229
10 - боб. ИНТЕРНЕТДА РЕКЛАМА, СОТУВНИ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН
АЛОҚАЛАР
10.1. Интернетда реклама. Тармоқда реклама воситалари ва
уларни жойлаштириш усуллари
Реклама — потенциал харидорларни товар ва хизматларни
харид қилиш заруратига ишонтириш мақсадида уларнинг истеъмол
хусусиятлари тижорат йўлида тарғиб қилишдир. Реклама потенциал
истеъмолчилар ва жамиятни савдо қилаѐтган
ташкилот ва унинг
бозорда таклиф қилаѐтган товарлари билан таништирувчи, улар
ҳақида қулай тасаввур яратувчи ва сотувга хизмат қилувчи ҳар
қандай фаолиятни қамраб олади. Реклама компания товар ва
хизматларини илгари суришнинг энг муҳим воситаларидан бири
саналади.
Реклама бугунги кунда компания коммуникатив сиѐсатининг
энг тарқалган воситаларидан бири ҳисобланади.
Рекламанинг
мақсади бўлиб товар айланмасини ошириш, товар имижини
кучайтириш ѐки кенгайтириш, маҳсулот
билан таништириш,
маҳсулот функциялари ва баҳоси ҳақида ахборот бериш, маҳсулотга
ишончни ошириш, фойдаланувчиларни компаниянинг web-сайтига
жалб қилиш ва ҳоказолар хизмат қилиши мумкин.
Анъанавий реклама воситалари билан таққослаганда Интернет
рекламасини қуйидаги хусусиятлар ажратиб туради:
Интернет реклама объектини тақдим
этишнинг самарали
воситаси ҳисобланади. Бу бир томондан, реклама қилинаѐтган объек
ҳақида максимал ахборот бериш имконияти билан, бошқа
томондан
эса
Интернет
муҳитининг
мультимедиа
табиати
туфайли
фойдаланувчи учун ахборотни етказиб беришда матн, тасвир, овоз ва
видеодан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ;
Интернет интерактив муҳит саналади, натижада тармоқ
фойдаланувчиларига пассив таъсир кўрсатишдан ташқари реклама
фаол роль ўйнаши мумкин;
Интернет реклама берувчига мақсадли мулоқот доираси ва
муайян фойдаланувчиларга йўналтирилган таъсир кўрсатиш учун
самарали имконият тақдим этади;
замонавий
ахборот
технологияларига
асосланар
экан,
Интернет реклама тадбирлари ўтказиш натижаларини тезкор ва чуқур
таҳлил қилиш учун катта имкон беради.
230
Интернет реклама воситаси сифатида анъанавий реклама
воситаларидан
нафақат
ўз
хусусиятлари,
балки
қўлланувчи
ѐндашувлар билан ҳам фарқ қилади.
Интернет рекламасининг биринчи бўғини баннерлар,
матнли
блоклар
шаклида
оммавий
ва
тематик
web-сайтларда
жолаштирилувчи ѐки электрон почта орқали тарқатилувчи ташқи
рекламадир. Шунингдек, бу қидирув тизимлари, каталоглар,
конференциялар, жўнатмалар рўйхатидан фойдаланган ҳолдаги
реклама ҳам бўлиши мумкин. Ташқи
рекламанинг асосий вазифаси
фойдаланувчиларни
компаниянинг
web-сайтига
жалб
этиш
ҳисобланади.
Интернет рекламасининг иккинчи (ва марказий) бўғини, асосий
ахборот ва хизматларни тақдим этувчи web-сайт ҳисобланади. Яъни,
фойдаланувчи ташқи реклама билан мулоқотдан сўнг ўзига керакли
барча нарсани айнан ундан олади.
Do'stlaringiz bilan baham: