Аппликация воситаларида бола шахсини ривожлантириш
Аппликация тасвирий фаолиятнинг барча турлари каби болаларда маълум билимлар, махорат, тажрибаларни ишлаб чиқишни ривожлантиришга ва шахсни тарбиялашга йўналтирилган.
Аппликация ишларини бажариб болалар янги билимларни ўзлаштиради, бошқа машғулотларда олинган таассуротларини мустаҳкамлайди.
Мактабгача ѐшдаги болалар аппликациянинг барча жараѐнларини ўзлаштиради. Бу фаолиятга тайѐрлаш учун машғулотлар бу мозаика билан ўйинлар, болалар геометрик шаклларни ѐйиб уларни ўзига хосликлари, ранги, жойлашиш услублари, нақшнинг яралиш принциплари билан танишадилар. Ёпиштирмасдан қирқиш аппликация жараѐнини ўзлаштиришга ѐрдам беради. Болалар қоғозни қирқиб, ўйин учун билетлар, байроқчалар тайѐрлашади.
МТМда аппликация ишларининг қуйидаги турлари қўлланилади: тайѐр шаклларни ѐпиштириш, шаклларни қирқиш ва ѐпиштириш. Болалар шаклларни бўлаклаб ѐки силуэт қилиб қирқишлари мумкин .
МТМда тасвирий фаолият ўз ичига расм чизиш, пластилиндан ҳайкаллар ясаш, аппликация, конструкциялаштириш каби машғулот турларини олади. Бу турларнинг ҳар бири болаларнинг атроф-олам ҳақидаги таассуротларини акс эттиришда ўз имкониятларига эга.
Аппликация машғулотлари жараѐнида болалар турли предметларнинг шакллари, қисмлари ва улар қирқиб ѐпиштирадиган силуэтлар билан танишадилар.
Силуэтли тасвирларни яратиш тасаввур ва фикрнинг ишини талаб қилади. Предметнинг асосий хусусиятлари ҳисобланган деталлар силуэтда бўлмайди.
Аппликациядаги ранглар тасвир билан солиштирганда катта аҳамиятга эга. Аппликация учун умумлашган шакл муҳим. Бир ранг бошқасидан кескин фарқ қилади.
Аппликация машғулотлари математик тасаввурлар ривожланишига ҳам олиб келади. Болалар содда геометрик шаклларнинг хусусиятлари ва номлари билан танишадилар, предметларнинг жойлашиши, уларнинг қисм ва ҳажми ҳақида тасаввурларга эга бўладилар. Бу қийин тушунчалар декоратив нақш яратиш жараѐнида ѐки предметни бўлаклар бўйича тасвирлашда болалар томонидан осон ўзлаштирилади.
Аппликация машғулотлари жараѐнида болаларда ранг, ритм, симметрияни сезиш ривожланади, бадиий дид шаклланади. Улар ўзлари ранг тузишлари ѐки шаклларни бўяш шарт эмас. Болаларга турли рангдаги қоғозларни берсангиз, уларда чиройли бирикмаларни танлаш маҳорати тарбияланади. Декоратив нақш элементларини тақсимлашда кичик ѐшдаги болалар симметрия ва ритм тушунчалари билан танишадилар.
Аппликация машғулотлари болаларни ишни режали ташкил этишга ўргатади. Композицияни яратиш учун бу аппликация турида қисмларни кетма-кетлик билан ѐпиштириш жуда муҳим.
Аппликация тасвирларини бажариш қўл мускуллари, координация ҳаракатлари ривожланишига олиб келади.
Аппликация жараѐнида бола қоғоз ва бошқа бадиий, табиий ва ташландиқ материаллар билан ишлашнинг турли тасвирлаш технологиялари билан танишади: яъни булар, қирқиш, йиртиш, ғижимлаш, буклаш, тахлаш, ѐпиштириш, эзиш ва ҳ.к.
Аппликация машғулотларида бола қайчидан фойдаланишни, шаклларни контур бўйича тўғри қирқишни, қоғозни тўғри букишни, қоғозда шаклларни бир-биридан ажратиш ва уларни бир хил масофада жойлаштиришни ўрганади.
Аппликация машғулотларида нақш композициясини тузишда тайѐр геометрик шакллардан ѐки болалар қирққан ўсимлик шаклларидан тузиш мумкин. Тайѐр шакллар декоратив ишларда ишлатилиши болаларнинг эътиборини нақшдаги элементлар кетма-кетлигига, ранглар мослигига қаратади.
Аппликация машғулотларида орттирилган малакалар бошқа фаолият турларида ҳам масалан, конструктрлаштиришда, сояли театр тузишда, ѐрқин безаклар, арча ўйинчоқларини тайѐрлашда ишлатилади.
Тасвирий фаолият машғулотларида аппликация технологиясида тасвирлаш болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиради. Биз мактабгача ѐшдаги болаларни кузатиш натижасида ва тадқиқот ишимизда бунга ишонч хосил килдик.
Тасвирлашга ўргатишда аслига қараб табиий шароитда олинган тасвирни ташкил қилиш асосий дидактик материал бўлиб ҳисобланади. Унинг ғоявий жиҳатдан ранг туси, бўялиши қанчалик мазмунли бўлса, у шунчалик кўп ижодий қобилиятни, лаѐқатлиликни фаоллаштиришга ѐрдам беради.Тасвирий фаолият машғулотларида ижодий фаолиятга тўғри раҳбарлик қилиш мактабгача ѐшдаги болаларга кўп ҳолларда ѐрдам бериши мумкин. Шунга кўра, уқиш-уқитиш жараѐнига оид (расм чизиш) аппликация технологиясида турли материалларда тасвирлаш энг аввало, табиий шароитда, аслига қараб олинган суратнинг қоидаларига риоя қилишга, ҳақиқатда мавжуд бўлган борлиқни диққат билан кузатишга ҳам ўргатади.
Мактабгача ѐшдаги болаларнинг ижодига эътибор бериш, педагог- тарбиячи ва ота-оналарнинг унга жиддий равишда эҳтиѐткорона муносабатда бўлиши болаларнинг ижодий фаоллигини ошишига имкон беради, уларнинг расм чизиш - жиддий иш эканлиги, вақтни бекорга сарфлаш эмаслигини тушуниб етишини тасдиқлайди ҳамда бола шахсияти ривожланишига яқиндан ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |