Таълим вазирлиги низомов Шухрат Рашидович



Download 3,18 Mb.
bet28/58
Sana01.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#724242
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58
Bog'liq
Kitob

3.1-расм. Инъектор ѐрдамида пойдеворларни кучайтириш схемаси:
а-вертикал; b-қия; d-горизонтал; e-комбинациялашган. 1-кучайтирилган пойдевор; 2-инъекторлар; 3-смола.

Авария ҳолатидаги бинонинг қумли заминини мустаҳкамлаш учун газли силикатлаш усулидан фойдаланилади. Мустаҳкамлаш зичлиги 13 кг/м3 бўлган натрий силикатнинг сувли қоришмаси ва углеродли газ билан амалга оширилади. Инъекторлар олдинига бинонинг ташқи томонидан, кейин бино ичидан ертўла орқали ва қия томонлама ўрнатилади (3.2-расм).





3.2-расм. Инъекторлар (I-III) билан заминга ишлов бериш тартиби:
1-эски пойдевор; 2-кучайтирилган замин; 3-инъектор.
Инъекторларни пойдевор орқали ўтказишда бетон РR-241 перфаратори билан тешилади, қатор бўйича инъекторларни ўрнатишда уларнинг оралиғи 1,2 м бўлади. Қотиришда ҳисобий радиус 0,6-0,75 м бўлади.
Саноат корхоналари, турар-жой ва жамоат биноларини таъмирлашда заминни қотириш учун карбомит смоласи (сақич) қўлланилади. Карбомит смоласи билан пойдевор ости грунти ва котлован ѐнлари мустаҳкамланади. Грунтларни қотириш учун қоришма қурилиш майдонида тайѐрланади. Қумли асосни қотиришда карбомит смоласининг КМ, МҒ-17 ва МВS маркалари қўлланилади. Қоришманинг зичлиги 10,7-10,8 кг/м3 бўлиши лозим.
Хандақ асоси ва ѐн томонларини қотиришда вақтинчалик таянч деворлари ўрнатилади. Вақтинчалик таянч деворлари ўрнатилгач пойдевор остига вертикал, горизонтал ѐки қия қудуқлар қазилади. Бундан кейин қудуқларга қоришма хайдалади. Бу усулнинг камчилиги қудуқлар қазилган пайтда ертўла ва пастки қаватларга зарар етиши мумкин ва бу узоқ вақт давом этади.
3.3-расм. Термоустунларни барпо этиш:
1-пуркагич; 2-тортқи халқа; 3-грунт; 4-кран; 5-эластик қобиқ; 6-термопара; 7- кучайтириладиган пойдевор.

Бино ва иншоотларнинг асосини қотиришнинг яна бир йўли грунтни қиздириш ѐки куйдиришдир (3.3-расм). Бунда пойдевор яқинида грунт


куйдирувчи ускуна ўрнатилади. Ускуна учун қудуқ қазилиб, унда ўрнатилган тўсқични форсункаси ѐрдамида қудуқнинг остки қисми қиздирилади.
Фокусда жойлашган машъал аста-секинлик билан тепага ҳаракатланиб грунтни керакли чуқурликда қиздириб беради. Қиздириш жараѐни термопара ѐрдамида назорат қилинади. Термопара назорат қудуқчаларида ва ишчи қудуқда жойлашади.
Бино пойдеворининг асосини чуқур мустаҳкамлашда қудуқлар асосан икки хил усулда ҳар хил ковловчи снарядлардан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бу иккала усул ҳам маълум камчиликларга эга. Биринчи усулда қудуқдан тупроқ кавлаб олингани учун қудуқ атрофидаги грунтнинг зичлиги камаяди. Иккинчи усулда қудуқ кавланмайди, балки тупроғи ўзида қолади, шу сабабли снарядларни тортиб олишда жуда катта куч талаб этилади.
Агар биноларнинг асосини мустаҳкамлашда қудуқларни ковлашда винтсимон технология қўлланилса, юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш мумкин (3.4-расм).



Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish