9 Мавзу
(9)Диншунослик - Маънавият соҳасига алоқадор фанлар тизимига мансуб бўлиб, дунёда мавжуд диний тизимлар, уларнинг юзага келиш сабаблари ва ривожланиш босқичлари, турли динларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг жамиятдаги ўрни бу фаннинг асосий мавзуси (предмети)ни ташкил қилади.
Анимизм-(лотинча-анимус-жон; руҳ демакдир) қадимги замон динларидан бири.
Астрология – илми нужум, юлдузларга қараб фол очиш билан шуғулланувчи сохта таълимот.
Монотеизм-(қад. юнон. «моно»- «ягона», «тео»-худо) яккахудолик.
Меърож-(араб.-парвоз, кўтарилиш)-исломда Муҳамма(с.а.в.)днинг осмонга, Аллоҳ олдига қилган парвози.
Магия-(қад. юнон. «магус», араб. «мажус») сеҳргарлик.
Мовароуннаҳр-араблар икки дарё оралиғидаги бизнинг худудни шундай деб атаганлар.
Масжид-мусулмонларнинг жамоа бўлиб, ибодат қиладиган жойи.
Мубаҳ-(араб. Умумий, ҳеч кимга таалуқли бўлмаган)-шариат кагегорияси.
Пантеизм-худо билан табиат бир деб ҳисоблайдиган диний-фалсафий таълимот.
Патриарх-қабила ёки уруғ бошлиғи, динда катта руҳоний.
Политеизм-кўп худолик (кўп худоликни тан олувчи дин)
Фетишизм-(франц. «фетико»-ясалган тумор, бут, санам деган сўзлардан олинган) моддий буюмларда ҳам ғайритабиий хусусиятлар борлигига ишониш.
Теология-илоҳиёт ҳақидаги фан.
Традиционизм-анъанавийлик, одат, расм бўлиб қолган анъаналарга амал қилиш.
Тотемизм-(ҳинд. «О тотем»-унинг уруғи). Тотемизм ибтидоий ғоят содда диний сўздан келиб чиққан
Қабила-қадимги уруғ-қабилачилик даврида одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшаганлар, катта ва кичик қабила шаклини олган
10 Мавзу
10 мавзу
«Авесто»-зардуштийликнинг муқаддас китоби.
Ахриман – зардуштийликнинг ёвузлик исоҳи.
Ахура-мазда-зардуштийликдаги энг олий яхшилик илоҳи.
11 Мавзу
Несторианчилик Византияда 5-асрнинг бошларида христианликда вужудга келган оқим.
12 Мавзу
Ал-Ҳажар ал-асвод-(араб. «Қора тош») Каъбанинг жанубий-шарқий бурчагида ердан 1,5 м баландликда ўрнатилган муқаддас тош.
Ансорлар-араб. ёрдам берувчилар.
Арофат-араб танимоқ, билмоқ феълидан.
Араб истилоси-ислом дини пайдо бўлган даврларда араб лашкарларининг қўшни мамлакатларга динни тарғибот қилиш учун бостириб кириши шундай деб аталган.
Ас-саҳиҳ-ишончли маънони англатади. Дунёга машҳур Имом Бухорийнинг ҳадислари шундай номда-«Саҳиҳ Бухорий» деб аталади.
Ашуро-(араб.-ўн кунлик)-шиаларда ўтказиладиган мотам маросимлари кунлари.
Бадавийлар-(араб.-саҳрои)-қадимда саҳро ва қумли ерларда яшаган арабларни шу ном билан аташган.
Байтуллоҳ-(араб.-Аллоҳнинг уйи)-Исломда Макка шаҳридаги Каъбага берилган ном.
Ваҳий-илоҳ билан инсонларнинг пайғамбарлар орқали мулоқат йўли.
Вожиб-(араб.-мажбурият, бурч)-шариат аҳкомлари бўйича мамлакат ҳукмдори (халифа, подшо)нинг амрини бажариш мусулмонлар учун мажбур эканлигини англатади.
Варъа-(парҳез) унинг уч-тил, кўз, қалб варъалари мавжуд.
Ваҳҳобийлик-исломдаги диний-сиёсий оқим.
«Вуқуфи замоний»-инсон ўзи яшаётган замон, жамиятда кечаётган ҳадислардан вақуф бўлиши.
«Вуқуфи ададий»-инсонга Аллоҳ томонидан умр, ҳаёт бир марта берилиши, уни бир дақиқасини ҳам бекорга ўтказмаслик.
«Вуқуфий қалбий»-ҳар бир солиҳ Аллоҳ-таолони қалбида сақлаши, яъни ички қалб билан зикр қилиб яшашлари.
Жоҳилия-(араб. «жаҳула»-билимсизлик маъносини билдиради). Исломда «ягона Аллоҳни танимаслик» маъносини англатади. Арабларнинг исломдан олдинги ҳаёти.
Жаброил-исломда тўрт бош фариштадан бири, диний ақидага кўра ҳабар берувчи фаришта ҳисобланади.
«Жуз»-(араб.-жон солиғи)-дастлаб араб халифаликдаги, кейинчалик Ўрта Осиёда мусулмон бўлмаган фуқаролардан олинадиган жон солиғи.
«Зам-зам»-Макка шаҳрида Каъба яқинидаги булоқ. Исломда Каъбани ва «Зам-зам» булоғини зиёрат қилиш, қурбонлик қилиш амалда «Зам-зам» булоқ сувини хожилар ва мусулмонлар муқаддас ҳисоблаб, уни истеъмол қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |