Давлат хизматини ислоҳ қилиш. Бундай ислоҳотлар иш ҳақи ва давлат ходимларини рағбатлантириш соҳаларини қамраб олади; таълим тизимини, малака оширишни ва шахснинг ривожланишини; ходимларни танлаш ва ёллаш усулларини; аттестация шакллари ва мажбуриятларини бажариш даражасини; пенсия сиёсатини; жинси ва миллатидан қатъий назар хизматчилар учун тенг шарт-шароитларни яратиб беришни ва ҳ.к.
Давлат бошқарув органлари фаолиятини ва ташкилий таркибларини такомиллаштириш. Давлат бошқарувида янги йўналиш бўлиб, вертикал маъмурий таркибни аниқ вазифаларни бажарувчи давлат ташкилотларининг мухтор горизонтал тармоғига алмаштириш ғоясини илгари суради, ва унга мувофиқ алоқали бошқарув, ички ва ташки аудит, алмашув жамғармалари ва ҳоказо каби механизмлар ташкил этилади. Сиёсатни шакллантириш вазифаси кўпроқ бир нечта илғор вазирликлар зиммасида бўлади, ижро этиш эса турли давлат мухтор агентликларига юклатилади. Давлат сектори фаолиятига ҳусусий компанияларда қўлланиладиган бозор иқтисодиётига хос бўлган механизмлар ва бошқарув услублари тобора кўпроқ сингдириб борилади. Энг диққатга сазоворлиси, марказий бошқарув органлари қабул қилган қарорларнинг олий сифатига эришилади.
Давлат молиявий маблағлари ва бюджетини бошқаришнинг яхшиланиши. Бу ерда қуйидаги йўналишлар ажратилади ҳукумат вазирлик ва муассасалар ўртасида умумий ҳаражатлар оқимини ва тақсимлаш тамойилларини аниқлаётганда бюджетни ишлаб чикишда «юқорида пастга» механизмни жорий қилиш; вазирликлар ва муассасаларга йиллик ҳаражатлар учун маблағларни ишлатиш мақсадларини кўрсатмаган ҳолда ўтказиб бериш, қолган маблағларни кейинги молиявий йил учун кўчириб ўтказиш; бажарилган ишлар бўйича кўрсаткичларни ишлаб чиқиш; ҳусуий секторда қўлланиладиган молиявий менежмент амалиётини тадбиқ этиш; бюджетни ташкиллаштираётганда ўрта муддатга мўлжалланган кўрсаткичлардан унумли фойдаланиш.
Ахборот технологияларни жорий этиш. Агар яқин вақтларгача давлат бошқарувини ахборот технологиялари билан, энг аввало компьютерлар билан таъминлаш масаласи долзарб бўлган бўлса, бугунги кунга келиб ахборот технологияларига қилинган инвестициялардан манфаатни ошириш масаласи долзарбдир. Устувор йўналишлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: миллий ахборот тармоқларини барпо этиш; давлат органларини аҳоли билан боғлаб турувчи ахборот тармоқларини ривожлантириш; ахборот тизимларини ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишга сафарбар этиш. Кўплаб мамлакатларда давлат ҳукумати фаолиятига информацион ва телекоммуникацион технологияларни сингдириш ва уларни такомиллаштириш билан шуғулланувчи махмус марказлар ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |