Кичик гуруҳ. Кичик гуруҳда таълимнинг асосий ечиладиган масаласи болаларни аппликация услуби ва турли шакллар билан таништиришдан иборат. Асосан, болаларга тасвирий фаолиятдан қирқиб ѐпиштириш - аппликация усулида ишлаш тўғрисида тушунча берилади. Оддий тузилишга эга бўлган геометрик шакллар (доира, тўғри тўртбурчак, квадрат) ва барг, хон қизи, гуллар тасвирини рангига кўра қоғоз юзасида жойлаштира олиш кўникмасини ҳосил қилиш;
Болаларнинг буюмларнинг тузилиши, ранги, ҳажми, қисмлари
ҳақидаги тушунча ватасаввурларини бойитиш; Уларга қирқилгантайѐр шакллар асосида бир нечта қисмларданиборат нарсаларни ясаш, оддий нақшлартузиш ва уларни елимлаш тўғрисидатушунчалар бериш;Болаларни диққат ва сабрбилан ишлашга одатлантириш; Уларнингрангли қоғоз, мато бўлакларидан қирқилган тайѐр шаклларни қоғоз
юзасида тўғри жойлаштириш ва турли шаклдаги йўл ичида оддий композицияларини тузиш кўникмасини ҳосил қилиш;
Аппликация усулида унчалик мураккаб бўлмаган турли тасвирларни яратиш орқали болаларнинг эстетик хиссиѐтларини ўстириш. Тасвирий фаолиятнинг аппликация турига бўлган қизиқишини ошириш.
3 ѐшда ечиладиган масалалар оддий бўлиб, булар қуйидагича:
қоғоз билан турли (тўғри ва ясси ва ҳ.к.) қирқиш ҳаракатларига ўргатиш;
болаларга ўз сифати ва хусусиятларига эга бўлган материални қоғозда кўришга ѐрдам бериш; ялтироқ, жилосиз, турли рангдаги қоғозни ғижимлаш, йиртиш, қирқиш, турлича шитирлашига эътиборни қаратиш;
болаларга аппликация учун керакли инструментлар ва асбоб- анжомлар ҳақида тушунча бериш ва улардан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш (қайчи, мўйқалам, елим, плѐнка ва ҳ.к.);
катталарнинг бирон нарсани бажариш таклифига эмоционал илтифотни ривожлантириш, оддий бадиий ўхшатмаларни яратишда уларга қўшилишга тайѐргарликни ривожлантириш;
қоғоз билан оддий харакатларга эмоционал ижобий муносабатни, қизиқишни ривожлантириш, уларни мустақил бажаришга интилишни таркиб топтириш;
эстетик идрок қилиш ва туйғуларни ривожлантириш;
ҳосил қилинган тасвирни билиш, ундан эстетик завқ олиш, хурсанд бўлишга тайѐрлаш;
Биринчи кичик гуруҳда болалар рангли мозаика билан ўйинлар машғулотларига тайѐрланадилар. Ўз хоҳишлари бўйича ѐки тарбиячи кўрсатмасига биноан шаклларни рангига қараб қатор қилиб терадилар, улардан осон предметларни, буюмларни, уйча, гуллар тасвирларини яратишади, 4 ѐшида болалар ўзининг хаѐлидаги содда тасвирни ифода қилишлари мумкин.
4 ѐшдаги болалар тарбиячи-педагог билан ҳамкорликда аппликация ишлаш жараѐнида қўл ѐкиқайчи ѐрдамида қоғозни ўзгартириш билан тасвирлаш усули ҳақида илк тасаввурларни оладилар.
Материал, асбоболар, предметлар билан мақсадли ҳаракатларни ўзлаштириш бу ѐшда катталар билан мулоқот орқали содир бўлади. Тарбиячи фақат предметларни функциялар, асбоблар, материални ишлатиш услублари ҳақида маълумотлар бериши, айрим ишларни амалий тарзда кўрсатиши мумкин.
Аппликация машғулотлари табиий материаллар асосида турли ўхшатмалар ҳосил қилиш машғулотлари санъат марказларидаги машғулотларнинг энг қизиқарли турларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўхшатмани аппликация техникасида яратиш бўйича жараѐнни тарбиячи-педагог материални ўзгартириш бўйича болаларни алоҳида ҳаракатини аниқлайди. Бу ҳаракат қоғозни ғижимлаб шар ясаш ѐки қоғозни майдалаб йиртиш, майдалаб ѐки контур бўйича қирқиш бола учун бу амалий маънога эга. Боланинг қоғоз билан ишлаш ҳаракатлари аста-секин мураккаблаштирилиб борилади.
Аниқ ―махсулот‖ни яратиш контекстига киритилган илк натижали ҳаракатлар болани тизимлилик билан аппликация ишлашга эмоционал тайѐрлайди.
Материални ўзгартиришни илк уринишларида болалардан шакл, рангни аниқ идрок қилишни талаб қилади, улар тасвирнинг ғояси, мазмунини белгилашда иштирок этмайдилар. Бу жараѐнда асосан, тарбиячилар тавсиясига асосланилади.
3-4 ѐшдаги болаларга аппликация ишлашда бироз қийинроқ топшириқлар берилиши ҳам мумкин:
болаларга чизиқдан, квадратдан, тўғри тўртбурчак, учбурчакдан иборат геометрик шакллардан нақшларни тузишни ўргатиш;
болаларни таниш предметлардан иборат оддий сюжетлар ва тайѐр шакллардан содда нақшлар тузишга ўргатиш;
болаларни қайчини тўғри ушлаш, букилган жой бўйича чизиқларни кесишни ўргатиш;
қоғоз деталларни елим билан фонга ѐпиштиришга ўргатиш;
контур бўйича деталларнинг четларига елим суртишга ўргатиш;
болаларда ишнинг бажариш тартибига онгли муносабатни шакллантириш;
қоғозга нақш элементларини қуйиш ва ҳар бир детални мақсадга мувофиқ тарзда ѐпиштиришга ўргатиш.
Аппликация элементларини ѐпиштириш расм чизишгақараганда бироз қийинроқ. Чунки, бу турдаги ишлар болаларда баъзи ҳаракат малакалари шаклланган бўлишини талаб қилади. 3-4 ѐшдаги болалар қўлларининг хатти-ҳаракатлари тўлиқ ривожланмаган бўлади. Шунинг учун ҳам улар иложи борича қайчидан фойдаланмасликлари керак. Лекин шундай бўлса-да, болани оила шароитида индивидуал тарзда бунга ўргатиш мумкин. Биринчи машғулотда болалар учун аппликацияэлементларини тартиб билан ѐпиштириш жараѐни қийинчилик туғдиради. Чунки, уларнинг қўллари бунга мослашмаган бўлади. Дастлаб мўйқаламни тўғри ушлашни, елимни оз-оздан олишни, шаклнинг орқа тарафига елимни тўғри суртишни ўргатиш лозим. Дастлаб аппликация техникаси болалар эътиборини ўзига тортади. Болаларга аппликация техникасини ўргатишда ишни маълум кетма- кетликда олиб бориш талаб этилади. Масалан, бошида думалоқ шакл берилган бўлса, сўнгра квадрат берилади ва х.к. Квадратлардан композиция ишлашда уларни текис жойлаштиришга эътибор бериш керак.
Аппликация ишлаш жараѐнига рангли шакллардан ташқари барча нарсаларни олдиндан тайѐрлаб қўйиш лозим. Аппликация композицияси ҳам болалар ѐшига қараб секин-аста мураккаблаштирилиб борилади.
Масалан:
болаларни шаклларнинг фақат учларини ѐпиштиришга ўргатиш;
қайчида қирқиб олинган гулларни ўрта қисмига елим суртиб ѐпиштириш ва ҳ.к.
Педагог-тарбиячи мавзу юзасидан вазифани тушунтиргандан сўнг, тайѐр шакллар болаларга тарқатилади. Кейин болалар уларни намунада кўрсатилган тартибда қоғоз устига қўйиб чиқадилар. Тарбиячи элементларнинг тўғри жойлаштирилганлигини текшириб чиқиши лозим. Шундан сўнг болалар аппликация қисмларини елимлашга ўтишлари мумкин.
Кичик гуруҳдаги илк машғулотларда педагог-тарбиячи барча ишларни текшириб бўлгач, елимлаш қоидасини ўргатиши лозим. Бундай ѐпиштириш усули аппликация техникасини ўзлаштиришда болаларга катта ѐрдам бўлади.
Аппликация машғулотлари асосан иккинчи кичик гуруҳдан бошлаб ўргатилади.
Намунавий топшириқлар: тўртбурчак, учбурчак, байроқча, квадрат, доирача, барглар, гуллар, ўйинчоқ машиналар, дарахт, қўзиқорин ваҳ.к.
Бу гуруҳда таълимнинг ечиладиган асосий масаласи: икки-уч рангдаги тайѐр шакллардан тасвир яратиш. Тасвирлар тайѐр андазани қоғоз устига қўйиб чиқиб, қора қаламда контурини чизиб олиб, қайчида қирқиш орқали аппликация ҳосил қилинади. Тасвирий фаолият турларидан бўлган қирқиб ѐпиштиришнинг асосий мақсади кичик ѐшдаги болаларни ранг, шакл билан таништириш, мўйқалам, елимдан тўғри фойдаланишга ўргатиш, техник малакаларини шакллантириш, буюмлар тасвирини қоғоз сатхида шаклларнинг рангига қараб тўғри жойлаштиришга ўргатишдан иборат.
Кичик гуруҳ болалари билан ўтказиладиган машғулотларнинг таълимий вазифалари шакллар (доирачалар, квадратлар)нирангига қараб қоғоз устида жойлаштиришни ва оддий буюмлар(копток,шар, уйча ва ҳк.) ни елимлашни ўргатиш; тайѐр шакллар(доира, тўртбурчак, гуллар, барглар)ни кетма-кет, рангига қарабѐпиштиришга,нақшлар ҳосил қилишга (сочиқчани, гиламчани безаш), 2-3 қисмдан иборат тасвирни қоғоз устида тўғри жойлаштириш ҳамда елимлашни ўргатиш; елим, мўйқаламдан тўғри фойдаланиш малакаларини шакллантириш болаларга тайѐр қирқилган гуллардан нақшишлашни, думалоқ шаклдаги буюмни (лаганни, қушчани, машинаниваҳ.к.) тузишни ўргатиш; аппликация ишлашдаелимдантўғрифойдаланишга ва 2-3 қисмдан иборат бир хил ѐки турли шаклдаги нақш бўлакларини қоғоз сатхига тўғри жойлаштириб чиқишга ўргатишдан иборат.
Педагог-тарбиячи топшириқни тушунтиргач, материални танлагандан сўнг ва шакллар тарқатилгач, болалар топшириқни тайѐр тасвир андазаси асосида қоғоз устига қўйиб чиқадилар ва қора қаламда контурини чизиб оладилар. Тарбиячи-педагог элементларнинг тўғри жойлаштирилганини текшириб чиқиб, уни елимлашга рухсат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |