Мустаҳкамлаш
. Ўқувчилар светофор макети ва доскадаги дидактик
расмлар билан машқ қиладидар. Ўқитувчи яна бир марта болаларга
кўчадан ўтганда эҳтиѐт бўлишлари кераклиги, кўчадан нотўғри ўтиш
ѐмон оқибатларга олиб келишини эслатиб ўтади.
10.
Ижодий иш
. Болалар, мана бу парчани эшитинглар.
«Болалар айланишга чиқишди. Бурчакка етишди, у ерда светофор бор эди.
Светофорда қизил чироқ ѐнишни кутиб туришибди. Машиналар эса кетма-кет
ўтиб кетяпти, уларнинг оҳири кўринмайди. Кўчанинг ўртасида милиционер
турибди. Болаларга қараб қўйдида, таѐқчасини кўтарди. Машиналар тўхташди.
Қизил чироқ ўчди, сариқ, кейин эса яшил чироқ ѐнди. Кўчадан ўтса бўлади.
63
Болалар кўчадан ўтиб, ҳиѐбонда ўйнай бошлашди. Собир таѐқча олди ва
«Мен милиционерман», деди. Машиналар, болалар гувиллаб кўчадан юриб
кетищди. Чорраҳада эса Собир милиционер турибди. Ҳайдовчилар унга
буйсунишади. Таѐқчани кўтарса-машиналар тўхтайди, таѐқчани силкитса -
машиналар юради. Ҳеч ким бир-бирига қараб юриб кетмайди, ҳеч ким бир-
бирига ҳалақит бермайди. Чунки милиционер ҳаракатни кузатиб турибди.
Энди ҳар бирингиз шу ҳикоядан эслаб қолганларингизни расмини
чизинг.
11.
Чизганларини таҳлил қилиш.
12.
Дарсга ҳулоса қилиш.
Шундай қилиб, йўлни кесиб ўтаѐтганда, жуда эҳтиѐт бўлиш керак!
Светофорга қараб, яшил чироқни кутиш керак, аввал чапга, кейин ўнгга қараб,
кейин йўлдан ўтиш керак.
- Қани айтингчи, йўлнинг машиналар юрадиган бўлагида нима қилиш мумкин
эмас?
13.
Баҳолаш ва баҳоларни изоҳлаш.
14.
Уйга вазифа. Вазифани кузатиш кундалиги бўйича бажариш.
Бошланғич синфларда интеграцияланган таълимни амалга ошириш
методикаси ( услуби )
Интеграция, интеграциялаш жараѐнлари замонавий мактабга кириб келиб,
фақат унинг мазмунини эмас, балки кичик макгаб ўқувчиларини экологик
таълимининг ташкилий шакл ва услубларига ҳам фаол кириб боряпти.
Ўқитувчи билим олиш жараѐнини шундай ташкил этиши керакки, унда
ўқувчилар кўпрок мустақил изланишлари, ўз харакат ва фаолиятларининг
оқибатларини олдиндан билишга ўрганишлари, бахс-мунозараларда иштирок
этишлари, табиий ва ижтимоий муҳитни ободонлаштиришнинг амалий
кўникмаларини эгаллашлари керак. Шунинг учун ўқиш вақтининг ярмини
ўқувчилар табиат ва ижтимоий муҳитда ўтказишлари, амалий ижодий ва
текшириш ишлари олиб боришлари керак. Бу вазифани таълимнинг турли
шакллари бажариш мумкин: кузатишлар, тажриба ва синовлар ўтказиш, санъат
асарларини қайта тиклаш, моделлаштириш, ижтимоий муҳитдаги уз харакат ва
фаолиятларини натижасини кўра билиш, китоб билан ишлаш.
Ўқитувчи дарс самарадорлигини оширувчи, математика, рус тили, ўқиш,
табиатшунослик фанларини ўқитишнинг турли-туман усул ва шаклларига эга.
Ҳар бир дарс ўқувчига илмий билим, тасаввур ва тушунчаларнинг маълум бир
йиғиндисини бериши, ҳамда тарбиялаш ва ривожлантириши керак. Дастурдаги
материални улар дарс давомида ўзлаштиришлари керак. Бу ўқувчиларнинг
ўқув машғулотлари билан ортиқча юкланмаслигининг муҳим шартидир, чунки
яхши ўзлаштирилган дарс уй вазифасини бажариш учун кетадиган вақтни анча
қискартиради. Бу холатдаги асосий принцип: кичик мактаб ўқувчиларининг энг
муҳим вазифаси - ўқиш, мустаҳкам билим олиш, дарсдаги вазифа эса ўқитувчи
бошчилигидаги меҳнат. Бундан ташқари дарс ташкил қилишда, уни ўтказиш
методларини танлашда бир хил қолипдан фойдаланиш.
Дарсга тайерланар экан, ўқитувчи биринчи навбатда унинг мақсадини
англайди ва шу асосида дарснинг мазмуни танланади, асосий саволлар
64
белгиланади. Бунда ўқитувчи фақат дарслик матнини гапириб бериш билан
чекланмаслиги керак. Ўқувчиларни қўшимча материал билан кўмиб ташламаган
ҳолда, уларга китобда йўқ мисолларни ҳам бериб бориши керак: турли шеърлар,
бадиий асарлардан парчалар, мақоллар, топишмоқлар ва бошқа материаллар
ўқувчиларда жонли қизиқиш уйғотади ва таъсирлантиради.
Ҳар бир дарс мазмуни белгиланаѐтганда предмет ичидаги ва предметлараро
алоқалар ҳисобга олинади. Дарснинг мазмунини белгилангач ўқитувчи қандай
тасаввур ва тушунчалар унда ўз ривожини топишини, ўқувчи қандай билим ва
кўникмаларга эга бўлишини аниқлайди. Дарснинг мақсади ва мазмунига мос
равишда ўқитувчи таълим методларини танлайди. Дарсда ўқитувчи ва
ўқувчининг фаолиятлари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу
фаолиятларнинг аниқ босқичларини белгилаб олиш керак. Бутун дарс давомида
синфнинг фаол ишлаши учун, усул ва воситаларнинг тўғри алмашинувини
аниқлаб олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |