Заминни қотириш усуллари. Заминни қотириш деганда турли кимѐвий тез қотувчан моддаларни ѐки ўта юқори харорат таъсирида грунт ғоваклигини камайтириш тушунилади. Қурилишда ушбу усуллар турлича бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагича:
Грунтни цементлаш. Ушбу усул ҳам олдингилардек қурилиш майдонини маълум квадратларга бўлиш билан бошланади. Квадратлар юзидан қаттиқ қатлам чуқурлигигача бурғуланади ва унинг ичига маълум босим остида суюлтирилган цемент юборилади, у эса грунт ғовакларини тўлдириб, қотганидан сўнг уни яхлит ҳолатга келишига сабаб бўлади. Қўлланиладиган цемент маркаси 400 дан кам бўлмаслиги зарур. Ушбу усул ѐрдамида қотирилган грунт мустаҳкамлиги грунт сувларининг зарарли таъсири уларнинг ҳарорати ва цемент қанчалик даражада грунт ғовакларига кириб борганлиги бўйича 30-100 кг/см гача ортиши мумкин. Ушбу усул ѐрдамида асосан қумли ва қоя грунтлари қотирилади.
Силикатлаш. Ушбу усул олдингидек квадратлар ѐрдамида бажарилади, аммо бурғулар ичига цемент ўрнига натрий силикат тузининг сувдаги эритмаси кальций хлор билан қўшиб аралаштириб юборилади. Бу иккаласи грунт таркибидаги сув билан кимѐвий реакцияга киришиб, гелкремнинг кислотасини ҳосил қилади. Бу кислота эса тез қотувчи хусусиятга эга бўлиб, грунтни мустаҳкамлигини етарли даражада ошишига олиб келади. Ушбу усул икки қоришмали деб аталиб, асосан таркибида кальций моддаси бўлмаган грунтларда қўлланилади.
Бундан ташқари бир қоришмали усул хам мавжуд бўлиб, бунда грунт таркибига натрий силикат тузи ўзи юборилади ва у грунт таркибидаги кальций ва сув билан кимѐвий реакцияга киришиб гелкремний ҳосил қилади.
Демак, ушбу усулнинг қўлланиши таркибида кальций бўлган грунтлар билан боғлиқ, яъни лѐсс ва лѐссимон грунтларда самаралидир.
с) Электр ёрдамида қотириш. Ушбу усул ѐрдамида сувга тўйинган лойлар ва лойсимон грунтлар қотирилади. Бунда ҳам шахмат таркибида квадратларга бўлиниб, квадратлар қирраларидан Д масофага металл қувурлар туширилади ва бу қувурлар ора-ораланиб мусбат ва манфий зарядланади, натижада электростатик ҳаракат вужудга келиб, манфий зарядланган томондан мусбат зарядланган томонга сувлар оқа бошлайди ва катод ўрнатилган қувур орқали сўрилиб, тортиб олинади. Натижада грунт намлиги камайиши ҳисобига унинг мустаҳкамлиги ошади.
d) Исиқлик ёрдамида қотириш. Ушбу усул ѐрдамида қуруқ ҳолатдаги лѐсс ва лѐссимон грунтлар қотирилади. Бунда ҳам квадратлаш, бурғулаш ишлари бажарилиб, (Д) масофагача уларнинг ичига С ҳароратли иссиқ ҳаво юборилади, бу эса ўз навбатида грунт таркибидаги органик моддаларни куйдириб, таркибини ўзгартириб, заррачаларни зичлашувига олиб келади.
е) Бўш грунтни мустаҳкам грунт билан алмаштириш. Баъзи холларда шундай шароит бўладики, замин таркибидаги бўш грунтларни бутунлай олиб ташлаб унинг ўрнига мустаҳкам грунт ѐтқизилади. Бундай ҳолат қаттиқ қатлам Д унча катта бўлмаган ҳолатда (2,0-2,5м) қўлланилади.
Бино ва иншоотларнинг ер остки қисми ва уларнинг ичкариси ѐки ташқарисидан ўтадиган мухандислик коммуникацияси ишларида пойдевор конструкцияларини мустаҳкамлаш ва қайта таъмирлаш ишлари катта меҳнат талаб қилади. Бино ва иншоотларни таъмирлашнинг мураккаб томони шундаки, мавжуд муаммонинг ечими мустаҳкамланадиган конструкция ва қурилиш шароитининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Шунинг учун лойиҳалаш бўйича ечимини топишда таъмирлашни аниқ ҳолатлар бўйича қурувчининг тўплаган тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилади.
Бино ва иншоотларнинг мустаҳкам асосини таъмирлаш даврида ортиқча юкларни кўтариш қобилиятига эга бўлади. Бунда пойдеворни алмаштириш ва таъмирлашда ер ишларини бажариш зарурати қолмайди.
Заминни мустаҳкамлаш ишида қайси усулдан фойдаланиш пойдевор ўлчами ва шаклига, конструкцияга ва бошқа шароитларга боғлиқ. Инъекторлар пойдеворда жойлашишига қараб тик (вертикал), қия, горизонтал ва комбинациялашган бўлади (3.1-расм). Ҳозирги даврга келиб бу ишларни бажариш бўйича катта тажриба ва билимлар тўпланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |