кура ҳисоботни қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:
дастлабки ҳисобот;
йигма ҳисобот.
Йигма ҳисобот бирлашмалар, ассоциациялар, акциядорлик жамиятлари, бош бошкармалар, вазирликлар тармокнинг бошка юкори ташкилоти томонидан тузилади.
Ҳисоботни тузиш ва топшириш муддатига кура эса, қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
йил ичидаги (давомидаги) ҳисобот;
йиллик ҳисобот
Йил ичидаги ҳисобот эса, ойлик, чораклик ва ярим йиллик булади.
Йиллик ҳисобот шакллари куйидагилардан иборат:
1.Корхона баланси № 1.
2.Молиявий натижалар хакида ҳисобот № 2.
3.Асосий воситалар харакати хакида ҳисобот № 3.
4.Пул маблаглари хакида ҳисобот № 4.
5.Корхона мулкининг холати хакида ҳисобот № 5.
Do'stlaringiz bilan baham: |