Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet57/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

Таянч иборалар:
Маъмурий ислоҳотлар, глобаллашув даврида маъмурий ислоҳотлар, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари
Назорат учун саволлар
1. Маъмурий ислоҳотларни ўтказиш моҳияти нималрда намоён бўлади?
2. Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишларини айтиб беринг.
3. Глобаллашув шароитида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш имкониятлари нималарда намоён бўлади?


13-БОБ. МАЪМУРИЙ ХОДИМНИНГ ИШ ЖОЙИ

13.1. Маъмурий ходимларнинг иш жойларини ташкил қилиш.


13.2. Хизмат хонаси мебеллари ва уларга қуйиладиган талаблар.
13.3. Иш жойини ташкил қилиш.
13.4. Иш жойида вазифа ва мажбуриятларнинг таърифи.
13.5. Маъмурий менежментда фойдаланиладиган техник ва ахборот алмашув воситалари.


13.1.Маъмурий ходимларнинг иш жойларини ташкил қилиш

Маъмурият ходимларининг самарали мехнати иш жойини ташкил қилишга бевосита боғлиқ. Иш жойи деб ходимлар ўз меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ва зарур техник воситалар билан ҳамда жиҳозлар билан безатилган хонага айтилади. Маъмурий ходимларнинг иш жойи бир қатор талабларга жавоб бериши керак.


Дастлаб маъмурий биноларга қўйиладиган талабларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Йирик корхоналарда маъмурият фаолияти учун алоҳида бино ёки бинолар мажмуаси ажратилади. Ташкилотнинг маъмурий биноси кўпинча шаҳарнинг марказий қисмида, ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш, коммуникация ва коммунал хизматлар кўрсатишда қулайликларга эга ҳудудларда жойлашиши кўзда тутилади. Жумладан, турли хизмат кўрсатиш ташкилотларига, асосий боғловчи автомобиль йўлларга яқин жойлашиши, электр энергияси, телекоммуникация тармоқларининг мавжудлиги ва бошқалар. Одатда маъмурият биносини танлашда бинони ижарага олиш ёки янги бинони қуриш билан боғлиқ вариантлар таққослаб кўрилади. Агар ташкилотнинг молиявий имкониятлари юқори бўлса, янги бино қуриш бўйича қарор қабул қилиниши мумкин. Янги маъмурият биносини лойиҳалашда келажакдаги ривожланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд эҳтиёжга қушимча 20-30% хизмат майдонлари режалаштирилади. Бинодаги хизмат хоналарининг жойлашиши, уларнинг ўлчамлари белгиланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан амалга оширилиб, буюртмачи билан келишилган ҳолда белгиланади. Кўпинча хизмат хоналарнинг жойлашувини белгилашда функционал бўлимнинг ташкилотдаги ички бўлимлар ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаси ҳисобга олинади. Маъмурий ходимларнинг хонасига ҳам ўзига ҳос талаблар қўйилади. Буларга мисол қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: хонанинг сатҳи талаб қилинадиган санитария меъёрларига жавоб бериши; хона жиҳозлари бажариладиган вазифага мос эргонометрик, гигиена, психофизиология ва эстетика талабларига жавоб бериши; хонадаги техник восита ва жиҳозлариинг турлари ва сони бажариладиган иш вазифасига ҳамда унинг ҳажмига мос келиши. Иш жойларини ташкил қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда бир турдаги лойиҳаларни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай лойиҳалар тармоқ лойиҳалаштириш институтларида ишлаб чиқилиб, амалда қўлланилади.
Ҳозирги вақтда маъмурият ходимларига оддий иш жойлари билан бир қаторда - ҳар хил раҳбарлик мутахассисликлари учун автоматлаштирилган иш жойлари ҳам қўлланилмокда. Автоматлаштирилган иш жойлари - маълумотларни аниқ кўрсатадиган ва бошқарувнинг маълум функцияларини мустақил амалга оширадиган ахборот-коммуникация воситалари, ёрдамчи дастгоҳлар ва мебеллар билан жиҳозланган иш жойларидир.
Раҳбар ходимларнинг меҳнат унумдорлигини оширишда иш хоналарининг ўлчов ва шаклларини талабга мос келадиган қилиб яратиш керак. Хоналарнинг энг қулай шакли тўртбурчак хоналардир. Бунда томонларнинг нисбати 1:1, 1:1,5 ва 1:2 бўлиши мумкин. Одатда хизмат хоналарининг баландлиги - 3,0 метрдан ортиқ, кенглиги 2,5 -3 метр бўлиши хона икки томондан ёритилса, узунлиги 12-15 метр бўлиши, бир томондан ёритилган такдирда 6-7 метрга тенг бўлиши керак.
Ходимларнинг иш жойини ташкил қилишда ундаги жиҳоз ва мебелларни тўғри жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса иш вақтини тежашни ва хона саҳнининг самарали ишлатилишини таъминлайди.
Хоналарни жиҳозлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
а) ходимнинг иши бошқа корхона ва ташкилотлар вакиллариии қабул қилиш билан боғлиқ бўлса, унинг хонаси бинонинг биринчи қаватида жойлашгани маъқул;
б) хонадаги жиҳозлар, яъни шкафлар, картотека қутилари ва бошқалар улар яқинига келиб кетиш, улардан фойдаланиш қулай бўладиган қилиб жойлаштирилиши керак;
в) иш столига ёруғлик чап томондан ёки олд томондан тушиши керак;
г) хонани иситувчи жиҳозлар маъмурий ходим ўтирадиган жойдан маълум масофада махсус қопқоқлар билан ёпилган ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Иш жойида маъмурий ходимнинг самарали харакат доираси таъминланиши керак. Раҳбар, маъмурий ходим меҳнатининг ҳаракат доираси деб унинг вертикал ва горизонтал йўналишларда ҳаракат қилиб ўз вазифасини бажаришига айтилади. Раҳбарнинг иш жойидаги ҳаракати кичик ва катта доира ичида бўлиши мумкин. Кичик ҳаракат доирасида раҳбар қўллари ва бармоқлари билан иш вазифасини бажаради. Бунда у асосий ишини тез-тез фойдаланиб туриладиган жиҳозлар ва буюмлар ёрдамида бажаради. Катта ҳаракат доирасида камроқ ишлатиладиган жиҳозлар ва буюмлар узатилганда қўли етадиган доирада жойлаштирилади.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish