Декабр ойи бўйича жами
|
100.000
|
100.000
|
|
|
|
1 Январга қолдиқ
|
-
|
-
|
-
| Асосий воситалар ҳисоби инвентар карточкаси
(NOC-6 шакл)
_______________________________________________________
(обьект тўлиқ номи ва аталиши)
_______________________________________________________
(тайёрловчи -завод номи)
__ _____________________________________________________
(модель, тоифа, русум)
Паспорт, лойиха рақами, русум, тоифа
|
Завод рақами ишлаб чиқилган йил
|
Фойдалан-ишга берилган харажатдаги далолатнома рақами ва муддат.
|
Инвентар
Тартиб рақами.
|
Цех бўлими
|
синтетик счет
|
Анали
тик ҳисоб шифри
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
|
|
|
|
|
|
|
Бош лангич қиймат
|
Амортизация ажратма меъёри
|
Изох
|
____га қайта баҳолаш маълумоти бўйича эскириш суммаси .
200_ й ёки сотиб олиш ҳужжатлари бўйича
|
Обьект кирими ҳисобот белги бухгалтерия ёзуви.
|
|
|
|
|
Муддат
|
Тартиб ракам
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
13
|
|
|
|
|
|
|
Қиммат баҳо металлар
|
Чикиши (берилди)
|
Номи
|
Тури
|
Массаси
|
Бухгалтерия ёзуви (далолатнома накладнойи)
|
Чикарилиш (жойлаштириш) сабаби
|
|
|
|
Муддат
|
Тартиб рақами
|
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
19
|
|
|
|
|
|
|
|
NOC 6 Шакли орка томони
Куриш, куроллантиришни охирга етказиш, қайта куриш , такомиллашиш
(бухгалтерия ёзуви)
|
Таъмирлаш
(бухгалтерия ёзуви)
|
муддат
|
тартиб ракам
|
Инвентар тартиб ракам
|
Сумма
|
Муддат
|
Тартиб ракам
|
Инвентар тартиб ракам
|
Сумма
|
Муд
дат
|
Тартиб ракам
|
Инвентар тартиб ракам
|
Сумма
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Обьектни қисқача индивидуал тавсифномаси.
О бьектни характерловчи ихтировчилик элементлари ва бошқа белгилар номи
|
Асосий обьект
|
Асосий обьектга таалукли мухум мосламалар, қурилмалар номи.
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Карточкани тўлдирди _________(лавозим)_____(имзо)_________
________________________________________________________
(Исми шарфи)
«___»______________200__й.
________________________________________________________
Юқорида «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб китоб» ва «Асосий воситалар» аналитик ҳисоблари учун қўлланадиган карточкаларни кўриб чиқдик. Ушбу карточкалар маълумоти аналитик ҳисоб ҳисоботги маълумотларда кенг ёритилган.
Кўп устунли карточкаларнинг яна бири сифатида «Асосий ишлаб чиқариш» харажатлари ҳисоби учун юритиладиган карточкани мисол сифатида келтириш мумкин.
Карточкалар махсус картотекаларда сақланади. Картотекага карточкалар жойлаштирилаётганда моддий жавобгарлиги жойланган ўрни ва бошқа хусусиятларига аҳамият бериб, гуруҳларга ажратилган ҳолда қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёзув турларига кўра 3 хил бўлади:
1. Хронологик ҳисоб регистрлари.
2. Тизимли ҳисоб регистрлари.
3. Комбинациялашган регистрлар.
Хронологик ҳисоб регистрларини ўзига хос хусусияти шундаки,, ундаги ёзувлар хронологик тартибда акс эттирилиб борилади. Бу ёзувлар орқали жараённинг қисқача мазмуни, содир бўлган муддати ва суммасини хронологик тартиб акс эттириб борилади. Масалан, «Жараёнларни рўйхат қилиш журнали» хронологик ҳисоб регистрига мисол бўлиб, у ҳисобнинг мемориал-ордер шаклида қўлланилади.
Тизимли ҳисоб регистрлари жараёнларни маълум бир белгилари бўйича тизимлашган (гуруҳлашган) ҳолда акс эттирилиши билан хусусиятлидир. «Бош дафтар» тизимли ҳисоб регистрларига мисол бўлади.
Ушбу регистрдан ХV аср охирларида икки ёқламаёзув усули вужудга келганидан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилган.
Бухгалтерия дафтарлари бир йилга мўлжалланган бўлиб, ҳамма бетлари рақамланади, бош бухгалтер имзоси билан тасдиқланади.
Охирги варақнинг орқасида бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қўйидаги ёзув акс эттирилган бўлиши зарур.
Бухгалтерия дафтарида корхона хўжалик мулкларини акс эттирадиган счетлар учун бетлар ажратилади. Синтетик счетлар учун тегишли аналитик счетлар очилган бўлса, бош дафтарда бетлар ажратилаётганда эътиборга олмоқ зарур.
Масалан, савдо корхонасини чакана савдодаги товарлари 2920 синтетик счетида юритилади. Айтайлик, шу савдо корхонасига қарашли 3 та магазин мавжуд. Бундай ҳолатда бош дафтарда хар бир моддий жавобгар шахс учун алоҳида варақлар қолдирилиши ва умумий товарлар ҳисоби акс эттирилиши учун ҳам варақлар ажратилган бўлиши зарур.
Бухгалтерия дафтарида мундарижа ҳам бўлиб, унда ҳисоби юритиладиган счетларнинг акс эттириладиган варақлари тартиб рақами кўрсатилган бўлади.
Бухгалтерия ҳисоб регистри дафтарнинг бошқа регистрлардан афзаллиги қўйидагилардан иборат:
Ҳисоб маълумотларининг бир регистрда мужассамлашганлиги;
Ҳисоб маълумотлари сакланиши мустаҳкам таъминланганлиги.
Бухгалтерия дафтарининг камчиликлари ҳам бўлиб, улар қўйидагилардан иборат:
Бухгалтерия ходимлари ўртасида меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйишга халақит беради, сабаби, дафтарда корхонада ҳисоби юритиладиган ҳамма счетлар жойлашган. Бухгалтерия ходимлари ўзларига бириктирилган счетга тегишли маълумотларни акс эттириш учун дафтар бўшашини кўтиши керак бўлади.
Бухгалтерия дафтаридан ҳисоб регистри сифатида фойдаланганда, ҳисоб ишларини механизациялаштириш имкониятлари камаяди.
Бухгалтерия ходимлари меҳнат унумдорлигини ошишига ҳалақит беради.
Биринчидан, дафтардан галма-галдан фойдаланиш натижасида вақт йўқотилади: иккинчидан, бухгалтерия дафтарининг хажми катта бўлиб, тегишли варақни топиб, ундан фойдаланишни секинлаштиради.
Бухгалтерия дафтарларининг ҳамма варақлари ҳам ҳамма вақт фойдаланилаверилмайди. Тулдирилмаган варақлар эса келгуси ҳисобот даври учун фойдаланилмайди ва ҳисоб регистрлари билан боғлиқ харажатларни ошишига олиб келади.
Бухгалтерия дафтарлари бир ҳисобот йили учун мўлжалланган.
Бухгалтерия регистрлари улардаги ёзув турига кўра, комбинациялашган шаклда ҳам бўлади.
Комбинациялашган бухгалтерия регистрларининг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда хронологик ва тизимли ёзувлар биргаликда акс эттирилади. Бундай регистрларнинг афзаллиги қўйидагилардан иборат:
Ҳисоб ишлари ихчамланади.
Бухгалтерия ёзувлари акс эттириладиган регистрлар миқдорини қисқартиради.
Хронологик ва тизимли ёзувлар умумлаштирилган ва комбинациялаштирилган ҳисоб регистрларига журнал-ордер мисол бўлади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари уларда акс эттириладиган маълумотлар хажмига икки турга ажратилади.
1.Синтетик регистрлар.
2. Аналитик регистрлар.
Синтетик регистрлар синтетик ҳисоб маълумотларини акс эттиришга мўлжалланган бўлиб, уларга бош дафтар, жараёнларни рўйхат қилиш журнали, журнал-ордерлар ва бошқалар мисол бўлади.
Аналитик регистрлар аналитик ҳисоб маълумотларини расмийлаштиришда қўлланилиб, уларга «Материаллар», «Асосий воситалар», «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар машиналар ва бошқа мулклар ҳисоби бўйича юритиладиган карточкалар мисол бўлади.
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан боғлиқ жараёнлар дастлабки хужжатларда расмийлаштирилади. Ушбу бошланғич хужжат ҳам шаклан, ҳам мазмунан хар томонлама текширилгандан сўнг, қайта ишланади. Дастлабки хужжат маълумотлари асосида, бухгалтерия регистрлари тўлдирилади.
Баъзи вақтларда бухгалтерия регистрлари ижроия варақлари асосида ҳам расмийлаштирилади. Бундай ҳолатларга даъвогар юзасидан ҳисоблашиш, ходимдан алимент суммасини ушлаб қолишлар, ходимни банкдан олган кредитлари юзасидан ушловлар учун асос бўладиган қонуний кучга эга бўлган суд қарорлари, банк билан ходим ўртасида тузилган шартномлар мисол бўлади.
Бухгалтерия регистрлари қандай дастлабки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилмасин қўйидаги талабларга риоя этиш зарурдир:
дастлабки ҳужжатларни тегишли бланкага расмийлаштирилганлиги:
дастлабки хужжат ҳамма реквизитлари андозага жавоб бериши:
кўрсаткичлар арифметик тўғри ҳисоблангани:
дастлабки хужжатларда расмийлаштирилган хўжалик жараёнлари иқтисодий мазмунлиги ва қонунийлиги:
текшириб, қайта ишланган дастлабки ҳужжатлар асосида бухгалтерия регистрларини ўз вақидада ва тўғри расмийлаштириш:
бухгалтерия регистрлари маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва ҳисоботни тегишли кўрсатмаларга асосан тўғри ва ўз вақидада тузиш:
ҳамма талабга жавоб берадиган баланс ва ҳисобот бошқа шаклларини ўрнатилган муддатда тегишли жойларга топшириш.
Юқорида келтирилган талаблардан кўриниб турибдики, бухгалтерия ҳисоби ҳисоб ишларини ҳамма босқичлари бир-бирига узвий боғлиқдир.
Дастлабки ҳужжатларни нақадар тўғри расмийлаштирилиши, бухгалтерия регистрлари маълумотларини ҳам тўғри расмийлаштирилишига асос бўлади. ўз навбатида бухгалтерия регистрлари молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўғри маълумотлар асосида расмийлаштирилишига хизмат қилади. Бизга маълумки, молиявий ҳисобот шакллари қўйидагилардан иборат:
1. Бухгалтерия баланси - 1 шакл
2. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл
3. Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот - 3 шакл
Пул оқими тўғрисида ҳисобот - 4 шакл
Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот - 5 шакл
Юқорида келтириб ўтилган молиявий ҳисобот ҳамма шакллари ҳам корхоналар фаолиятини хар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш, назорат этиш, ҳамда бошқариш учун хизмат қилади.
Демак, корхона фаолияти ҳисобот тўғри хулосага келиш учун молиявий ҳисобот маълумотлари хаққоний акс эттирилган бўлмоғи зарур экан.
Бухгалтерия регистрларини улардаги маълумотларни тўғри ва ўз вақтида акс эттиришини аҳамияти ҳам шундадир.
Бухгалтерия регистрларига тегишли маълумотларни акс эттиришни олдига қўйилган талабларни санаб утдик. Шу талабларга жавоб бериш учун эса қўйидаги вазифалар бажарилмоги керак.
1. Дастлабки ҳужжатларни хар томонлама текшириш.
2. Бухгалтерия регистрлари билан тўлиқ таъминланиш.
3.Бухгалтерия регистрларига ҳисобот даври бошланғич қолдиқларини тўғри акс эттириб чиқиш.
4. Бухгалтерия проводкаларини ҳисоб регистларига тегишли тартибда ўз вақтида ёзиш.
Бухгалтерия регистрларига ҳисобот даври бошида бошланғич қолдиқлар акс эттирилганда, олдинги ҳисобот даври учун оҳирги қолдиқ кўрсаткичлари олинади. Ушбу бошланғич қолдиқ суммалари тегишли бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттирилаётганда, уларнинг тагига чизиқ чизилади. Бундай чизиқ тортилишига сабаб, ҳисобот даври давомида акс эттирилган оборот суммалари билан бошланғич қолдиқ суммасини хатолик билан қўшиб юборилмаслик.
Бухгалтерия регистрларида ёзувлар акс эттирилаётганда, худди дастлабки ҳужжатларга қўйилган талабларга риоя этиш зарур. Ёзувларни акс эттириш талаблари шундаки, сиёҳли, ручкалардан, кимевий қаламлардан, ёзув машинкалардан фойдаланиш зарур.
Оддий рангли қаламлардан фойдаланиш эса, таъқиқланади бу билан ёзувларни ўзгартириш олди олинади, ёзувларни узоқ вақт сақланиши таъминланади.
Ёзувларни бухгалтерия регистрларида қандай усулда акс эттиришга кўра, машинада ёзиш ва қўлда ёзишга бўлиш мумкин.
Машинада ёзиш деганда, ёзув машиналари, электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида бухгалтерия регистрларини расмийлаштириш тушунилади.
Бухгалтерия регистрларидаги ёзувлар улардан неча нусхадан расмийлаштирилиши кўра, бир ва бир неча нусхали бўлади.
Бир неча нусхада бухгалтерия ҳисоби регистрлари расмийлаштирилишида, уларни хар бир нусхаси алоҳида-алоҳида расмийлаштирилиши ёки кўчириш қоғозларидан (копировка) фойдаланган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.
Бир неча нусхада ёзиладиган ҳужжатлар, асосан, дастлабки ҳужжатлар бўлиб, уларга далолатномалар, ТТН (товар-транспорт накладной)ларни, счет-фактураларни, накладнойларни, тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаларини, шартномаларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Кўчириш қоғозлари ёрдамида ёзувларни акс эттириш орқали хато ёзувлар камайишига, ҳисоб ишларини тезлашишига ва оқибат натижасида бухгалтерия ходимлари меҳнат унумдорлиги ошишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |