Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ташриф буюрувчилар хулқ-атвори ҳақида статистик



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Ташриф буюрувчилар хулқ-атвори ҳақида статистик 
маълумотлар олиш ва қайта ишлаш усуллари
Сайтга ташриф буюрувчиларнинг хулқ-атвори ҳақида ахборот 
тўплашнинг асосий усуллари ҳисоблагичлар ва Интернет хизматлари 
тақдим 
этувчи 
провайдерлардан 
олинувчи 
статистикадан 
фойдаланиш ҳисобланади. 
Ҳисоблагичлар
Web-серверда сайтга ҳар бир ташрифни қайд қилиб борувчи 
ҳисоблагич ўрнатиш муҳим вариантлардан бири ҳисобланади. У 
сайтнинг алоҳида саҳифасига, одатда энг кўп ташриф буюрилувчи 
саҳифага ѐки барча саҳифаларга ўрнатилиши мумкин. 
Биринчи ҳолатда ҳисоблагич, одатда сайтнинг илк саҳифасига 
қўйилади, чунки кўпчилик фойдаланувчилар ўз ташрифини айнан у 
саҳифадан бошлайди. Бундай ҳисоблагич ѐрдамида айрим хатоликлар 
билан бутун серверга ташриф буюришлар сонини аниқлаш мумкин, 
бироқ шуни эсдан чиқармаслик керакки, фойдаланувчиларнинг бир 
қисми сайтнинг бош саҳифасига кириб ўтирмасдан дарҳол ички 


129 
саҳифаларга ташриф буюриши мумкин. Улар бош саҳифага 
кирмаганлиги сабабли ҳисоб-китобларда хатолик рўй беради. 
Иккинчи вариантга кўра ҳисоблагичлар сайтнинг барча 
саҳифаларида ўрнатилиб, нисбатан репрезентатив тасвир олишга 
имкон беради. Бу ҳолатда сервер бўйлаб ҳаракатланишнинг энг 
оммавий йўналишлари, ташриф буюрувчиларнинг сайтга кириш ва 
чиқиш нуқталари, сервернинг энг оммавий бўлимлари, ташриф 
буюрувчиларнинг қизиқиши чуқурлигини, яъни ўртача нечта саҳифа 
ўқилиши, сайтда қанча вақт ўтказилиши ва ҳоказоларни аниқлаш ва 
таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлади.
Ҳисоблагичларни бир қатор кўрсаткичлар бўйича таснифлаш 
мумкин. Масалан, уникал фойдаланувчини идентификациялаш усули 
бўйича 
IP-манзилга 
йўналтирилган 
ва 
cookies 
файлларга 
йўналтирилган ҳисоблагичларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Ҳисоблагичлар, 
шунингдек, 
ички 
ва 
ташқи 
турларга 
тақсимланади. Ички ҳисоблагичларни қўллашда бу ҳисоблагичга 
хизмат кўрсатувчи дастур бевосита сайтнинг ўзида жойлашади. 
Ташқи ҳисоблагичлар эса алоҳида серверларда жойлашади ва ҳисоб 
юритишни бепул хизмат сифатида тақдим этади. 
Ҳисоблагичларни баҳолашнинг бир нечта асосий мезонлари 
мавжуд. Биринчи навбатда бу тизимнинг ишончлилиги ва ҳисоб-
китобнинг аниқлиги, сўнгра улар тўплаган маълумотлар ҳажми, 
ҳисоботларнинг муфассаллиги ва ҳоказолардир. 
Энг оммавий ҳисоблагичларга мисол қилиб қуйидагиларни 
кўрсатиш 
мумкин: 
Rambler 
(top100.rambler.ru); 
Spylog 
(www.spylog.ru); Hitbox (www.hitbox.com); ListRu (top.list.ru). 
Интернет 
хизмати 
провайдерлари 
тақдим 
этувчи 
статистикадан фойдаланиш
Сайтга ташриф буюрувчилар ҳақида ахборот олишнинг бошқа 
усули 
Интернет 
провайдерларидан 
олинувчи 
статистикадан 
фойдаланиш ҳисобланади. Интернет провайдери сервердаги график 
объект ѐки web-саҳифа бўйича ҳар бир сўровга доир ахборотни 
сақловчи журналлар файлини юритади. Журнал файлида, одатда 
қуйидаги ахборот учрайди: фойдаланувчининг IP-манзили, ташриф 
санаси ва вақти, команда, сўралган файл, серверга йўналтирган 
ссилка, фойдаланилувчи браузер ва платформа. Унда ташриф 
буюрувчининг электрон манзили ҳақидаги ахборот сақланиб 
қолмайди, фақат фойдаланувчининг доменини аниқлаш мумкин 
бўлган 
IP-манзил 
сақланади, холос. Масалан, Домен агар 


130 
фойдаланувчининг 
географик 
минтақасини 
тавсифласа 
катта 
қизиқиш уйғотиши мумкин. Фойдаланувчи серверга келиб тушган 
манба ахборот учун мўлжалланганлик даражаси катта ҳисобланади, 
чунки бу web-сайтга уланишнинг турли манбалари самарадорлигини 
таҳлил қилишга имкон беради. 
Интернет хизматлари провайдери маълумотларни мунтазам 
таҳлил қилиб, автоматик равишда кундалик, хафталик, ойлик ҳисобот 
тузиш ва электрон почта орқали сервер эгасига жўнатишга имкон 
берувчи дастурий таъминот ўрнатиш имконига эга бўлади. Бундай 
дастурий таъминотдан фойдаланиш қуйидаги саволларга жавоб 
топишга имкон беради: 

қайси саҳифалар энг оммавий ҳисобланади? 

серверга 
кириш 
манбаларидан 
фойдаланиш 
ҳақидаги 
статистик манбалар асосида қандай қилиб серверга ташриф 
буюрувчилар сонини ошириш мумкин? 

ташриф буюрувчилар демографияси қандай? 

web-саҳифани қайси турдаги браузер учун оптималлаш 
керак? 

серверга энг катта трафикни қайси қидирув машиналари 
яратади? 

қайси баннер рекламаси энг кўп ташриф буюрувчиларни 
жалб қилади? 

сервернинг web-саҳифаларида қандай хатолар ѐки нотўғри 
ссилкалар бор? 
Таҳлилчи-дастурларга 
мисол 
тариқасида 
қуйидагиларни 
кўрсатиш 
мумкин: 
AcureInsight 
(www.accure.com); 
Webtrends 
Enterprise 
Reporting 
Server 
(www.webtrends.com); 
NetTracker 
(www.sane.com); 
OpenWebScope 
(www.openwebscope.com); Analog 
(www.analog.cx). 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish