Таълим вазирлиги гулистон давлат университети педагогика факултети 5110900 педагогика ва психология кафедраси


Гиёҳвандликнинг олдини олиш: муаммони ҳал қилишнинг икки даражаси мавжуд



Download 60,36 Kb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi60,36 Kb.
#240680
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ГИЁҲВАНДЛИК ДЕВИАНТ ХУЛҚ ШАКЛИ СИФАТИДА

Гиёҳвандликнинг олдини олиш: муаммони ҳал қилишнинг икки даражаси мавжуд.


Бир томондан, гиёҳвандлик жамият ва давлатнинг касаллиги. Бошқа томондан, бу ҳар бир бэмор ва унинг қариндошлари учун индивидуал ҳалокат. Шунинг учун, гиёҳвандликнинг олдини олиш икки босқичда амалга оширилади: давлат ва оила. Давлат гиёҳвандликка қарши курашда икки йўл билан курашмоқда. Биринчидан, бу тақиқланган моддаларнинг ноқонуний савдосининг олдини олиш чоралари. Шу тарзда уларнинг тарқалишини камайтириш мумкин дэб тахмин қилинади. Аслида, тақиқлаш усуллари кўпинча ўзгарувчан таркиби ва олдиндан айтиб бўлмайдиган таъсирга эга бўлган янада хавфли дориларнинг пайдо бўлишига олиб келади - масалан, шафқациз зираворлар каби. Иккинчидан, фаол тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу оммавий ахборот воситалари ва турли хил ижтимоий институтлар, шу жумладан мактаблар, коллежлар, университетлар орқали амалга оширилади. Тарғиботнинг вазифаси ёш авлодга гиёҳванд моддалар хавфини англаш, соғлом қадриятлар ва жамиятда мослашиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Гиёҳвандликни олдини олиш чоралари тизимида ижтимоий жихатлар асосий, энг мухим ва серкирра жихат бўлиб хисобланади. У гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича давлат органлари ва муассасалари, жамоат ташкилотлари томонидан умумий ва якка тартибда амалга ошириладиган турли хил фаолиятни уз ичига олади. Улар каторига куйидагиларни киритиш мумкин: тарбиявий; гиёҳвандларга нисбатан даволаш-реабилитация қилиш ва ижтимоий-реабилитация қилиш чоралари,гиёҳвандликка қарши ташвиқотнинг профилактик чоралари: аҳолининг ма`навий соғломлигини сақлашга каратилган ва ижтимоий-руҳий инқирознинг профилактик чора-тадбирлари; гиёҳвандликнинг олдини олишга каратилган тегишли дастурларнинг боскичма-босқич ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши. Гасановнинг фикрича, гиёҳвандликни олдини олишнинг ҳуқуқий жиҳати қонунларда, бошқа ме`ёрий ҳужжатларда кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари билан боғлик бўлган ноқонуний харакатларни ман этувчи ва бу >-чун юридик жавобгарликни бэлгиловчи, гиёҳвандлик билан касаланганлиги оқибатида ёки гиёҳвандлик воситаларини Гиёҳвандликни олдини олишнинг ижтимоий ва ҳуқукий жиҳатлари криминологик жиҳатлар билан боглиқ. У куйидагиларни ўз ичига олади: гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар даражаси ҳолати, тузилиши ва динамикасини ўрганиш, тахлил қилиш ва умумлаштириш; гиёҳвандликка қарши кураш сохасида ҳуқуқий онгни мустахкамлаш ва ривожлантиришга имкон бэрувчи, уларнинг келажакда амалга оширилишини тақазо қилувчи ўзига хос криминоген холатларни аниқлаш; гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бўлган хуқукбузарликларни содир этишда айбдор бўлганларнинг типологиясини аниқлаш ва қайд қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқи. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олшп ва тўхтатиш бўйича фаол чоралар мажмуаси гиёҳвандликнинг ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг тарқалиши олдини олишнинг муҳим воситаси сифатида кўрилиши лозим.
Фикримизча, куйидагилар гиёҳвандликни олдини олишнинг устувор чоралари сифатида кайд этилиши лозим.
-ташкилий-ҳуқукий чора-тадбирлар;
-гиёҳвандлик воситаларини су`истемол қилишнинг профилактикаси;
-гиёҳвандлик воситаларини нотиббий мақсадларда исте`мол қилувчи
шахсларни реабилитация қилиш ва мехнатга лаёқатини тиклаш, даволаш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорларини
ишлаб чиқариш ва тарқатиш устидан кат`ий назоратни та`минлаш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласининг олдини олиш. Гиёҳвандлик тарқалишининг, гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг хакикий кўламини аниқлаш гиёҳвандлик даражаси, унинг сифат ва микдор кўрсаткичлари, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билаан боғлиқ жиноятларнинг таркиби ва динамикаси бўйича комплекс тадкикотлар ўтказишни талаб қилади.


Download 60,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish