131
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш учун самарали фойдаланилиши
мумкин.
Интернетда қидирувни амалга оширишда сифатли натижа олиш
учун бир қатор шартларга риоя қилиш зарур.
Уларнинг асосийлари
ресурсларни
кенг
қамраб
олиш
ва
топилган
ахборотнинг
ишончлилиги ҳисобланади.
Тармоқда бирор-бир маълумотни топиш имконияти, аввало,
унинг ресурслари қамрови тўлиқлигига боғлиқ бўлади. Кўпинча
бундай
қидирув
ўтказиш
максимал
ҳажмдаги
манбалардан
фойдаланишни
талаб
этади, бунда web-сайтлардан ташқари
маълумотлар тўпламлари, минтақавий телеконференциялар, FTP-
архивлар ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин. Бунда қидирув
ишларини муваффақиятли режалаштириш ва ўтказишнинг муҳим
шарти бўлиб бугунги кунда мавжуд бўлган
барча Интернет
ресурслари турларини билиш, уларни ахборот билан тўлдиришнинг
техник ва тематик хусусиятларини тушуниш хизмат қилади.
Интернет
орқали
сўров
ўтказиш
усули
самарадорлиги
юқорилиги шу билан боғлиқки, ўз коммуникатив хусусиятлари
туфайли у интервью олувчи ва респондентни
максимал даражада
«яқинлаштиради».
Бундан
ташқари,
Интернет
анкетанинг
«интервьюер-респондент-тўлдирилган анкета-анкетани маълумотлар
базасига киритиш-анкета таҳлили-натижаларни график шаклида
тақдим этиш» занжири орқали ўтишига сарфланувчи вақтни
сезиларли қисқартиришга имкон беради.
Замонавий ахборот
воситалари маълумотларнинг бу занжир босқичи бўйлаб ўтиш
вақтини бир неча дақиқагача қисқартириш имконини беради.
Таққослаш учун, бу босқичларни қўлда бажариш камида бир неча кун
сарфлашни талаб этади.
Интернет ѐрдамида сўров ўтказишнинг ўзига хос хусусиялари
қаторига,
шунингдек, нисбатан арзонлик, сўров ўтказиш ва унинг
натижаларини таҳлил қилиш жараѐнлари автоматлашуви, мақсадли
мулоқот доирасида сўров ўтказиш ҳам киради. Интернет орқали
сўров ўтказиш самарадорлигини таъминловчи
асосий шарт унинг
мақсадли мулоқот доирасида мавжуд бўлиши ҳисобланади.
Интернетда кузатув усули бирламчи маркетинг тадқиқоти
ўтказиш усулларидан бири саналади. Бу усул фирмалар томонидан ўз
web-сайти бўлган ҳолларда қўлланади. Унинг доирасида ўтказилувчи
тадқиқотлар web-сервер журналлар файлидан ѐки cookie файлларидан
олинувчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Бу
132
маълумотлар харидорлар хулқ-атвори, уларнинг саҳифалар бўйлаб
ҳаракатланиш кетма-кетлиги ѐки web-серверга ташриф буюриш
статистикасига алоқадор бўлиши мумкин. Сайтда қидирув
тизими
жойлаштирилган ҳолларда фойдаланувчилар киритувчи сўровлар ҳам
қўшимча равишда тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: