Таълим вазирлиги гулистон давлат университети педагогика факултети 5110900 педагогика ва психология кафедраси


I. БОБ ЎСМИРЛАРНИНГ ГИЁҲВАНД МОДДАГА МОЙИЛЛИГИ ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА



Download 60,36 Kb.
bet3/8
Sana24.02.2022
Hajmi60,36 Kb.
#240680
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ГИЁҲВАНДЛИК ДЕВИАНТ ХУЛҚ ШАКЛИ СИФАТИДА

I. БОБ ЎСМИРЛАРНИНГ ГИЁҲВАНД МОДДАГА МОЙИЛЛИГИ ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА.
1.1.Гиёҳвандлик ҳақида тушунча ва ижтимоий педагогик таъриф.
Гиёҳвандлик наркомания, бангилик —наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, ружу қилиш, аниқроғи табиий ёки синтетик заҳарли моддалар (айрим дори моддалари)ни вақтинча ёки сурункасига истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик ҳолати. Гиёҳвандлик организм соматик ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига сабаб бўлади ва гиёҳвандни таназзулга олиб боради. Гиёҳвандликда ўзини тоʻхтатиб бўлмайдиган даражада гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш майли пайдо бўлади, гиёҳванд модданинг миқдорига нисбатан эҳтиёж, руҳий ва жисмоний боғлиқлик ортиб боради. Гиёҳвандлик аста-секин бошланиб, сурункали давом этади. Гиёҳванд моддалар дастлаб хушнудлик, димғчоғлик (қаранг Эйфория), хотиржамлик ҳиссини уйғотиб, кайф қилдиради, кейин бора-бора бу касалликка айланади. Гиёҳвандлик 2 зайлда авж олиши мумкин. Биринчи ҳолда врач буюрган ва беморнинг руҳи ҳамда кайфиятини ошириш хусусиятига эга бўлган дориларни узоқ вақт ва нотўғри қабул қилиш; оғриқ, уйқусизлик ва бошқа дардлардан қутилиш мақсадида дори миқдори (дозаси)ни ошириб бориш; дарддан тузалиб дорига унчалик эҳтиёж бўлмаса ҳам, уни қабул қилавериш натижасида дорининг наркотик таъсири ва миқдори орта бориб, пировардида гиёҳванд моддага мойиллик кучайиб, у ҳумор қиладиган бўлиб қолади.
Иккинчи ҳол онгли равишда кайф қилиш мақсадида гиёҳванд моддаларга ўрганишдир. Гиёҳвандликка, одатда, иродаси кучсиз, ўзини тия олмайдиган, ўткир сезгиларни ўзида синаб кўришга қизиқувчан, руҳан заиф ва ўта худбин кишилар берилувчан бўлади. Ёшлар тарбиясидаги нуқсон ва камчиликлар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб юрувчи катта ёшдагиларга таклид ва ҳавас, оиладаги нохуш шароит (ота-онанинг ичкиликбоз ёки гиёҳванд блиши) ҳамда гиёҳванд моддаларнинг осон топилиши ёки қўл остида бўлиши ҳам Гиёҳвандликка сабаб бўлиши мумкин. Гиёҳвандликка мубтало бўлганларда хасталик борган сари кучая бориб, одатда, кутилмаган ёмон оқибатларга олиб келади. Гиёҳвандлик эйфориясида, яъни кайфи чоғликда 2 босқич кузатилади: қисқа муддатли —1-5 дақиқа давом этадиган ўткир ҳиссиётли босқич (ҳақиқий эйфория) ва узоқ (1—3 соат) чўзиладиган бўшашиш, тинчланиш даври. Бу босқичларнинг қисқа ёки узоқ бўлиши қандай гиёҳванд модда қабул қилинганига ва миқдорига боғлиқ.
Гиёҳвандликнинг ҳамма тури ҳам ўз ривожида гиёҳванд моддаларга ўрганиб қолиш ёли билан Гиёҳвандлик синдромининг шаклланишига олиб келади. Бу синдромнинг ривожланишида ҳам 3 босқич фарқланади:
1) гиёҳванд моддага нисбатан организм реактивлигининг ўзгариши ва руҳий боғланишнинг пайдо бўлиши;
2) хумор (абстинент) синдроми кўринишида жисмоний боғланишнинг юзага келиши;
3) организм барча системаларининг заифлашиши (толерантликнинг пасайиши, яъни гиёҳванд моддаларнинг аввалги миқдорини кўтара олмаслик, хуморнинг сурункали давом этиши ва айрим ҳолларда полинаркомания нинг вужудга келиши).
Гиёҳвандликка мубтало бўлган киши гиёҳванд моддаларни қайта-қайта ва кўпроқ миқдорда истеъмол кила бошлайди. Кейинчалик эса гиёҳванд моддаларсиз туролмайдиган бўлиб қолади. Бундай аҳволдан қутилиш ва ўзини бир оз енгил ҳис қилиш учун яна гиёҳванд моддага ружу қилади ва охир-оқибат гиёҳванд моддаларга ҳирс қўйиш келиб чиқади. Организмнинг дастлабки ҳимоя рефлекслари (коʻнгил айниши, қусиш) ёқолади. Бу даврда организмда гиёҳванд моддаларга нисбатан мойиллик шу даражада кучайиб кетадики, гўё бу моддалар аввалги таъсир кучини ёқотгандек бўлиб қолади, энди аввалгидэк эйфория (кайф) ҳолатини ҳис қилиш, хуморни тарқатиш учун ўша моддадан кўпроқ миқдорда қабул қилгиси келади. Олдинига гиёҳванд модда бирмунча ёқимсиз таъсир кўрсатган бўлса, кейинчалик гўёки унинг ҳолатини "нормаллаштирганга" ўхшайди, бемор ўзини бирмунча яхши ҳис қилади, иш қобилияти, руҳи гўё тетиклашади, пировардида у ҳақиқий гиёҳванд бўлиб қолади. Гиёҳвандларда аввал руҳий ўзгаришлар (тажанглик, кайфият бузуқлиги, хотира пасайиши) пайдо бўлган бўлса, кейинчалик жисмоний ўзгаришлар —жисмоний боғланиб қолиш синдроми (терлаш, юрак уриши, оғиз қуриши, озиб кетиш, қўл-оёқнинг титраши ва бошқалар) рўй беради. Агар гиёҳванд ўз вақтида наркотик моддани қабул қилмаса, организмда кучли руҳий ва жисмоний ўзгаришлар, яъни гиёҳвандликка хос оғир ҳолат — хуморлик (қаранг Абстиненсия) синдроми пайдо бўлади.
Гиёҳвандлик опиомания (афюн қабул қилиш), морфинизм, героинизм кўринишида бўлади. Гиёҳвандликнинг нашавандлик, кокаинизм, никотинизм (тамакига ружу қилиш), теизм (аччиқ чой ичиш) ва бошқа турлари ҳам учрайди. Икки ёки ундан ортиқ хил гиёҳванд моддани сурункали қабул қилиш —пол и наркомания дейилади. Гиёҳвандликнингнинг ҳамма турида ҳам организм заҳарланади ва у жуда оўир кечади. Ер юзининг турли минтақаларида Гиёҳвандликнинг айрим турлари кузатилади. Гиёҳвандликнинг героинизм тури кейинги вақтда жуда кенг ва фожиали тарзда таркалиб бормоқда. Гиёҳвандлик авж олишининг олдини олиш учун айрим мамлакатларда тегишли тадбирлар амалга оширилган. Хусусан Гиёҳвандликка қарши кураш қўмитаси ташкил қилиниб, давлат дастури ишлаб чиқилган. Республикада наркология маркази ташкил қилинган ва бу марказда наркология бўйича олим ва мутахассислар томонидан малакали кадрлар тайёрланиб, улар мамлакат минтақаларида Гиёҳвандликка карши кескин кураш олиб боради. Гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлар асосан шифохона (стационар) шароитида 2—4 ойгача даволаниб, 4—5 йилгача амбулатория кузатуви ва ҳисобида бўладилар. Ўзбекистонда гиёҳванд воситаларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган кишилар жиноий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки кунларидан бошлаб, наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланиши ва унинг истеъмолига қарши кураш бошланди. Мамлакатимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солаётган бир қатор ички ва ташқи омилларга: кашандалик, одам савдоси, диний экстремизм, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликлар киради. Гиёҳвандлик – наркотик моддалар жумласига кирувчи дорилар ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касалликдир.Гиёҳвандлик – инсон соғлиғига хавф солувчи иллат бўлиб, киши организмини таъсирчан моддаларга ўрганиб қолишини англатади.Гиёҳвандлик – инсоннинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга муккасидан кетиш билан боғлиқ ҳасталикдир.Гиёҳванд – форсча - тожикча сўздан олинган бўлиб – наша, қорадори, коʻкнори ва шу каби наркотикларни истеъмол қилишга одатланган одам; банги, нашаванд, кўкнори - дейилади. Гиёҳвандлик – нимадан, қаердан бошланади?
Гиёҳвандлик - сигарет чекиш, уларни ҳидлашдан бошланади. Агар ота-оналар фарзандига сигарет, нос сотиб олиб келиб беришни буюрсалар, улар ота-оналаридан, яшириб сигарет, нос чекишни, ҳидлашни ўрганадилар.
Гиёҳвандлик ота-оналарнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги узоқни ўйламай иш қилиши оқибатида келиб чиқади. Биргина мисол: хавфли ўсмани-ракни келтириб чиқарувчи модданинг 45 фоизи сигарета орқали организмга ўтар экан. Ўзимиз билиб билмай фарзандларимизни гиёҳванд бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолмаяпмизми? Давлатимиз соғлом турмуш тарзини ҳосил қилиш учун ёшларни эҳтиёт қилишга эътибор бериб турли хил жаҳолатпарастликлардан сақлаш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1987 йил 7 декабрдаги қарорига асосан БМТ бош Ассамбэлияси томонидан ҳар йили “26 июн - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” деб эълон қилинган.
Биринчи Президэнтимиз Ислом Каримов “Биз наркотик моддалар тарқатилишининг ҳалокатли оқибатларини сергаклик билан баҳолаган ҳолда, бу иллатга қарши курашда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур. Ўзбекистон барча манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр”, - деган эдилар.1993 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятчиликни олдини олиш Бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси Тошкент шаҳрида очилган у айни кунларда ҳам фаолият кўрсатмоқда.Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961 йилдаги “Наркотик моддалар тўғрисидаги” Конвенсиясига, 1971 йилдаги “Психотроп воситалар тўғрисидаги” ва 1988 йилдаги “Наркотик моддалар ва психотроп воситаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш тўғрисидаги” Конвенсияларига аъзо бўлиб кирган.1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Миллий ахборот – таҳлил Маркази ташкил этилди ва у ҳозир фаолият кўрсатиб келмоқда.1999 йилда эса “Наркотик воситалар ва психотроп моддалар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича бир неча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганига қарамасданбу иллат нима учун борган сари кўпайиб бормоқда? Гиёҳвандлик қачон, қаердан, келиб чиққан? Гиёҳванд модда-опий мутахассисларни айтишларича, Ҳиндистондан Шарқий, Жанубий Осиёга кириб келган. Кейинчалик 50-60 йилларда Европада, Осиё мамлакатларига тарқалган. 80-йилларга келиб ер сайёрасида гиёҳвандлик анча кучайган.Ўрта Осиё, Қозоғистон, Кавказ, Жанубий Украина, Бэлорусия ва Узоқ Шарқда ёввойи кўкнор ва каноп ўсимликлари кўп ўсган. Шу сабабли бу жойларда гашиш ва сунъи ёпий (героин) препаратларини истеъмол қилиш ривожланган. Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш кўпайган. Афғонистон наркотик моддаларни етиштириш бўйича дунёда олдинги ўринда туради.
Наркотик моддани биринчи марта тотиб кўргандаёқ одам ўз ҳаётига нуқта қўйиши мумкин, - дейишади мутахассислар. Барча нарсани биринчиси қийин. Биринчи марта ёлғон гапираётган одам сал қийналади, биринчи марта спиртли ичимлик ичаётган киши ҳам оғринади, биринчи марта наркотик қабул қилган йигит ёки қиз учун ҳам оғир бўлади. Аммо биринчисига қўл урдими тамом. Демак, уни наркоманиядан қутқариб қолиш қийин кечади.
Гиёҳвандлик – инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади. Мутахассисларни фикрича баъзи ҳоллардагиёҳвандликни белгиси кўзга ташланмаслиги хам мумкин. Наркотик моддага ўрганган организмда физологик ўзгаришлар юз беради. Наркотик моддага ташналик вужудга келади, усиз тура олмайдиган ҳолат юз беради, оғир касалликлар пайдо бўлади. Юрак мускуллари жароҳатланиб сурункали юрак етишмовчилиги бошланади. Мутахассис шифокорларни айтишларича гастрит, ошқозон яраси, жигар серрози, пневмания ва плеврит касалликлари пайдо бўлади. Гиёҳвандлик даволаб бўлмайдиган касаллик. Гиёҳвандликка берилган фуқарони охир-оқибат фақат ўлим кутади. Шунинг учунгиёҳвандликни давоси ёқ вабога тенглаштирилади.Кўчада, тўй-маракада гиёҳвандни турли белгиларидан ҳам билса бўлади. Гиёҳванд, аввало, ранги униққан, сал сарғайган, ранги чиқмайдиган, ҳаво иссиқ бўлишига қарамай узун енгли кийим кийиши, қўл панжасининг шиши, тишларининг қорайиши ва сарғайиши, синиши, муомаласининг ғалатилиги, спиртни ҳиди келмай туриб сархуш ҳолатда, ўзича кулиб, хурсанд бўлиб юриши, серҳаракат бўлмаслиги, тез таъсирга тушиши, тажанглик, уйидан нарсалар ва пулларни ёқолиши кабилардан ҳам гиёҳвандни билиб олса бўлади.Ҳурматли ота-оналар жигаргўшаси, жондан азиз фарзандларига доимо эътиборда бўлишлари зарур. Башарти юқорида тилга олинган ҳолатлар рўй берса зудлик билан мутахассисларга мурожаат қилишларизарур.
Мутахассислар бугунги кунда гиёҳвандликни қуйидаги асоратлари мавжудлигини таъкидлашмоқда:
1) Иқтисодий жиҳатдан: кўп маблағ сарфлаши, даромадларидан айрилиши, уйидаги қимматбаҳо буюмларни сотилиши, ишсиз қолиши, кўпчиликдан қарздор бўлиши, оиласидан, фарзандларидан ажралиш ҳолатлари юзага келиши мумкин;
2) Ҳуқуқий жиҳатдан асоратлар: ўзи билиб билмай, идрок қилмай жиноят қилиши, одам ўлдириши, босқинчилик қилиши, турли диний экстремизмга терроризм оқимларига қўшилиши каби турли бошқа жиноятларни қилишга мажбур бўлиши мумкин;
3) Тиббий асоратлар: гиёҳванд моддалар бутун организмга ва марказий нерв системасига, руҳиятига таъсир кўрсатиб шахсда турли ўзгаришлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Булардан ташқари гиёҳванд кишилар миллий урф-одат, қадриятлардан, ор-номус, ҳаё, уялиш, тортиниш, фаросат, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат каби тушунчалардан бегоналашиб кетадилар ва паришонхотир, нафосатсиз, идроксиз, дидсиз, бир жониворга ўхшаб қолади. Маълумотларга кўра, ОИЦ касалига чалинганларни 80 фоизини гиёҳвандлар ташкил этар экан.Гиёҳванд ўз эҳтиёжини қондириш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Наркотик моддалар истъмол қилганлар оиласида туғма ногирон, майиб-мажруҳ , ақли заиф, нуқсони бор болалар дунёга келмоқда. Демак гиёҳвандлик жамиятга ниҳоятда катта маънавий ва моддий зарар етказади. Гиёҳвандлик ХХI аср вабоси ҳисобланади. Гиёҳвандлик иллат. Иллатни даволаб бўлмайди уни фақат олдини олиш зарур. Гиёҳвандликка қарши кураш бу фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иши эмас балки, барчамизнинг энг долзарб вазифаларимиздан биридир.Гиёҳвандликни мудҳиш оқибатларини кўрсатувчи “Қора илон”, “Шайтон тўри” каби филмларни телевизорни барча каналарида қайта-қайта намойиш қилиш зарур. Бугунги кунда айниқса, бу асарларни мактаб, коллеж, лицей ўқувчиларига намойиш этиш зарур деб ҳисоблайман. Гиёҳвандлар даволанаётган касалхоналардан ҳужжатли филмлар тайёрланиб намойиш этилса аҳамияти катта бўларди. Булардан ташқари талаба –ёшлар ўртасида “Халқаро саломатлик куни”, “Тамаки чекишга қарши кураш куни”, “ОИЦ га қарши кураш куни”,“Жиноятга жазо муқаррар”, “Одам савдоси гирдобига тушиб қолманг”, “Тинчлик- олий неъмат”, “Биз ўз хуқуқларимизни биламиз”, “Конституция билимдонлари” каби мавзуларда суҳбатлар, учрашувлар, тадбирлар ўтказилса янада яхши бўларди. Биринчи Президэнтимиз Ислом Каримов “Фарзандларимиз, ёшларимиз, бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшларимиз бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, - деган эдилар.Инсон - олий мавжудот. Инсон-олий қадрият. Ҳаёт ширин, уни мазмунли, моҳиятли, мақсадли ўтказиб, езгу ишлар қилиб теварак-атрофимиздаги инсонлар ҳурматига сазовор бўлиш ҳар бир инсон учун катта бахт. Бахтимизни қўлдан бермайлик! Фарзандларимизга эътиборли бўлайлик. Гиёҳвандлик — ХХI аср вабоси бўлиб, бугун жаҳон миқёсидаги муаммодир. У жамиятни энг хавфли ва энг оғир оқибат, кулфатларга олиб келувчи оғудир. Гиёҳвандлик деганда — инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда ошиб борувчи миқдорини қабўл қилишга мойилликнинг шаклланиши билан борлиқ оғир касалликлар гуруҳининг ривожланишига тушунилади. Гиёҳвандлик — инсон шахсининг ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига, шунингдек тана ички аъзолари фаолиятинииг жиддий, зарарланишига олиб келади. Гиёҳвандлик наркотик хусусиятига эга бўлган ва қонун билан таъқиқланган кимёвий наркотик моддаларни ёки дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасида хам шаклланади.Одамларни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ундайдиган асосий важ, уларнинг бундай наркотик моддалар томонидан чақириладиган субъэктив ёқимли кечинмаларини такрорий равишда ҳис килишга бўлган интилишидир.Ҳар бир гиёҳванд ўз хоҳиш-иродаси билан ёки ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўзининг кайфиятини кутариш, эмоционал ҳолатини яхшилаш учун ҳаддан ташқари кучли эҳтиёж сезади. Гиёҳванд моддаларни дастлабки пайтда истеъмол қилишдан максад, одамларнинг ўзларини бэзовта қилаётган ҳислардан — чарчоқлик ва ҳаётдан қониқмаслик, шунингдэк руҳий қашшоқлик, дикқинафаслик каби ҳиссиётлар исканжасидан, вақтинчалик бўлса ҳам қутулишдир. Бугунги кунда дунё аҳолисига атом бомбасидан ҳам кучли хавф солаётган офатдир. Чунки у инсон саломатлигига халокатли таъсир қилиб, азиз умрини кемириб, ўлимга маҳкум этаётган иллатдир. Дунё бўйича кишилар, айниқса 15-40 ёшгача бўлганлар яъни куч-қувватга тўлган ёшлар бу оғу исканжасига илиниб, ҳаётдан адашиб, яратувчанлик, бунёдкорлик ишларига қатнашмасдан оғир ҳасталлика чалиниб ўзига, оиласи ва давлатга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтирмоқдалар.Гиёҳ ўзи нима? Бу шундай моддаки, бир марта қабул қилганда руҳий ҳолатни яъни кайфиятни кўтариб юборади, бош мияни ишдан чиқаради. Агар киши тез-тез истемол қилса унга ўрганиб қолади ва уни истеъмол қилмаса яшай олмайди, яъни шу гиёҳсиз (наша — марихуана, гашиш, кўкнори-героин, қора дори, кокаин каби) туролмайди.Гиёҳвандлик — дэб гиёҳванд моддаларни узлуксиз истемол қилиб касалликка чалинган бэморларга айтилади. Улар ўзларининг маънавий қиёфасини йўқотади, ақл-идрок, фикрлаш, эслаш қобилияти, руҳият бутунлай издан чиқади. Уларда ҳаё, ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат кабилар йўқолади, жамиятдан ажралиб қоладилар. Касаллик ривожланиши билан улар оила, ишхона, маҳалла, кўча-куйда, ўқув жойлари кабиларда тартиб-интизом, қонун-қоидаларни бўзишни бошлаб, катта зиён келтирадилар. Уларнинг фикр-зикри фақат гиёҳ моддалар топиш ва истемол қилишдан иборат бўлиб қолади. Ота-она, бола-чақа, оила, маҳалла, жамоа кабилар уларни умуман қизиқтирмайди.Бугунги кунда Ўзбэкистонда гиёҳвандликка қарши кўраш, унинг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Айниқса, бу борада Президэнтимиз И.А. Каримов томонидан олиб борилаётгаи тадбирлар ташаббуслар, илгари сурилаётган илғор ғоялар диққатга сазовордир. 1998 йилда Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги нутқида гиёҳвандлик бизнеси (Наркобизнес)га қарши бирлашишга даъват қилиб, Марказий Осиёда БМТнинг минтақавий ваколияти (комиссиясини) ташкил қилишни таклиф қилди. 1999 йилда Президэнтнинг ташаббуси билан Ўзбэкистан Республикаси Олий Мажлисининг ХВ сессиясида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонун (1999 йил 19 август, 813-1-сонли)нинг қабул қилиниши ҳам гиёҳвандликнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Download 60,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish