Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси



Download 25,27 Mb.
bet7/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Қатламли аппликация - бунда ишни сурат тасвирини, композициясини ўйлаб топишдан бошлаш лозим. Барглардан керакли деталлар қирқиб олинмасдан бир-бирининг устига қўйиш орқали тасвир ҳосил қилинади. Бундай суратлардан кўплаб ўйлаб топиш мумкин. Масалан, капалаклар, қўзиқоринлар, жўжалар, қушлар, хайвонлар ва бошқалар шулар жумласидандир. Етишмаѐтган элементларни эса фломастер билан чизиб қўйиш ѐки бошқа табиий материаллардан ҳам ясаш мумкин.
Мактабгача ѐшдаги болаларга оддий суратларни аппликация техникасида тасвирлаш машғулотлари оддийдан-мураккабга принципиасосида олиб борилса, албатта болаларнинг кўникма ва малакалари тўғри шаклланиб боради ва улар кўп қиррали тасвирларни ўйлаб топишлари мумкин. Бу техникада барглар бир-бирига қатламқатлам тарзида ѐпиштирилади. Аппликация қувноқ ва ѐрқин бўлиши учун баргларнинг ранглари ажралиб туриши лозим.
Силуэтли аппликация - бу турдаги аппликацияда айнан болалар ўйлаган нарса бўлиши учун баргнинг ортиқча қисмлари кесиб ташланади ҳамда керакли шакл ҳосил қилинади.
Мозаика (модул)ли аппликация - бу техника ѐрдамида сурат тасвири кўплаб бир хил баргларни устма-уст ѐпиштириш ѐрдамида ҳосил қилинади (масалан, заранг дарахти уруғлари). Шунингдек, балиқ тангачаларидан хўроз думини ѐки қушларнинг кўринишини тасвирлаш мумкин.
Симметрик аппликация - симметрик тузилишга эга. Яна иккита бир хил сурат бўлиши ҳам мумкин (масалан, сувдаги акси). Шунинг учун бир хил шаклдаги баргларни топиш керак бўлади.
Лентали аппликация - бу симметрик аппликациянинг бир туридир. Унинг фарқи шундаки, у битта ѐки иккита эмас, балки кўплаб бир хил тасвирларни, орнаментларни ифодалаш имконини беради. Дарахтлар, гуллар, қўзиқоринлар, капалаклар ва бошқалар бир-бирига туташган ўйинчоқлар кўринишини ҳосил қилади. Натижада ҳар хил кўринишлардан йиғилган, катта бўлмаган суратлар тўпламидан фойдаланиб, болаларга доира кўринишдаги ўйинчоқларни қандай тасвирланишни кўрсатиш мумкин бўлади. Болаларга фантазияси, ғоясидан фойдаланиб чиройли табиий материаллардан, кузги барглардан образли тасвирлар яратиш имконини беради.
Болаларга деталларни ѐпиштиришнинг янги усулларини ўргатиш мумкин. Улар матога ѐки картонга турли материаллардан танлаб олинган тасвирларни тикиш орқали тайѐрланади. Бунда болалар тасвирнинг икки хилини олишади: ясси ва ярим ҳажмли (асос ва детал ўртасига пахта қўйилади). Иккинчи холатда тасвир анча маънодор бўлади. Ярим ҳажмли аппликация деталлари қисман ѐпиштирилади (қор парчаси, гул, капалак, балиқ, чумчуқ ва х.к.). Аппликация маъноси кенгайиб бораверади. Болалар геометрик ва ўсимлик шаклларидан анча мураккаб декоратив нақшларни яратишади. Кўп деталли предмет аппликациялари анча қийин бўлади. Катта ѐшдаги гуруҳ болалари аппликацияни похол ѐки сомондан ҳосил қилишлари ҳам мумкин. Бунда предметнинг чизиқли тасвирига елим суртилади ва унга қирқилган похоллар ѐпиштириб чиқилади.
Мактабгача ѐшдаги болалар кўп қатламли сюжетли аппликацияларни рангли қоғоз, мато, қуриган барглардан тузишлари мумкин. Бу аппликация тури анча қийин машғулот тури саналади. Унинграсмдан фарқи шундаки, кўп қатламли сюжетли аппликацияларда доим шаклларни ѐпиштириш ва жойлаштириш аниқ кетма-кетликда амалга оширилади. Аввал умумий фон (осмон, ер, денгиз), кейин иккинчи пландаги предметлар ѐпиштирилади. Сўнг, ўрта ва олд пландаги тасвирлар жойлаштирилиб, елимлаб чиқилади.
Ҳар хил материаллардан турли усуллар билан аппликация тузишга ўргатишда маълум бир тизимдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мустақил фаолиятда бола ижодининг намоѐн бўлиши учун аппликациянинг турли кўринишларини (декоратив нақш, предмет, сюжет) танлаши мумкин. Бунда болалар ҳар хил материал ва турли техникалардан фойдаланиш усулларини ҳам ўзалаштирадилар.
Ижодий композициялар учун қуритилган барглар, мевалар, гуллар, сомон, терак момиғи, чиғаноқлар, бужурлар, уруғлар, ўтлар ваҳ.к. ларни қўллаш мумкин. Ҳар бир материалнинг хусусиятлари ўзига хосдир. Шунинг учун ҳам болаларга турли материалларнинг ўзига хосликларини, хусусиятларини кўрсатиш ва ўргатиб бориш лозим.
Табиий барглардан аппликация технологиясида тасвирлаш қуйидагича амалга оширилади:

  1. Баргларнинг тузилиши (боши, танаси) ва уларнинг асосий жойини аниқлаш.

  2. Майда деталларни (қулоқларни, думини, панжаларини) танлаш ва жойлаштириш.

  3. Ўхшатиб ясалган ишларга характерли хусусият бағишлаш

(қувноқлик, хафалик ва ҳ.к).
Табиий материаллар, рангли қоғозлар, қийқим мато бўлакчаларидан мураккаброқ нарсалар ясаш мумкин. Булар гул, саватчадаги гуллар, балиқ, айиқ, кучук, мушук, тулки, чумчуқ, укки, афсонавий хумо қуши, товус, жўжа, хўроз, тошбоқа, эшак, сигир, шер, буғи, қўй, қўчқор ва ҳ.к. лардан иборат бўлиши мумкин.
Мактабгача ѐшдаги болалар билан аппликация ишлашнинг бир нечта вариантларини тақдим этиш мумкин. Аппликация техникасида ишланган ишлар шакли, ранги, танланган мавзуси бўйича фарқланади.
Аппликация сюжетлари сифатида хайвонлар, одамлар, қушлар, чиройли гуллар, ўсимликлар, ов саҳнаси ишлатилади. Аппликация сюжети мавзулари турлича бўлиши мумкин. Масалан, ―Кузги гуллар‖, ―Куз композицияси‖, ―Кузги манзара‖, ―Ўрмонда юрган буғу‖, ―Яйловдаги қўчқор‖, ―Тошбақанинг сайрга чиқиши‖, ―Денгиздаги елканли қайиқ‖композицияси, ―Сичқонча‖, ―Ўрмонда юрган типратикон‖, ―Товус‖, ―Афсонавий Хумо қуши‖, ―Чумчуқ», ―Цирк саҳнасидаги масхарабозлар‖, ―Боғчага кетаѐтган болача‖, ―Аквариумдаги балиқлар‖, ―Сувда сузаѐтган балиқча‖, ―Турли-туман дарахтлар композицияси‖,
―Саватчадаги гуллар‖, ―Мева ва сабзавотлардан тузилган натюрморт‖, ―Доира ичидаги нақш‖ композицияси, ―Уй хайвонлари‖, сигир ва эшак, қўй, қўчқор, туя, ва ҳк.

Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish