Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
Назорат учун саволлар 
1.
Интернетда ўтказилувчи коммуникатив сиѐсат нима? 
2.
Интернетда маркетинг коммуникациялари неча хил бўлиши 
мумкин? 
3.
Интернетда 
маркетинг 
коммуникацияларининг 
асосий 
воситалари ҳақида гапириб беринг. 
4.
Маркетинг нуқтаи назаридан компания web-сайтига таъриф 
беринг. 
5.
Интернетдан тижорат фаолиятида фойдаланишнинг қайси 
бизнес моделларини биласиз? 
6.
Домен номи қандай шартларга жавоб бериши керак? 
7.
Серверни қидирув тизимларида рўйхатдан ўтказиш ҳақида 
гапириб беринг. 
8.
Мақсадли 
доирали 
серверларда 
пуллик 
реклама 
жойлаштиришнинг моҳияти нимадан иборат? 
9.
Сайтни ахборот билан тўлдиришда нималарга эътибор 
қаратиш лозим? 


229 
10 - боб. ИНТЕРНЕТДА РЕКЛАМА, СОТУВНИ 
РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН 
АЛОҚАЛАР
10.1. Интернетда реклама. Тармоқда реклама воситалари ва 
уларни жойлаштириш усуллари 
Реклама — потенциал харидорларни товар ва хизматларни 
харид қилиш заруратига ишонтириш мақсадида уларнинг истеъмол 
хусусиятлари тижорат йўлида тарғиб қилишдир. Реклама потенциал 
истеъмолчилар ва жамиятни савдо қилаѐтган ташкилот ва унинг 
бозорда таклиф қилаѐтган товарлари билан таништирувчи, улар 
ҳақида қулай тасаввур яратувчи ва сотувга хизмат қилувчи ҳар 
қандай фаолиятни қамраб олади. Реклама компания товар ва 
хизматларини илгари суришнинг энг муҳим воситаларидан бири 
саналади. 
Реклама бугунги кунда компания коммуникатив сиѐсатининг 
энг тарқалган воситаларидан бири ҳисобланади. Рекламанинг 
мақсади бўлиб товар айланмасини ошириш, товар имижини 
кучайтириш ѐки кенгайтириш, маҳсулот билан таништириш
маҳсулот функциялари ва баҳоси ҳақида ахборот бериш, маҳсулотга 
ишончни ошириш, фойдаланувчиларни компаниянинг web-сайтига 
жалб қилиш ва ҳоказолар хизмат қилиши мумкин. 
Анъанавий реклама воситалари билан таққослаганда Интернет 
рекламасини қуйидаги хусусиятлар ажратиб туради: 

Интернет реклама объектини тақдим этишнинг самарали 
воситаси ҳисобланади. Бу бир томондан, реклама қилинаѐтган объек 
ҳақида максимал ахборот бериш имконияти билан, бошқа томондан 
эса 
Интернет 
муҳитининг 
мультимедиа 
табиати 
туфайли 
фойдаланувчи учун ахборотни етказиб беришда матн, тасвир, овоз ва 
видеодан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ; 

Интернет интерактив муҳит саналади, натижада тармоқ 
фойдаланувчиларига пассив таъсир кўрсатишдан ташқари реклама 
фаол роль ўйнаши мумкин; 

Интернет реклама берувчига мақсадли мулоқот доираси ва 
муайян фойдаланувчиларга йўналтирилган таъсир кўрсатиш учун 
самарали имконият тақдим этади; 

замонавий 
ахборот 
технологияларига 
асосланар 
экан, 
Интернет реклама тадбирлари ўтказиш натижаларини тезкор ва чуқур 
таҳлил қилиш учун катта имкон беради. 


230 
Интернет реклама воситаси сифатида анъанавий реклама 
воситаларидан 
нафақат 
ўз 
хусусиятлари, 
балки 
қўлланувчи 
ѐндашувлар билан ҳам фарқ қилади.
Интернет рекламасининг биринчи бўғини баннерлар, матнли 
блоклар 
шаклида 
оммавий 
ва 
тематик 
web-сайтларда 
жолаштирилувчи ѐки электрон почта орқали тарқатилувчи ташқи 
рекламадир. Шунингдек, бу қидирув тизимлари, каталоглар, 
конференциялар, жўнатмалар рўйхатидан фойдаланган ҳолдаги 
реклама ҳам бўлиши мумкин. Ташқи рекламанинг асосий вазифаси 
фойдаланувчиларни 
компаниянинг 
web-сайтига 
жалб 
этиш 
ҳисобланади. 
Интернет рекламасининг иккинчи (ва марказий) бўғини, асосий 
ахборот ва хизматларни тақдим этувчи web-сайт ҳисобланади. Яъни, 
фойдаланувчи ташқи реклама билан мулоқотдан сўнг ўзига керакли 
барча нарсани айнан ундан олади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish