Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Ахборот билан тўлдириш, ахборотни кенгайтириш ва 
долзарблаштириш
Сайтдаги ахборотлар янгиланиб турилмаса, у фойдаланувчилар 
учун камдан-кам ҳолларда қизиқиш уйғотади. Бу айниқса, ўз 
атрофида доимий мулоқот доирасини шаклланитириш истагида 
бўлган ресурслар учун аҳамият касб этади. Узоқ вақтдан бери 
фаолият кўрсатиб келаѐтган ва профессионал даражада ташкил 
қилинган кўплаб сайтларда мунтазам янгиликлар бериб борилади, 
эски ахборотлар долзарб кўринишда сақланади ва ўз вақтида 
ўзгартириб турилади, янги бўлимлар пайдо бўлиб, мавжуд бўлимлар 
кенгайтирилади. Шу сабабли сайтни ахборот билан тўлдиришни ким 
амалга ошириши ва янгиланиш қай тарзда рўй беришини дарҳол ҳал 
этиш лозим. Янгиланиш мунтазамлиги ва ҳажми, уларни ўтказувчи 


222 
персоналнинг малакаси мос келувчи воситаларни танлаб олишни 
белгилаб беради. 
Ахборотни янгилаш услубиятларига келадиган бўлсак, кичик 
ресурсларда ўзгаришларни берилган саҳифаларнинг HTML-кодини 
ўзгартириш воситасида амалга ошириш мумкин. Катта ҳажмдаги 
Интернет лойиҳаларида эса берилган саҳифалар мазмунини дарҳол 
ўзгартиришга имкон берувчи махсус тизимларсиз қийин бўлади. 
Бунда янгиликлар киритувчи персоналдан HTML тили ѐки бошқа 
махсус мавзуларни билиш талаб қилинмайди. 
Сайт мазмунининг сифатлилиги яна бир муҳим жиҳат 
ҳисобланади. Унинг қиммати, одатда анча катта бўлади. Бироқ, 
исталган ҳолда ҳам ахборот мазмунининг маълум бир қисмини ўз 
кучлари билан яратиш зарурлигига қарамай, ахборот билан 
тўлдиришнинг кўплаб муқобил усуллари ва манбалари мавжуд. 
Қуйида уларнинг асосийлари келтирилган: 

қисқартма қилиш (реферирование) — Интернетда кўплаб 
ўқувчилар қисқа, сиқилган ахборот хабарларини афзал кўрадилар. 
Бошқа шакладги мавжуд матндан қисқача матн яратишда ўқувчилар 
учун янги ахборотни енгил ва осон олиш мумкин. Бу ҳамма нарсани 
нолдан яратишга нисбатан анча арзон ѐндашувдир; 

ссилкалардан фойдаланиш — web-сайтни ахборот билан 
тўлдиришнинг 
энг 
арзон 
усули 
ссилкалардан 
фойдаланиш 
ҳисобланади. Бироқ шуни тушуниш керакки, улар ўқувчини бошқа 
сайтга йўналтиради, шу сабабли ахборот ва ссилкалар ўртасида 
мувозанат сақланиши лозим; 

ахборот алмашиниш ва ҳамкорлик — имкониятлардан бири 
тўғридан-тўғри рақобатчи бўлмаган бошқа web-сайтлар билан 
ахборот алмашиш ҳисобланади. Агар ахборот алмашиш учун ҳеч 
нарса бўлмаса, бу ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш учун қулай 
ҳолат бўлиши мумкин. Идеал ҳамкор сизга керакли бўлган ахборотга 
эга ва сиз учун тўғридан-тўғри рақобатчи бўлмаган сайт 
ҳисобланади; 

харид қилиш — мавжуд ахборот ѐки китоблар web-сайт 
мазмуни учун қимматли манба бўлиши мумкин. Кўпинча ишни 
нолдан бошлагандан кўра сизни қизиқтираѐтган материалга 
муаллифлик ҳуқуқига эга бўлганлардан сотиб олиш арзонга тушади. 
Шунингдек, 
сизга 
керакли 
соҳада 
ихтисослашган 
янгилик 
таъминочиларини ҳам излаб кўриш мумкин; 


223 

ташриф буюрувчиларни яратувчи мазмун — бу усул 
харажатлар бўйича барча мавжуд усуллар ичида энг самаралиси 
ҳисобланади. Буюртмачилар томонидан ахборот билан тўлдириш кўп 
ҳолларда 
почта 
жўнатмалари, 
мунозара 
гуруҳлари, 
чатлар, 
буюртмачиларнинг 
фикр-мулоҳазалари 
каби 
интерактив 
воситалардан фойдаланиш ѐрдамида амалга оширилади. Бунга яққол 
мисол қилиб ўқувчиларга сотилаѐтган китоблар ҳақида ўз фикр-
мулоҳазаларини ѐзиб қолдиришни таклиф этувчи Amazon.com 
сайтини кўрсатиш мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish