№
|
Фарқланишлар
|
Молиявий ҳисобда
|
Бошқарув ҳисоби
|
|
Ҳисобнинг мақсади
|
Корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш, активлар ва пассивларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш, даврий ва йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан иборат. Бу маълумотлар маъмуриятнинг ўзи учун ҳам, ташқи фойдаланувчилар учун ҳам мўлжалланган бўлади.
|
Бошқарув ҳисобининг асосий мақсади эса корхона раҳбариятини оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиш учун харажатлар ва молиявий натижалар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлашдир
|
|
Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш
|
Молиявий ҳисобда ҳисоб сиёсати уни юритиш қоидалари, молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш тартибини ифодалайди
|
Бошқарув ҳисоби ҳисоб сиёсатида асосан корхона фаолиятини бюджетлаштириш, тахминлаш, таннарх ҳисоблаш, трансферт баҳони шакллантириш, сегментар ҳисобот тузиш масалалари ўз ифодасини топади
|
|
Ахборотларни бухгалтерия ҳисоби счетлари тизимида акс эттириш
|
Молиявий ҳисоб счетлари тизими корхона моддий, меҳнат ва молиявий ресурслари ҳолати ҳамда ҳаракати тўғрисидаги барча маълумотларни умумлаштиради (21 БХМС).
|
Бошқарув ҳисоби счетлар режаси эса корхона ва унинг бўлинмалари фаолияти тўғрисида стратегик бошқарув қарорлари қабул қилиш, бюджетлаштириш, харажатлар ҳисоби ва таннарх калкулятсиясини ташкил этиш, “Харажатлар-ишлаб чиқариш ҳажми-фойда” тизими бўйича молиявий натижаларни аниқлашни назарда тутади. Мазкур счетлар режасини амалиётга жорий этиш икки разрядли бухгалтерия ҳисоби счетлари тизимидан тўрт разрядли тизимга ўтиш заруриятини келтириб чиқаради:
а) баланс счетлари яъни баланс тузишда иштирок этувчи счетлар;
б) операцион, “Харажатлар - ишлаб чиқариш ҳажми - фойда” тизими бўйича молиявий натижаларни аниқлашда қўлланиладиган ва бошқарув бухгалтериясида фойдаланиладиган счетлар.
Ҳозирги кунда жаҳон амалиётида бошқарув ҳисоби счетлар режасининг Германия ва Россияда муваффақиятли қўлланилаётган тизимлари амал қилмоқда.
|
|
Ахборотдан фойдаланувчилар
|
Молиявий ҳисобни ташқи ҳисоб деб ҳам атайдилар. Унинг натижалари чоп этиб борилади, бироқ, молиявий ҳисоботлар нафақат молиявий ахборотларни, шунингдек, корхоналар фаолиятидаги муваффақиятларни, уларнинг янги маҳсулотларини намойиш этувчи реклама тусидаги ахборотларни ҳам ўз ичига олади.
|
Бошқарув ҳисобини, бинобарин, ички ҳисоб деб аташ мумкин. Унинг натижаларидан корхона бошқаруви ходимлари, таъсисчилар ва кузатув кенгаши аъзолари фойдаланадилар.
|
|
Ахборотни тақдим этиш шакллари
|
Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунининг 16-моддасига мувофиқ, молиявий ҳисобот бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги, асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги, пул оқимлари тўғрисидаги, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот шакллари, шунингдек, изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлардан иборат.
|
Бошқарув ҳисоби ахборотлари эса фойдаланувчиларга эркин шаклда тақдим этилади.
|
|
Ҳисобни юритиш мажбурияти
|
Молиявий ҳисоб расмий ҳисоб бўлиб, барча корхоналар учун уни юритиш мажбурийдир. Молиявий ҳисобот ҳужжатлари солиқ идоралари ва бошқа тегишли жойларга тақдим этилади, улар аудиторларнина текширув объекти ҳисобланиб, чоп этилиши шартдир.
|
Бошқарув ҳисобини олиб бориш корхона раҳбарияти талабларига мувофиқ амалга оширилади
|
|
Ҳисобни ташкил этиш қоидалари
|
Молиявий ҳисобда молиявий ҳисобот ахборотлари аниқ тамойил ва қоидаларга мувофиқ шаклланиши ҳамда акс эттирилиши шарт, улар асосида маълумотлар қайд қилинади, баҳоланади ва тегишли счетларда расмийлаштирилади. Ушбу тамойил ва қоидалар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Респубикаси қонуни ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий цандартларида белгилаб қўйилади.
|
Бошқарув ҳисобини юритиш тартиб-қоидалари корхонанинг стратегик ва тактик мақсадларидан, хусусиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилади. Бу ҳисоб турида маълумотларнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аҳамиятлилик даражасига эътибор берилади.
|
|
Ҳисоб тамойиллари
|
Молиявий ҳисоб умумий тамойилларга таянади, булар бухгалтерия ҳисобини иккиёқлама ёзув усулида юритиш, аниқлик, мазмуннинг шаклдан уцунлиги, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги, молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги ва ҳ.к. Бу тамойилларга корхона ходимлари билан бир қаторда давлат идоралари вакиллари ҳам амал қиладилар.
|
Бошқарув ҳисобининг асосий тамойиллари эса ҳисобни иккиёқлама ёзув усулида юритиш, узлуксизлик, аниқлик, ҳисоблаш, эҳтиёткорлик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги ва ҳ.к. ҳисобланади
|
|
Ҳисобнинг асосий объектлари
|
Молиявий ҳисоботларда корхона одатда ягона, яхлит деб таърифланади. Кўп тармоқли фаолият олиб борувчи йирик корхоналар хар бир соҳа бўйича яъни корхонанинг йирик сегментлари бўйича харажатлар ва даромадларни умумлаштирилган молиявий ҳисоботда акс эттириши шарт.
|
Бошқарув ҳисоби, одатда корхонанинг алоҳида бўлинмалари: бўлимлар, сехлар, учацкалар, иш жойлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади
|
|
Ҳисобнинг асосий тузилмаси
|
Активлар = Ўз маблағлари манбалари + Мажбуриятлар
|
Бошқарув ҳисоби ахбороти тузилмаси ва таркиби унинг фойдаланувчиларини эҳтиёжларига боғлиқ. Бошқарув ҳисобининг хар қандай тузилмаси энг аввало харажатлар, даромадлар ва активлар каби категорияларга таянади. Бу тузилмаларни қўллашда асосий мезон - зарур ахборотнинг фойдалилигидир
|
|
Ахборотнинг ошкоралик даражаси
|
Молиявий ҳисоб ахборотлари унинг фойдаланувчилари учун очиқ ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекицон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасига кўра, мазкур ахборотлар солиқ органларига, таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга, давлат цатицика органларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга тақдим қилинади
|
Бошқарув ҳисоби ахборотлари кўпроқ махфийлик хусусиятига эга бўлиб, улардан корхона менежерлари, таъсисчилар ва кузатув кенгаши аъзолари бошқарув қарорлари қабул қилишда фойдаланадилар. Ушбу ахборотлар корхонанинг тижорат сири ҳисобланади. Улар ҳисоботдан ташқи фойдаланувчиларга берилмайди.
|
|
Ахборотни акс эттириш усуллари ва йўллари
|
Молиявий ҳисоб қийматда шаклланадиган ахборотни ўз ичига олади. Корхонанинг молиявий ҳисоботи бош дафтардаги барча счетлар бўйича якуний қолдиқларни ўз ичига олади. Унда молиявий ҳисобот маълумотлари албатта пул бирлиги кўринишида акс эттирилиши зарур. Молиявий ҳисобот маълумотлари бош дафтарнинг якуний ёзувларига мос келади
|
Бошқарув ҳисобида хўжалик муомалаларини акс эттиришда иккиёқлама ёзув усулига асосланиш шарт эмас. Мазкур ҳисоб турида маълумотлар хар қандай ўлчов бирлигида ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, унда молиявий ҳисобот шакллари ахборотларининг Бош китоб маълумотлари билан мос келиши ва таққосланиши шарт эмас.
Бошқарув ахборотини қайд этиш ва акс эттиришда эса молиявий ҳисоб усуллари билан биргаликда эконометрика, статистика, иқтисодий таҳлил усулларидан ҳам фойдаланилади.
|
|
Ахборотларни ўлчаш.
|
Хўжалик жараёнларини умумлаштириш учун молиявий ҳисобда фақат қиймат ўлчови қўлланилади ва сўмларда ифода этилади.
|
Бошқарув ҳисобида эса ҳисоб ўлчовларининг моддий, меҳнат ва қиймат каби барча турларидан фойдаланилади.
|
|
Ҳисобот тузишнинг даврийлиги
|
Молиявий ҳисобот қаттъий белгиланган муддатларда тузилади ҳамда тақдим этилади.
|
Бошқарув ҳисобида ҳисобот хар куни, хар ҳафта ва ҳар қандай муддатларда тузилиши мумкин. Ҳисоботларни тақдим этиш муддати корхона раҳбарияти томонидан белгиланади. Муҳими, ҳисобот истеъмолчиларга фойдали бўлиши ва ўз вақтида тақдим этилиши лозим.
|
|
Ахборотнинг содир бўлиш вақти
|
Молиявий ҳисоб корхонанинг молиявий тарихини акс эттиради. Унда хўжалик муомалалари уларнинг содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали қайд этилади яъни ҳисобнинг бу тури корхона хўжалик фаолиятида аллақачон содир бўлган муомалаларни тасдиқлайди.
|
Бошқарув ҳисобининг мақсади эса содир бўлган воқеалар таҳлили асосида истиқболга мўлжалланган тавсиялар, бошқарув ва инвестиция қарорлари дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
Молиявий ҳисоб хўжалик муомалалари содир бўлгандан сўнг, бошқарув ҳисоби эса воқеа-ҳодисаларни олдиндан ташхислаб бериши зарур. Шуу боисдан, бошқарув ҳисобини кўпинча тахминлаш ҳисоби, махфий ҳисоб деб ҳам атайдилар.
|
|
Ахборотнинг аниқлик ва ишончлилик даражаси
|
Молиявий ахборот содир бўлган операцияларни акс эттиради, шу боис, у холислик хусусиятига эга ва аудиторлик текширувидан ўтади.
|
Бошқарув ҳисоби эса кўпроқ бўлажак даврга мўлжалланган ициқбол билан иш тутади. Шуу боис, бошқарув ҳисобидаги ахборот эҳтимоллик ва субъектив (хусусийлик) тавсифига эга
|
|
Харажатлар ва даромадларни гуруҳлаш йўллари
|
Молиявий ҳисобда харажатлар калкулятсия моддалари бўйича, даромадлар эса корхона ва унинг фаолият турлари (сегментлари) бўйича гуруҳланади ва акс эттирилади.
|
Бошқарув ҳисобида харажатлар харажат моддалари бўйича, даромадлар эса бўлинмалар ва маҳсулот (иш, хизмат)лар турлари бўйича гуруҳланади ва акс эттирилади. Харажат моддаларининг рўйхати тармоқ йўриқномалари билан белгиланади ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсатида ифодаланади
|