Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 0,66 Mb.
bet5/42
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#168890
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi nazariyasi (ma'ruza matn)

Статистик ҳисоб- оммавий хўжалик ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ишлаш тизимидан иборат. Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун хўжалик ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йўналтирилган. Ундан корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган турли-туман оммавий ҳодисаларни кузатиш учун фойдаланилади. Унинг ёрдамида хўжалик фаолиятининг турли-туман миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади. Саноатда бундайларга, масалан, ишлаб чиқариш ҳажми, ўртача иш хақи, иш вақтидан фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги даражаси, ўсиши ва ҳоказо кўрсаткичлар киради. Дастлабки статистик кузатувларнинг маълумотлари туманлар, вилоятлар ва умуман республика халқ хўжалигининг айрим тармоқлари бўйича умумлаштирилади.
Статистик ҳисоб статистика фани - статистика усулларидан фойдаланади. Мустақил ижтимоий фан сифатида статистика фақат хўжалик ҳодисаларинигина ўз ичига олмай, жамият ҳаётининг бошқа томонларини ҳам қамраб олади. Жумладан, унинг ёрдамида аҳолининг сони, таркиби ва ҳаракати, халқ хаётининг моддий ва маданий даражаси, унинг ижтимоий ҳаёти ҳисоботги кўрсаткичлар олинади.
Хўжалик ходисалари хақидаги маълумотлар статистик ҳисоб томонидан оператив ва бухгалтерия ҳисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда мустақил равишда ташкил қилинадиган дастлабки ҳисобдан олинади. Баъзи маълумотлар статистик кузатувнинг алоҳида шакллари - қайта рўйхатга олиш ва текширишлар ёрдамида олинади. Узлуксиз кузатиб бўлмайдиган оммавий ҳодисаларни тавсифлаш учун дастлаб кузатиш усулидан кенг фойдаланилади.
Тармоқлар, халқ хўжалиги миқёсидаги хўжалик ҳодисаларини тавсифловчи маълумотлар асосан махсус давлат статистика органлари - Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг статистика бошқармаси томонидан олинади ва ишлаб чиқилади. Дастлабки материалларни илмий ишлаш ва тахлил қилиш олинган кўрсаткичларни улар томонидан йиғиш ва гуруҳлаш, ўртача сонлар усули, нисбий жамлар, индекслар, динамик қаторлар ва шу каби махcyc усуллардан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади.
Статистик ҳисобнинг кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш учун ҳам барча мавжуд ўлчовлар - натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан, ўрганилаётган ҳодисанинг мазмуни ва қўйилган вазифаларига қараб фойдаланилади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish