Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси


Мактабгача таълим муассасаларида қўлланиладигаи аппликация турлари



Download 25,27 Mb.
bet6/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

4. Мактабгача таълим муассасаларида қўлланиладигаи аппликация турлари
Аппликация декоратив тасвирий санъат тури сифатида қаралади. Аппликациянинг ўзига хослиги, асосан сурат характери ва техникасида бажарилишига боғлиқ. Аппликация учун танланган деталларнинг умумлашган шакллари хосдир. Одатда, аппликацияда бир ранг бошқасидан кескин фарққилади. Турли ранглардан тузилган аппликация флористика номини олган.
Аппликация ўзига хос декоратив эффект ҳосил қилади. Баъзида қирқилган шакллар хонани безашда ишлатилади. Масалан, қоғоз салфеткалардан ясалган турли хил кўринишлардаги аппликациялар токчаларни безаш ҳамда ранг-баранг шаклларни ойналарга ѐпиштириш орқали безатишда ишлатилади. Шунингдек, мато, жун ва тери қийқимлари кийимни безашда, катта-кичик ўлчамларда гуруҳ тарзида бажариладиган панноларни бажаришда қўлланилади.
Баъзида қирқилган бўлакчалар фонга бутунлигича ѐпиштирилмайди. Масалан, гул барглари фонга ѐпиштирилганда фақат катта қисмининг бир чети ѐпиштирилади. Қолган қисми эса ѐпиштирилмайди. Натижада бу усул тасвирга ўзига хос кўрк бағишлайди. Аппликация тузиш осонлиги ва соддалиги туфайли болалар ижоди учун айнан мос келади. Болалар аниқ бир рангга бўялган тайѐр шаклларни ишлатишлари ва нақш элементларини, тасвирий сюжетларни қирқиб, уларни ўзаро кетмакетликда ѐпиштириш орқали композиция яратишлари мумкин. Шу тарзда аппликация машғулотлари бир тарафдан болаларда тасвирий малакаларини шакллантирса, бошқа тарафдан уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиради.
Аппликация ишлашда турли материаллар қўлланилади. Булар табиий (қайин пўстлоғи, тухум пўчоги, дарахт барглари, мева ва сабзавот уруғлари, данаклар, сомон), бадиий (қоғоз, рангли қоғоз, картонлар) ва ташландиқ (тери, кигиз, мовут, жун, мато бўлакчалари) материаллардир.
МТМ машғулотларида марказий нур ва лентали композиция билан декоратив аппликация қўлланади. Лентали тузилишда алоҳида элементлар горизонтал ва вертикал бўйича фриз-ҳошия ѐки бордюр кўринишида кўп бор қайтарилади. Нақш бир элементдан иборат оддий кўринишда бўлади. Мураккаби эса ритмик тарзда ҳар икки-уч элементларда қайтарилади. Марказий нур композицияда нақш, безак марказидан четларига қараб йўналтирилади. Бундай нақшлар қандай шаклдаги предметга жойлашганига ҳам боғлиқ. Масалан, айлана, тўғри тўртбурчак, квадрат (дўппи, гилам, чойшаб ва х.к.) шулар жумласидандир.
Болаларга ҳар хил орнамент турларини янгилаш учун фонни алоҳида элементлар билан тўлдиришни, аппликацияни асосий ва ѐрдамчи қисмларини кўрсатишни ўргатиш керак. Болаларга кўз билан чамалаш услубларини қўллашни ўргатиш лозим. Ёки оғзаки инструкция билан чегараланиш ҳам мумкин.
Аппликация халқ амалий санъатида кенг ўрин тутади. Бунда қоғоз, қуритилган ўсимликлар, мато, чарм, сомон, картон, қуритилган гуллардан кенг фойдаланиш мумкин.
Аппликация амалий санъат турларидан бири сифатида турли предметларни бадиий безаш ва асосга қирқилган декоратив шаклларни ѐпиштиришда ишлатилади. Аппликация ўзига хослиги сурат характерида ва техникаси бажарилишига боғлиқ. Одатда аппликацияда ишлаш учун таланган материаллар ва тасвирлаш технологияси жиҳатидан ҳам бирбирларидан бироз фарққилади. Аппликация қатламли, силуэтли, мозаика (модулли) кўринишида, симметрик, лентали аппликация каби турларга бўлинади.

Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish