13.3. Иш жойини ташкил қилиш Маъмурий ходимнинг иш жойини ташкил қилишда ўзлигини намоён қилиш ёки маънавий юксалиш масалаларига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятни касб этади. Замонавий қизиқтириш назарияларида юксалиш эҳтиёжлари физиологик эҳтиёжларга нисбатан юқори баҳоланиши таъкидламоқдалар. Демак ходимнинг шахсий иш жойини ташкил қилишда ва вазифаларни белгилашда унинг қобилиятлари, иштиёқлари ва кўникмаларидан унумли фойдаланиш талаби бажарилиши зарур. Бунга қуйидагилар орқали эришиш мумкин:
а) вазифа ижрочи қобилияти ва иштиёқига мос;
б) вазифа мустақил бажарилиши мумкин;
в) вазифа малакага мос;
г) иш жойида ўз-ўзини назорат қилишга шароит яратилган;
д) вазифа бажариш усулларининг хилма-хиллигига таъсир кўрсатади;
е) вазифа кенг қамровли ва комплекс;
ж) вазифа ижрочига маълум бўлган йирик фойдали муаммонинг аниқ бир қисмидир;
з) вазифа долзарб ижтимоий эҳтиёжларни қондирилишини яққол кўрсатади.
Ҳар қандай маъмурий тузилманинг муҳим элементи бўлиб шахсий иш жойи (лавозим, мансаб) хизмат қилади. Шахсий иш жойи қандай бўлишидан қатъий назар ҳамма бошқарув вазифалари ва масалалари улар орқали амалга оширилади. Бошқарув аппаратининг ҳар бир бўлинмаси ўзаро боғланган шахсий иш жойларининг тегишли мажмуасини акс эттиради.
Демак, шахсий иш жойи деганда шахсий иш мураккаб бошқарув структурасининг, энг кичик бўлинмас қисмидир. Шахсий иш жойининг фаолиятидаги марказий тамойил бўлиб унинг учта таркибий элементининг уйғунлашуви ва мувофиқлашуви тамойили хизмат қилади, бу ҳам бўлса:
мазкур иш жойи бажарилиш кўзда тутилган масалалар (функциялар)ни белгилаш ва улардан келиб чиққан ҳолда мазкур жойни эгаллаб турган ходимнинг мажбуриятларини белгилаш;
функциялар ва мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаб берувчи хуқуқ ва ваколатларни белгилаш ҳамда тегишли жиҳозланишини аниқлаш;
жавобгарликни аниқлаш.
Ушбу элементлар ўзаро мос бўлиб яхлитликни ташкил қилиши шарт, чунки биронта элементнинг етарли даражада бўлмаслиги иш жойи самарасини кескин пасайтиради.
Айтайлик, маълум мансабдор шахсга мажбурият ва жавобгарлик юклатилди, аммо тегишли хуқуқ ва ваколат охиригача берилмади. Вазифани тўлиқ бажаришга бир неча уринишлардан сўнг ходим олдида йўл қолади:
а) унга юклатилган вазифаларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли лавозимдан воз кечиш;
б) норасмий йўл билан моддий ресурс топиш ва ноқонуний ваколатни олиш;
в) Ҳисоботларни қалбакилаштириш, яъни яхшироқ қилиб кўрсатиш.
Одатда ходим иккита ва учинчи йўлларнинг бирикмасидан фойдаланишга мажбур бўлади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳар қандай масъулият тегишли ваколат ва моддий ресурслар билан таъминланишни ва унга мос жавобгарликни талаб қилади.