Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Қидирув машиналари ѐрдамида ахборот излаш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Қидирув машиналари ѐрдамида ахборот излаш
Энг кўп қўлланувчи, лекин шу билан бир пайтда энг мураккаб 
қидирув усули қидирув тизимларидан фойдаланган ҳолда ахборот 
излаш ҳисобланади. Унинг кенг тарқалганлиги қидирув тизимлари 
кўп сонли сайтлар индексини қамраб олиши ва тўғри ифодаланган 
сўров ѐрдамида қизиқтираѐтган ресурсларга тезда ссилкалар олиш 
мумкинлиги билан асосланади. Усулнинг мураккаблиги шундаки, 
натижа сифатли бўлиши учун энг тўғри келувчи қидирув 
тизимларини танлай олиш, унга сўровларни тўғри шакллантириш, 
унинг ўзига хос хусусиятлари ва функционал имкониятларини 
ҳисобга олиш зарур. 
Қидирув тизимларини танлаш
Ушбу босқич қидирув машиналаридан бу машиналарнинг ҳар 
бирини қўллаган ҳолда кутилаѐтган самарадорликнинг пасайиб 
боришига мувофиқ фойдаланиш кетма-кетлигини аниқлашни талаб 
қилади. 
Қамраб олиш минтақалари, қидирув ўтказиш тамойиллари 
(демак, сўровлар тили ва характери бўйича ҳам), индекс базаси 
ҳажми, ахборотни янгилаш тезлиги, «ностандарт» ахборот излаш 
қобилияти бўйича фарқланувчи жами бир неча юзга яқин қидирув 
машиналари маълум. Қидирув машиналарини танлашнинг асосий 
мезони сервернинг индекс базаси ҳажми ва қидирув машинасининг 
ўзи ривожланганлик даражаси, яъни у қабул қилаѐтган сўровларнинг 
мураккаблик даражаси ҳисобланади. 
Қидирув машиналарига сўровлар тузиш ва бажариш
Бу катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ энг 
мураккаб ва меҳнат талаб қилувчи босқичдир. Тезаурус асосида 
танлаб олинган қидирув серверларига сўров шакллантирилади. 
Дастлабки натижалар олингандан сўнг релевант бўлмаган ахборотни 


123 
чиқариб ташлаш мақсадида сўровни аниқлаштириш мумкин. Сўнгра 
қидирув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда энг қизиқарли ресурсдан 
бошлаб ресурсларни танлаш амалга оширилади ва релевант деб тан 
олинган ресурслар маълумотлари таҳлил учун тўпланади. 
Сўровлар формати ҳам, семантикаси ҳам қўлланаѐтган қидирув 
машинаси ва муайян предмет соҳасига қараб турли вариантда бўлиши 
мумкин. Сўровлар шундай тузилиши керакки, қидирув соҳаси 
максимал 
даражада 
аниқлаштирилган 
бўлиши, 
яъни 
битта 
кенгайтирилган сўровдан фойдаланиш ўрнига бир нечта кичик 
махсус сўровлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Турли машиналар учун сўров тиллари асосан қуйидаги 
функцияларнинг бирикуви ҳисобланади: 

ҳужжатлар қидиришни қуйидаги операторлари ѐрдамида 
амалга ошириш: AND, OR, NOT. AND — у бирлаштирувчи барча 
атамалар бор бўлган, OR — изланаѐтган матнда оператор 
бирлаштирган атамалардан ҳеч бўлмаса биттаси мавжуд бўлган; NOT 
— матнида мазкур оператор ортидан келувчи атамалар йўқ бўлган 
ҳужжатни излаш; 

атамаларни кесиш имконияти — атаманинг охири ўрнига * 
белгисидан фойдаланиш рўйхатга сўзнинг бошланғич қисми 
шаблонидан бошланувчи барча сўзларни киритишга имкон беради; 

тил морфологиясини ҳисобга олиш — машина қидирув 
бораѐтган тилда мазкур атаманинг барча шаклларини автоматик 
равишда ҳисобга олади; 

сўз бирикмаси, ибора бўйича маълумот қидириш имконияти; 

қидирувни ҳужжат элементи билан чеклаш (сўров сўзлари 
айнан сарлавҳада, биринчи абзацда, ссилкада жойлашиши мумкин ва 
ҳоказо); 

ҳужжат чиқарилган сана бўйича чеклаш; 

атамаларнинг мос тушиши сони бўйича чеклаш; 

график тасвирларни излаш имконияти; 

кичик ва бош харфларга қараб излаш. 
Сўров натижаси, яъни тизим чиқариб берган топилган 
ресурсларга ссилкалар рўйхати икки босқичда қайта ишланади. 
Дастлабки босқичда рўйхат таркибига қидирув машинасининг 
мукаммал эмаслиги ѐки сўровнинг етарли даражада «интеллектуал» 
эмаслиги сабабли кириб қолган норедевант манбалар чиқариб 
ташланади. Параллел равишда кейинги сўровларни модификациялаш 
учун 
тезаурусни 
аниқлаштириш 
мақсадида 
семантик таҳлил 


124 
ўтказилади. Кейинги ишлар топилган ҳар бир ресурс билан кетма-
кетликда ишлаш ва ундаги ахборотни таҳлил қилиш йўли билан 
амалга оширилади. 
Ресурслар таҳлили ва ахборот тўплаш
Ахборот излашнинг якуний босқичи ресурслар таҳлили ва 
ахборот тўплаш ҳисобланади. Ресурсларнинг бирламчи таҳлили агар 
бор бўлса аннотацияларга, йўқ бўлса ресурснинг ахборот мазмунига 
асосланиши лозим. Шундан кейин ахборот танлаб олинган 
манбалардан чиқариб олинади ва мос келувчи мақсадларда 
фойдаланилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish