Мавзунинг ўрганилганлик даражаси: Гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган масалаларнинг турли жиҳатлари ҳуқуқшунослар Г.А.Ахмедов, э.Х.Абазов, М.Г.Икромова, М.М.Қодиров, Ю.М.Каракетов, З.С.Зарипов, Р.А.Зуфаров, Қ.Мирзажонов, М.Ҳ.Рустамбаэв, И.Собиров, И.А.Сафаров, М.Собиров, Ф.Тоҳиров, М.Усмоналиэв, А.С.Якубов ва бошқа муаллифлар томонидан тадкиқ этилганлигига қарамай, гиёҳвандлик муаммосининг ҳозирги давр нуқтаи назаридан бахсли томонлари, ушбу иллатни олдини олиш чораларини янада самаралироқ кўллаш нуқтаи назаридан етарли даражада ўрганилмаган. Гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммолар республикамизда илмий-амалий нуқтаи назардан ҳозирга қадар етарлича ўрганилмаганлигини яна бир бора таъкдлаш лозим. Шунингдек,гиёҳвандликнинг олдини олиш, жиноятчилик ва гиёҳвандлик орасидаги ўзаро алоқадорлик муаммоси ҳам ҳалигача тадқиқ этилган эмас.
Курс ишининг мақсади: Ўсмирлардаги гиёҳвандликка қарши кураш ва унинг вужудга келиш сабаблари ва уни олдини олишнинг муаммоли ва мунозарали масалаларини ўрганишдан иборатдир.
Белгиланган вазифалар: Кўрсатиб ўтилган мақсадга эришиш учун қўйидаги вазифалар белгиланади:
- гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласига қарши кураш усуллари тушунчасига аниқлик киритиш;
- гиёҳвандликнинг вужудга келиш ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш сабабларини аниқлаш, гиёҳвандлик ва жиноятчиликнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимини яратиш;
-гиёҳвандликни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий чораларнинг самарадорлиги ва камчиликларини ўрганиш асосида жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш;
Курс ишининг предмети: гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга мойил ўсмирлар билан олиб бориладиган ижтимоий педагогик фаолиятни ўрганиш жараёни.
Курс ишининг объэкти: гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга мойил ўсмирлар билан олиб бориладиган ижтимоий педагогик фаолиятни ўрганиш мазмуни.
Курс ишининг амалий ва назарий аҳамияти: Мавзунинг амалий аҳамияти, таълим- тарбияда самарали ислоҳотларни амалга ошириш талаб этилаётган ҳозирги илмий техника тараққиёти, янги технологик револютсия шароитида муваффақиятли фаолият кўрсата оладиган жамият аъзоларини етиштириб бериш, ёш авлодни касб – хунарга йўналтиришда ижтимоий-педагогларнинг аҳамияти юқори даражада эканлигидан иборат. Назарий аҳамияти эса, таълим мазмунини яхшилашда педагогик воситаларни қўллаш, таълимда ташаббускорлик ва ижодкорликка кенг йўл очиш, унинг мухим тизимларини яратиш каби чет эл мутахассислари тажрибаларини ўрганишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |