Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Товар ва товар сиѐсати
World Wide Web хизмати пайдо бўлган пайтдан бошлаб 
Интернет маҳсулот тарқатишнинг янги каналига айланди. Интернет 
ассортимент қаторидан ўрин олган биринчи товарлар ахборот, 
китоблар, аудио ва видео ѐзувлар, компакт-дисклар ҳисобланади. 
Бугунги кунда улар энг кўп харид қилинаѐтган маҳсулотлар бўлиб 
қолмоқда, бироқ бу товарлар ассортименти амалда чексиз бўлиб, 
антиквариатдан тортиб то замонавий ва юқори технологияли 
қурилмаларгача қамраб олади. 


134 
Интернетда товар сиѐсати хусусиятларига ўтишдан аввал товар 
ва товар сиѐсати тушунчаларини кўриб чиқамиз. 
Товар жонли меҳнат маҳсули, фойдали самара ѐки фойдали 
нарсани ифодалайди, уни харид қилиш ва ундан фойдаланиш 
истеъмолчининг муайян эҳтиѐжларини қондиради. 
Товар сиѐсати деганда рақобатли устунликни шакллантириш ва 
товарни истеъмолчи учун доимий тўлақонли қилувчи ҳамда у ѐки бу 
эҳтиѐжни қондириб, фирмага мос келувчи фойдани таъминловчи 
товар тавсифномасини яратиш бўйича стратегия ва чора-тадбирлар 
мажмуасини режалаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ 
маркетинг фаолияти тушунилади. 
Товар сиѐсатининг асосий мақсадларига эришиш иккита асосий 
соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш йўли билан амалга оширилади: 

янги товар яратиш — янги товарни излаш, яратиш, 
ривожлантириш ва бозорга чиқариш; 

товарга ҳамроҳлик қилиш — товар сифатини тартибга солиш, 
бозорда товар хулқ-атворини назорат қилиш, сервис хизмати 
кўрсатиш ва ҳоказо. Янги товар яратишдан фарқли ўлароқ товарга 
ҳамроҳлик қилиш товарнинг бутун ҳаѐтийлик даврида давом этади. 
Товарнинг маркетинг муҳити
Товарнинг 
асосий 
вазифаси 
истеъмолчи 
эҳтиѐжларини 
қондириш саналади. Шу аснода фирманинг асосий вазифаси 
товарнинг асосий қимматини тўғри белгилаш, диққат-эътиборни у 
қониқтирувчи эҳтиѐжларга қаратишдан иборат. 
Бироқ товарнинг асосий истеъмол қиммати етарли даражада 
эмас. Уни товар жозибадорлигини шакллантирувчи атроф-муҳит 
тавсифномаси тўлдиради: товар ва унинг ўрови сифатини таъминлаш, 
имидж яратиш, товар маркаси, сотувдан олдин ва сотувдан кейин 
сервис хизмати кўрсатиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва 
харидорнинг 
мазкур 
маҳсулотни 
харид 
қилиш 
ва 
ундан 
фойдаланишдан қониққанлигини яратиш. 
Шу тариқа товар ўзининг асосий тавсифномаси элементларини 
ҳам, харидор учун қўшимча самара яратувчи атроф-муҳит 
тавсифномасини ҳам бирлаштирса, у истеъмолчи учун қимматли 
нарса сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Атроф-муҳит тавсифномаларининг асосийлари қаторида харид 
қилиш имконияти, товар қиммати, нархи, сифати, хизмат кўрсатиш 
муддати, шакли, ўрови, имижи ва маркасини ажратиб кўрсатиш 
мумкин. 


135 
Интернетда товар сиѐсатини муваффақиятли амалга ошириш 
кўп жиҳатдан товар жозибадорлиги ва унга талабни шакллантирувчи 
тавсифнома яратиш билан боғлиқ бўлади. 
Товарни Интернет орқали таклиф этишда товар муҳитини 
шакллантиришнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 

товар ҳақида ахборот ва уни бошқа товарлар билан 
солиштирма таҳлил қилиш учун воситалар тақдим этиш. Бу йўналиш 
қуйидагиларни қамраб олиши мумкин: харидорнинг товарни 
танлашига имкон берувчи, унинг эҳтиѐжларини энг тўлиқ 
қониқтирувчи 
воситалар; 
товарнинг 
максимал 
сондаги 
тавсифномалари билан танишиш имконияти; Интернет коммуникатив 
воситалари ѐрдамида сотувчидан маслаҳат олиш ва б.; 

товарни Интернет орқали харид қилиш имкониятини тақдим 
этиш; 

сотувдан олдин ва сотувдан кейинги хизматни ташкил этиш; 

товар маркаси ва имижини яратиш, интернет-брендни 
ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шаклантириш. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish