233
Баннер
ўзи
график
тасвир
бўлиб,
web-саҳифада
жойлаштирилади ва реклама берувчининг серверига гиперссилка
саналади. ShockWave ѐки Java каби технология ва форматлар кенг
қўлланаѐтган бўлсада, GIF ѐки JPG форматидаги баннерлар энг
тарқалган ҳисобланади.
Энг тарқалган баннерлар ҳажми 468х60 пиксел бўлади. Айтиш
керакки, бу уларнинг ягона ўлчами эмас. Рекламада қўлланувчи
баннерларнинг турлари турли баҳоларга кўра
бир неча юзтани
ташкил қилади.
Американинг нуфузли нашрлари ва реклама берувчилар —
Internet Advertising Bureau (www.iab.net) ва CASIE (The Coalition for
Advertising Supported Information & Entertainment) ҳаммани энг
оммавий ўлчамларга амал қилишга чақиради. IAB тадқиқотчилари
фикрига кўра кенг тарқалган баннер ўлчамлари 9.1-жадвалда
келтирилган.
9.1-жадвал
Энг кўп қўлланувчи баннер турлари
Ўлчами
(пикселда)
Баннер тури
468х60
Тўлиқ ўлчамли баннер (Full Banner)
234х60
Яримта баннер (Half Banner)
125х125
Квадрат баннер (Square Banner)
120х90
Тугмача #1 (Button #1)
120х60
Тугмача #2 (Button #2)
88х31
Митти тугмача (Micro Button)
120х240
Вертикал баннер (Vertical Banner)
Баннер рекламаси усуллари
Баннер рекламасининг учта асосий усули мавжуд:
бошқа web-сервер ѐки web-саҳифа эгаси билан келишув
асосида баннер алмашиниш. Одатда, ўхшаш мавзудаги саҳифаларга
нисбатан қўлланади;
белгиланган
ҳақ
эвазига
уларнинг
web-саҳифаларида
баннерларни жойлаштириш учун баннер тизимлари, қидирув
серверлари, каталоглар ѐки оммавий серверлардан фойдаланиш;
бу хизмат обуначилари қаторига кирувчи кўп сонли сайтлар
саҳифаларида кўрсатишни таъминловчи
махсус баннер алмашиниш
хизматларидан (Banner Exchange Services) фойдаланиш.
234
Ўзбекистонда ҳозирги кунда асосан 2 та йирик баннерлар
алмашиш тизими мавжуд бўлиб:
1. Promo.UZ бошқа маҳаллий тизимлардан фарқли ўлароқ
Интернет тармоғининг Узнет сектори билангина чекланиб қолмайди.
Бу тизим Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон
ва
Туркманистонни
қамраб олади. Фойдаланувчи таргетинг
воситасида ўз баннерларини фақат маълум ҳудуд сайтларида
кўрсатилишини белгилаши мумкин. Тизим маълум бир баннер неча
марта кўрсатилиши кераклигини белгилаб қўйиш имкониятини
беради. Тизим асосан тўрт хил баннер форматларида (468x60,
100x100, 120x60, 88x31) ишлайди, лекин бошқа форматларни ҳам
қўллаш мумкин (392x72, 125x125, 120x90, 120x240). Бундан ташқари,
htm! ва Hash баннерлари билан ҳам ишлаш имконияти мавжуд.
Тизимнинг иштирокчиларида қуйидаги имкониятлар мавжуд:
- gif, jpeg баннерлари
билан ишлаш;
- html, Hash баннерлари билан ишлаш;
- сайтларнинг тематикаси; кеча ѐки кундуз, ҳафта кунлари;
ҳудудлар ва аниқ сайтлар бўйича (фақат пул тўловчи мижозлар учун)
баннерларни кўрсатиш имконияти, яъни таргетинг;
- маълум фойдаланувчига баннер кўрсатиш сонини белгилаш;
- профайллар воситасида таргетинг хусусиятларини бошқариш;
- қарама-қарши таргетингдан фойдаланиш;
- баннерларни
кўрсатишда фириблардан ҳимояловчи ички
ҳимоядан фойдаланиш (тизим баннерлар кўрсатиш
сонини кузатиб
боради ва маъмур шубҳали ҳисобларни текширади);
- кун/хафта
давомида
баннер
кўрсатиш
динамикасини
ифодалайдиган график статистика тизимидан фойдаланиш;
- тизим бўлимлари бўйича иштирокчилар рейтингида иштирок
этиш ва маълумот қидириш имкониятидан фойдаланиш;
- фойдаланувчиларни
электрон
почта
воситасида маълум
янгиликлар билан хабардор қилиш тизимидан фойдаланиш.
2. Reklama.Uz - асосан Ўзбекистон ресурсларига мўлжалланган,
лекин хорижий сайтлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Сайтда
саккиз форматдаги баннерлар қўлланилади (600x90, 468x150, 468x60,
234x60, 100x100, 120x60, 88x31, 120x600).
Тармоқда баннерлар кўрсатишни фокусировка қилишнинг қулай
тизими мавжуд бўлиб, ҳар бир реклама
компанияси маълум бир
сайтлар гуруҳига (фокус-группага) мўлжалланиши мумкин. Мавжуд
235
механизм баннерлар кўурсатишни бир вақтнинг ўзида бир неча
мезонлар бўйича бошқариш имконини беради:
- тематика бўйича фокусировка қилиш, яъни маълум бир соҳа
сайтларида ѐки сайтлар гуруҳида баннерларни жойлаштириш. Шу
тариқа, баннер керакли, манфаатдор фойдаланувчилар гуруҳига
мўлжалланади;
- ҳафта кунлари бўйича фокусировка қилиш. Агар реклама
Интернетдан фақат кундузги вақт давомида фойдаланувчиларга
мўлжалланган бўлса, баннерларни дам олиш кунида кўрсатишдан ҳеч
қандай самара кўрмаслик мумкин. Хафтанинг маълум бир кунларида
баннерларни кўрсатиш реклама компаниясини фақат мақсадли
аудитория учун кўрсатиш
имконини беради;
- куннинг кеча ѐки кундузи бўйича фокусировка қилиш.
Интернетдан фойдаланувчилар аудиторияси турли хил бўлиб, кеча
ѐки кундузга қараб фарқланиши мумкин: Интернет кундузги
фойдаланувчилар иши учун керак бўлса, кечаси фойдаланувчилар
асосан кўнгил очиш учун ишлатадилар. Шу жиҳатларни инобатга
олган
ҳолда
реклама
компаниясини
ташкил
этиш
унинг
самарадорлигини таъминлаб беради;
Йирик реклама компанияларини ташкил этишда маълум
аудиторияларга
мўлжалланган
кўп
миқдордаги
баннерларни
кўрсатишга тўғри келади. Шy сабабли,
фойдаланувчиларнинг
талабларидан келиб чиққан ҳолда баннерлар кўрсатиш тартибини
бошқариш механизми ишлаб чиқилган. Reklama.Uz баннер тизими
иштирокчиларга статистикани кўриш ва реклама компанияси қай
йўсинда
бораѐтганлиги
баҳолаш
ва
керак
бўлса тегишли
ўзгартиришлар қилиш имконини беради.
Интернетда ташқи рекламанинг ушбу мавзуда кўриб чиқилувчи
асосий воситалари қуйидагилардан иборат:
баннер рекламаси — web-сайтни реклама қилиш ва ташриф
буюрувчиларни жалб қилишда фойдаланилувчи, шунингдек, имиж
рекламасининг
энг яхши воситаси;
сайтни web-каталогларда рўйхатдан ўтказиш ва уни қидирув
тизимларида индексациялаш — ташриф буюрувчиларни web-сайтга
жалб этишнинг энг самарали воситалари;
электрон почта, жўнатмалар рўйхати, телеанжуманлар
хизмати ва эълонлар тахтасидан фойдаланган ҳолдаги реклама;
236
ҳамкорлик дастурлари — янги ташриф буюрувчиларни жалб
қилиш ва Интернет орқали сотув ҳажмини оширишнинг самарали
усули.
Do'stlaringiz bilan baham: