Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Хизмат хонаси мебеллари ва уларга қуйиладиган талаблар



Download 1,27 Mb.
bet58/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

13.2.Хизмат хонаси мебеллари ва уларга қуйиладиган талаблар
Мехнатнинг ижтимоий ундаш - меҳнат ташкилотининг фаолияти ва ташкилотда меҳнатнинг мазмуни меҳнат муҳити атамаси билан чамбарчас боғлиқ. Меҳнат муҳити деганда ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат воситаларининг иш шароитини ва ишловчи шахсларнинг ўзаро муносабатлари тушунилади.
Шуни айтиш керакки, хизмат хонасининг мақсадига мувофиқ бўлиши иш самарадорлигининг ошиши ҳамда ўша хонада ишловчи ходимларнинг соғлиги ва псиҳологиясига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда ушбу масалага жиддий ёндашилиб, бунинг учун малакали дизайнерлар – хоналарни жиҳозлаш бўйича махсус мутахассислар хизматидан ҳам фойдаланилади.
Хизмат хонасининг тузилиши ходим псиҳологияси ва ишига боғлиқ бўлади. Хизмат хонасини ташкил қилишда моҳирлик билан ёндашиш керак, бу хонада турган ҳар бир нарса - буюм керакли ва фойдали бўлиши керак. Унинг фикрини бузадиган ва чалғитадиган нарсалар хонада бўлмаслиги керак. Масалан, давлат идораларининг жиҳозларини санаб чиқсак: миллий менталитетни сақлаган ҳолда давлат рамзлари, жумладан, давлат байроғи, герб, давлат раҳбарининг портрети бўлиши мумкин. Агар ходим кўп маълумотлар билан ишлаб уларни чоп этиш билан шуғулланадиган бўлса, у учун компьютер керак бўлади. Хизматчи ходимларнинг иш жойи бир нечта операцияларни бажаришда қулай харакатланиш учун айланма курсилар билан жиҳозланади. Ушбу хонада телефон бўлиши керак. Агар маъмурий ходимнинг фаолияти кўплаб бўлимлар ва мижозлар билан мунтазам алоқа ўрнатишни талаб этса, факс, шаҳарлараро сўзлашув, ички сўзлашув учун алоҳида телефон бўлиши мақсадга мувофиқ. Маъмурий ходимнинг иш столи устида албатта органайзер - доимо хизматга тайёр ручка, қалам, чизғич, учирғич, кнопка ва бошқа идора ашёлари учун махсус жиҳозланган қути тайёр бўлиши керак.
Баъзи бир корхоналарда ходимларнинг фаолиятини назорат қилиш учун хона эшиклари шаффоф ойнадан қилинади, бу ҳолда раҳбар ходим иш вақтида нима билан шуғулланаётгани кўриб туриш имкониятига эга. Маълумки ҳар бир раҳбар ўзининг иш фаолияти давомида кўп тадбирларни амалга оширади ва бунинг учун у ўз ҳузурида меҳмонларни қабул қилади. Унинг хонасида меҳмонлар учун кресло ёки диван ёнида стол бўлса мақсадга мувофиқдир.
Хорижий фирма ва компания раҳбарларининг столи устида оиласининг суратини кўришингиз мумкин, бу одам оилага содиқлиги, иймонли ва эътиқодлилигидан далолат беради. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, яхши раҳбарнинг столи устида ҳеч қачон хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳужжатлар ва коғозлар туриши керак эмас. Бу ҳолат раҳбарнинг ўз вазифасини бажаришида вақтни тўғри режалаштирмаганлиги, бесарамжонлигидан далолат беради ва баъзи ҳужжатларнинг йўқолишига сабаб бўлади. Бундан ташқари хонада меъёрий хужжатлар, махсус адабиётлар учун махсус жавон бўлиши, жавон иложи борича ўнг томонда, телефон столи ва телефон чап томондан бўлиши керак.
Ходимнинг хонаси тирик гуллар билан безатилса яхши бўлади. Чунки гуллар ҳаво кислородини ишлаб чиқаради, бу эса хона ҳавосининг яхши бўлишини таъминлайди. Албатта меҳнат шароитини яратишда ҳар бир омилни, шу жумладан техника хавфсизлигини ҳисобга олиш керак. Чунки бахтсиз ҳодисалар шунчаки ўз ўзидан содир бўлмайди. Одатда, улар бу бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарган омилларнинг муқаррар натижаси бўлмаса ҳам. Муаммо шундаки бахтсиз ҳодиса ким билан бўлмасин содир бўлаверади, лекин биз билан эмас, деган ярамас ва етарли даражада тарқалган ишонч туфайли ҳам келиб чиқади.
Мебеллар маъмурият ходимларинииг иш жойини ташкил қилиш ва уни жиҳозлаш ишларида муҳим ўринни ташкил қилади. Мебеллар асосан стандарт қисмлардан ташкил топган ва зарурат туғилганда шакли ва ўрни осонликча ўзгартириладиган бўлиши керак. Мебелларнинг сирти гигиена талабларига жавоб бериши, силлиқ ва қаттиқ бўлмоғи, ёруғлик тушганда кўзни қамаштирмаслиги лозим. Умуман айтганда, мебелнинг ташқи кўриниши эстетик талабларга жавоб бериши, яхши кайфият уйғотиши ва хонага ҳамма томондан мос келиши керак.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish