Иқтисодий туризм ривожида рекламанинг тутган ўрнига доир. Исмаилова Лайло Хондамировна



Download 247,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi247,5 Kb.
#69064
Bog'liq
Иқтисодий туризм ривожида рекламанинг тутган ўрнига доир2 (5)


Иқтисодий туризм ривожида рекламанинг тутган ўрнига доир.
Исмаилова Лайло Хондамировна
Алишер Навоий номидаги Тошкент
давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети Хорижий тиллар кафедраси
инглиз тили ўқитувчиси
Телефон:+998930039708
laylohonismailova@gmail.com


Аннотация: Ушбу мақолада давлат миллий туризмининг иқтисодий жиҳатдан ривожланишида рекламанининг тутган ўрни, ҳамда реклама матнининг лингвокультурологик хусусиятлари хусусида сўз юритилади
Калит сўзлар: реклама матни, миллий туризм, сайёҳ, имидж, лингвокультурология, аудитория, постер, стратегия
Туризм фаол ривожланаётган соҳа бўлиб, унда реклама муҳим ўрин тутади. Туризмдаги реклама шунчаки оммавий аудиторияни компания томонидан тақдим этилаётган хизматлар тўғрисида хабардор қилиш воситаси бўлиб қолмай балки туристик маҳсулотни бевосита сотилишини таъминлайдиган қуролга айланябди. Чунки ҳозирги кунда бу энг мақбул йўл бўлиб, туристик маҳсулот ҳақида бошқа усул билан истеъмолчини таништириш мушкулдир.
Истеъмолчи-сайёҳларга дам олиш, саёҳатлар, экскурсиялар, янги тажрибалар ва бошқа нарсалар таклиф этади ва бизга маълумки бу таклиф қилинаётган сервислар мавҳум бўлиб уларни сотиб олишдан олдин ушлаб кўриш ёки кейинчалик сақлаб қўйиш мумкин эмас. Шундай экан бу маҳсулотларни сотиб олиниши ва сайёҳлар орасида оммавийлашиб танилишида лингвистик жиҳатдан мукаммал тузилган эсда қоларли рекламаннинг ўрни беқиёсдир. Шу сабабдан сайёҳлик рекламасида нутқ таъсири потенциал мижозни юқори даражада ишонтириш учун амалга оширилади. Бундан ташқари, реклама берувчи истеъмолчининг онгига, ақл-заковатига таъсир қилиб, янги нарсаларни тушуниш истагини, қизиқишини уйғотишга хизмат қилади.Ҳар бир саёҳатчи бирор бир саёҳатдан олдин мамлакат ҳақидаги рекламани кўздан кечиради. Шу сабабдан ҳам туристик фирмаларнинг реклама матнларини кузатиб фақатгина ижобий рекламага дуч келамиз. Унда мамлакатнинг энг гўзал масканларининг тавсифи ҳамда сайёҳга номаълум аммо қизиқиш яратадиган қирраларига эътибор кучайтирилади. Қуйидаги реклама суратларига эътибор қаратайлик биринчи расмда Голландиянинг Амстердам шаҳри реклама постери акс этган унда “Мен Амстердамга велосипедда учгани боришни истайман” дейилган бу орқали мамлакатда велотуризм ривожлангани ва табий экологик муҳит юқори эканлиги таъкидланади. Иккинчи расмда эса Австралия матмлакатининг реклама фотосурати акс эттирилиб, унда “Самодан кўринувчи ягона аквариум” дея мамлакатнинг ажойиб экологияси шу сўз бирикмаси орқали ёритиб берилган.
[1] [2]
Ушбу ўринда матннинг мулоқот тарзида ташкил этилиши ҳам жуда муҳим. Бу ҳақида филология фанлари номзоди Гончарова Любовъ Марковна шундай дейди “Алоқа стратегияси деганда, умумий дастурга тегишли натижага эришишга қаратилган коммуникатив ҳаракатлар ва нутқ хатти-ҳаракатлари назарда тутилади. Ижобий стратегия эса қабул қилувчи билан ўзаро муносабатни ўз ичига олиб истеъмолчининг тўғри баҳоланиши ва унинг диди, одатларига ва мулоқот услубига мослашиш қобилиятини англатади. [1]
“Реклама тасвирлари фаол онгни талаб қилмайдиган пассив ҳисни англатади. Муаллиф яратган эстетик реклама тасвири қабул қилувчининг тасвирига тенг бўлиши керак йўқса реклама ўз таъсирчанлигини йўқотади”.[2]
Ҳозирги кунда реклама инсонларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланган десак муболаға бўлмайди. Кун давомида инсон 1000дан 1500 тагача турли ҳилдаги тижорат мурожатларини кўриш имкониятига эга .Олимларнинг аниқлашича инсон ўртача 7тадан 10тагача бўлган реклама маълумотини эслаб қолар экан. Шундай экан рекламани ёдда қоларли бўлиши ва унинг ҳиссиётларга бой бўлишини рекламанинг ўзига ҳос тили белгилаб беради.[3]
Ҳар бир яхши реклама эълони афиша ролини бажариш имконига эга бўлиши керак. Тадқиқотчилар аниқлаган яна бир далиллардан бири ўртача ўқувчи аксарият рекламаларга тахминан бир сония сарфлайди. Бу вақт ичида сиз: "Бизда сизга бирор нарса бор!" дея қичқиришингиз ҳамда ўзингизнинг бизнес ғоянгизга мувофиқ бўладиган тарзда ўқувчининг эътиборини жалб қилишингиз керак.[4] Дарҳақиқат ушбу фикрлар истеъмолчининг қисқа вақтда эътиборини тортиш учун рекламанинг лингвокултурологик жиҳатдан мукаммал бўлишини талаб қилади. Ушбу талабга жавоб берувчи реклама давлатимизнинг иқтисодий туризм соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшади.
Адабиёт

  1. Гончарова Любовь Марковна “Стратегии и тактики рекламных текстов туристской сферы” г. Москва К659.4.246

  2. Л. Н. Кошетарова “Рекламный образ в контекстеэстетического смыслообразования” Челябинск 2009. № 42 (180)

  3. Фещенко Л.Г. “Структура рекламного текста”: Учебно-практическое пособие. – СПб.: «Петербургский институт печати», 2003

  4. А.Кромптон Мастерская рекламного текста. – Тольятти: «Довгань», 1995.стр. 202 из262

Download 247,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish