Таълим вазирлиги низомов Шухрат Рашидович



Download 3,18 Mb.
bet20/58
Sana01.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#724242
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58
Bog'liq
Kitob

Назорат учун саволлар:



  1. Бинони техник баҳолаш учун техник топшириқ нималардан иборат ?

  2. Сейсмик таъминланганлик даражаси бўйича мавжуд бинолар категорияси ?

  3. Дефект ва уни келтириб чиқарувчи сабаблар ?

  4. Бино конструкциясининг техник ҳолати даражаси бўйича гуруҳлари ?

  5. Темирбетон конструкцияларнинг дарзбардошлилик бўйича категориялари, уларнинг бир-биридан фарқи ?

  6. Тошли-ғишт терманинг сиқилишдаги ишлаш босқичлари ва уларга таъсир қилувчи факторлар ?

  7. Ёнғин натижасида арматуранинг техник ҳолати қандай аниқланади ?

  8. Конструкцияларнинг натуравий синаш қандай амалга оширилади ?

  9. Тарихий обидаларнинг умрбоқийлиги нималарда намоѐн бўлади ?

      1. БОБ. КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ХУЛОСА


    1. Бино конструкцияларининг техник холати бўйича якуний хулоса тузиш

Текшириш бўйича қилинган ишларнинг тўла цикли тугагандан сўнг кўрилаѐтган объект бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳақида хулоса тузилади. Хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:



      1. Вазифа-мазкур ишнинг бажарилишига бўлган асос;

      2. Фойдаланилган бошланғич манбалар техник хужжатлар;

      3. Объектга хизмат кўрсатиш ва текшириш ким томонидан ва қачон бажарилган?

      4. Объектнинг меъморий-режавий ечими, техникавий вазифаси ва эксплуатация қилиш шароитни қисқача тавсифи;

      5. Замин, пойдевор ва юк кўтарувчи конструкцияларнинг физик-механик тавсифлари ҳақидаги маълумотлар кирган аслий текширувнинг натижалари. Бинонинг мустаҳкамлиги ва бикрлигини камайтирувчи нуқсонлар;

      6. Текширув ҳисоблашларининг натижалари;

      7. Замин, пойдевор ва ер усти конструкцияларининг юк кўтариш қобилияти ҳақида хулосалар;

      8. Кучайтириш бўйича (эҳтиѐж бўлганда) биринчи навбатдаги тадбирлар;

      9. Техника хавфсизлиги бўйича тадбирлар.

Санаб ўтилган пунктлардан энг асосийси 7- пунктдир.
Конструкциянинг хусусий оғирлигидан тушадиган доимий юклар, элементнинг зичлиги ва ҳақиқий ўлчамларини аниқлаш асосида ўрнатилиши лозим. Пўлат ва бетон учун керакли бўлган мустаҳкамлиги ҳақидаги зичлик маълумотномалар ѐрдамида аниқланади. Намуналарнинг зичлиги орқали
хусусий оғирликни топиб, юкни кўтариш қобилияти ва ҳажмини ҳисоблаб зичлик аниқланади. Бу эса, дастлабки маълумот бўлиб, ҳақиқий юк шу орқали топилади. Вақтинчалик, узоқ муддатли юкларни меъѐрлар ва паспорт маълумотларида ѐки ишчи чизмаларда, улар бўлмаганда эса ўлчамли чизмалардан фойдаланиб топилади. Эксплуатация қилинаѐтган объектлардаги вақтинчалик ва қисқа муддатли таьсир этувчи юкларни аниқлаш учун меъѐрий ѐки паспортдаги маълумотлардан фойдаланиш лозим, аммо бунда ҳақиқий тавсифлар ва катталикларни ҳисобга олишга йўл қўйилади. Қурилиш конструкцияларнинг текширув ҳисоби 2 босқичли бўлиш мумкин:

        1. Айрим элементларнинг юк кўтариш қобилиятини II-гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш.

2. Конструкцияларда ташқи юклар таъсирида ҳосил бўладиган кучланишни ва реконструкциялаш учун бўлган лойиҳа вазифасига тегишли бўлган таъсирларни аниқлаш.
Текширув натижаларини қайта ишлаш жараѐнида конструкция материалларининг лойиҳада берилган ва синов вақтида олинган мустаҳкамлик тавсилотлари ўзаро солиштирилади.
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳақидаги хулоса объектнинг қурилиш қисмини реконструкциялашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги дастлабки қарор учуи асос бўлиб хизмат қилади.



    1. Бино конструкцияларининг ҳақиқий ўлчамлари ва юкланиш ҳолатида қайта ҳисоблаш

Конструкция махсус текширув ишларидан олинган натижалар асосида ҳақиқий физик-механик ва геометрик кўрсаткичлари бўйича қайта ҳисобланиб, бинонинг юк кўтариш қобилияти ва эксплуатацион яроқлилиги аниқланади.


Бинонинг яроқлилигини якуний баҳолаш учун чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш усулларига мос равишда бажарилади. Бундай қайта ҳисоблаш натижасида ички кучларнинг, деформацияларнинг ва конструкцияларда кўчишларнинг дастлабки ҳолатга нисбатан ўзгариши аниқланади.
Қайта ҳисоблаш, заминнинг нотекис чўкиши натижасида ҳисобий схемадаги реал ўзгаришларни ва натижада кучларнинг қайта тақсимланишини, қўшни элементлар ўртасидаги деформацияланиш фарқларини, материалларнинг деформацияланишини, дефектларда, конструктив ва таркибий бир жинсли бўлмаган жойларда кучланиш концентрацияларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.
Қайта ҳисоблашда конструктив элементларнинг ҳақиқий параметрлари ва материалларнинг ўша вақтдаги физик-механик хусусиятлари қабул қилинади.
Ҳисоблаш учун конструктив элементлар геометриясининг ҳақиқий параметрлари, юклар ва материалларнинг реал физик-механик тавсифлари қабул қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилиш конструкцияларини ҳисоблашнинг мавжуд чегаравий ҳолатлар усули эҳтимолий ѐндошувга асосланган бўлсада, ҳисоблаш таркиби ва якуний натижалар бўйича у детерминистик қаралади. Ҳатто бинонинг бир хилдаги юк кўтарувчи конструкциялари, амалдаги меъѐрлар асосида ҳисобланган бўлишига қарамай, турли даражадаги ишдан чиқмаслик эҳтимолиллигига эга бўлиши мумкин. Баъзи маълумотлар зарурий эҳтимолий асосларсиз қабул қилинади. Бу ҳолат ишончлилик ва умрбоқийликка ҳисоблашда эҳтимолий усулларга ўтишда объектив тўсиқ ҳисобланади. Бу соҳада кўп нарса кузатув- текширув ишларига, хусусан, олинган маълумотларни тўғри қайта ишлаш ва аниқ таҳлил қилишга боғлиқдир.
Текширув ишлари натижасида олинган маълумотлар ѐрдамида конструкцияни қайта ҳисоблаш аналитик схемага эга бўлиб, бунда турли
шикастланганлик ва хавфлийлик даражасига эга бўлган реал конструкциялар ва уларнинг ҳисобий параметрлардан аниқ четлашганлик ҳолатлари иштирок этади. Демак, текширилган конструкцияни реал ҳолатда қайта ҳисоблаш нафақат бино ҳолатини сонли баҳолаш воситаси сифатида, балки реал конструкцияларни ҳақиқий ҳолати бўйича ҳисоблашда эҳтимолий ѐндошув усулларини ривожлантириш имкониятини яратади. Шунинг учун, қайта ҳисоблаш пайтида юк кўтарувчи элементларнинг текшириш даврига нисбатан ишончлилигини баҳолаш мақсадга мувофиқдир.
Бундай қайта ҳисоблаш усули статистик моделлаштириш принципига асосланган бўлиши мумкин. Бу ҳолда ечим қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади [5]:
Билвосита (асбоблар ѐрдамида) текширув натижаларини статистик қайта ишлашда ҳақиқий параметрларнинг тасодифий қийматларини эмпирик тақсимотининг “к”-тартибли моментлари аниқланади;
Чегаравий ҳолат критерияси, масалан, юк кўтариш қобилияти бўйича статистик синовлар ўтказилади. Ҳар бир ўтказилаѐтган синовлар амалдаги меъѐрлар асосида юк кўтарувчи элементни детерминистик формулалар ѐрдамида ҳисоблаш орқали бажарилади. Статистик моделлаштириш усулига асосан ҳисоблаш учун ҳақиқий параметрлар қабул қилинади (худди тасодифий ҳодисаларни бирор бир аниқ тақсимот қонунига бўйсуниши каби);
Статистик синовлар натижасида конструкциянинг юк кўтариш эҳтимоли бирор тақсимот қонунига мос келувчи тақсимот зичлигини беради;
Ҳисоблаш натижасида ташқи кучлар таъсиридаги ички кучларнинг гистограммаси қурилади, масалан, эгилувчи элементнинг хавфли кесимида доимий юклардан, таянчларнинг нотекис чўкишидан ва бу таъсирларнинг эҳтимолийлигини ҳисобга олган ҳолда эгувчи моментнинг тақсимланиши аниқланади;
Ички кучларнинг якуний тақсимот зичлигини аниқлаш мақсадида статистик синовлар ўтказилади;
Юк кўтариш берилган интервалда эканлиги, кучлар эса бу интервалдаги юк кўтариш қобилиятининг ўртача қийматидан ошганлигидан дарак берувчи, тасодифий ҳодисаларнинг шартли йиғиндиси сифатида ишдан чиқиш эҳтимоли P аниқланади. Қуйилган масала ЭҲМда махсус дастурлар ѐрдамида амалга оширилади;
Хавфли кесим бўйича, текшириш вақтига нисбатан юк кўтарувчи элементнинг Fi ишончлилиги аниқланади;

R 1 P
(2.1)



Юк кўтариш қобилияти бўйича бинонинг ишончлилиги Fn қабул қилинган талаблар, масалан, барча юк кўтарувчи элементлар n нинг ишдан чиқмаслик эҳтимоли бўйича аниқланади



Rn Ri
(2.2)

Юқорида келтирилган конструкцияни ишончлиликка ҳисоблашнинг кетма-кетлиги бошланғич меъѐрий ишончлилиги аниқ бўлган конструкциялар учун қўлланилиши мумкин. Бошланғич ишончлилик кўрсаткичи эса бир типдаги биноларни текшириш натижаларини жамлаган ҳолда, тармоқ меъѐрий-техник ҳужжатлари доирасида белгиланиши керак. Шундай қилиб, бугунги кунда конструкцияни ҳисоблашга эҳтимолий ѐндошув схемаси маълумотлар етишмаслиги учун чегараланган. Ҳисоблашда эҳтимолий ѐндошув эса эксплуатациядаги биноларни техник ҳолатини баҳолашда объектив ҳисобланади. Амалиѐтда эса конструкциянинг ҳақиқий кўрсаткичлари қайта ҳисоблаш бўйича якуний кўрсаткич сифатида юк кўтариш қобилияти қуйидаги тенгсизликка мос равишда ҳисобланади



N p Ф
(2.3)

бу ерда Ф- кесим юзасининг геометрик тавсифлари ва материалнинг мустаҳкамлик параметрларини ифодаловчи юк кўтариш қобилияти;



Np –мос равишдаги коэффициентлари билан қабул қилинган юкланиш ва юклар йиғиндисидан иборат ҳисобий ташқи куч.
Конструкцияни қайта ҳисоблашда, қурилиш-монтаждаги хатоликлар, эксплуатация мобайнидаги ўзгаришлар, бино конструкциясининг умумий кучланиш-деформация ҳолатига кўрсатадиган таъсирлари замонавий дастурий тизимлардан фойдаланиб амалга оширилади. Масалан, ЛИРА дастурий тизимининг 9.6 версияси узоқ эксплуатация мобайнида бетон хусусиятининг ўзгариши ҳисобига конструкцияда бўладиган ўзгаришларни моделлаштириш имкониятини беради.
Қуйидаги темирбетон кўп тешикли ораѐпма плитасининг эгилишини иккинчи чегаравий шарт бўйича қандай ҳисоблаш кераклиги келтирилган.
Ҳисоблаш кетма-кетлиги иккита вариантда амалга оширилиб, биринчи вариантда конструктив элементнинг дастлабки ҳолати, иккинчи вариантда текширув ишлари натижасида олинган параметрлар асосида, турли даражадаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисобланади.


  1. Download 3,18 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish