Оператив ҳисоб- айрим хўжалик операциялари ва жараёнларини бевосита улар содир бўлаётган вақтида бошқариш мақсадида жорий кузатиш ва назорат қилиш тизими бўлиб ҳисобланади. Бу ҳисобнинг корхона ва унинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилиш мақсадида маълумотларни оператив равишда олиш ва улардан фойдаланиш унинг фарқ қиладиган белгиси ҳисобланади.
Оператив ҳисоб турли-туман хўжалик хрдисаларни ўз ичига олиб, асосан ишлаб чиқариш - техника хусусиятидаги кўрсаткичлар билан таъминлайди. У маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича топшириқларнинг бажарилаётгашшги, харажатлар нормативларидан кундалик четга чиқишлар, иш кучидан фойдаланиш ва асбоб-ускуналарнинг юкланганлик даражаси, шартномаларга риоя қилиниши - мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан тузилган контрактларнинг бажаршшши ҳисоботги маълумотлар билан таъминлайди. Оператив ҳисобда ўлчовларнинг ҳамма турлари - моддий, меҳнат ва қиймат ўлчовларидан фойдаланилади. Лекин ҳисобнинг бу тури асосан бир турдаги операцияларни акс эттирганлиги ва ундан умумлаштирилган кўрсатклчлар талаб қилинмаганлиги сабабли, унда асосан моддий ва меҳнат ўлчовларидан фойдаланилади.
Назоратнинг оперативлигини таъминлаш учун хўжалик операцияларининг бориши ҳисоботги ахборотни тезроқ олиш керак бўлади. Шунинг учун оператив ҳисобнинг маълумотлари иложи борича осонроқ йўл билан қайд қилиниши мумкин. Уларни бевосита кузатиш йўли билан етказишади, телефон, факс, модем орқали, компьютер алоқаси ёрдамида ва бошқа йўллар билан хабар қилишади. Ҳозирги вақтда оператив ахборотни олиш учун механика ва автоматик ўлчов, тартибга солувчи асбоблар, мосламалардан фойдаланиш тобора кенгайиб бормоқда. Ҳисобни бундай ташкил қилиш хўжалик операцияларининг бориши устидан уларнинг амалга оширилиши вақтида бевосита бошқариш имконини беради.
Оператив ҳисобнинг маълумотларидан мутлақ аниқлик талаб этилмайди, чунки уларнинг асосий вазифаси - кузатилаётган объектларда содир бўлаётган ўзгаришларни тезлик билан хабар қилишдир. Шунинг учун амалиётда оператив ҳисобдан фақат тахминий ахборотни олиш билан кифояланадилар. Лекин бу ахборот етарли даражада тўғри бўлиши керак, зероки, унга қараб содир бўлган ўзгаришларнинг ҳажми ва тавсифи ҳисобот ишончли хулоса қилиб, хатосиз бўлган бошқарув қарорларни қабул қилиш мумкин бўлсин.
Оператив ҳисоб корхонанинг ҳар хил бўлинмалари - бўлимлари, цехлари, омборлари ва ҳоказолар томонидан юритилади.
Оператив ахборот ёрдамида - менежерлар ишлаб чиқариш, фойда бўйича топшириқни бажарилишининг бориши, корхонани таъминлаш ва маҳсулот сотишси бўйича топшириқларнинг бажарилиши, товар моддий қийматликлар захирасининг даражаси ҳамда бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасалар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати ва бориши ҳисоботги маълумотларни олишда фойдаланишади.
Оператив ҳисоб корхонани ишчи кучи билан таъминланганлиги, унинг харакати, ходимларнинг малакасини ошириш ва бошқалар устидан назорат қилиш учун зарурдир. Цехлар, омборлар ва бошқа бўлинмалар ходимлари ундан маълум хўжалик қисмидаги топшириқларнинг бажарилишини бориши ҳисоботги маълумотлар олишади.
Оператив ҳисобдан ишлаб чиқариш бўлинмаларида содир бўлаётган операциялар ёки жараёнларнинг бориши ҳисоботги ахборотларни олишда кенг фойдаланилади. Бу ерда у махсус графиклар, хабарчи тахталар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади.
Оператив ҳисобнинг баъзи маълумотларидан фақат корхонанинг таркибий қисмидагина фойдаланилмай, улардан бошқарувчи оргаршарда ҳам фойдаланилади. Бундай маълумотлар умумлаштирилиб, ички оператив ҳисобот таркибига киритилиши мумкин. Оператив ҳисоботнинг кўрсаткичлари айрим тармоқлар ва бутун халқ хўжалиги миқёсида тегишли жараёнларни бориши устидан кузатиш ва ахборотни умумлаштириш учунхизмат қилади. Оператив ҳисоботдан, масалан, маҳсулот иишаб чиқариш, хом ашё билан таъминланганлик, ишга келиш, экиш ва ҳосил йиғишнинг бориши ҳисобот ва бошқа маълумотлар олинади. Оператив ҳисобнинг маълумотлари улардан кейинчалик фойдаланишда бухгалтерия ёки статистик ҳисобда қайта ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |