79
1-жадвал
Қанд лавлагидан уруғлик олиш учун қўлланилган минерал ўғитлар меёрларини
иқтисодий самарадорлиги, млн. сўм хисобида
№
Ўғитларнинг
йиллик меъёри,
кг/га
ҳосилдорл
ик
Илди
зм
ева
ни
с
оти
шда
н к
елга
н
да
ром
ад
Уруғлик етиштириш
учун кетган сарф
харажатлар
Оли
нга
нша
ртл
и
фой
да
Р
ен
таб
ел
-ли
к, %
N
Р
К
Уч й
илл
ик
ўртач
а
Қ
ўши
м
ча
ҳ
ос
ил
ҳа
м
м
ас
и
Шу
би
ла
н
би
рга
Ў
ғи
т
ва
с
оли
ш
уч
ун
ҳос
илн
и
йи
ғи
ш
ти
ри
ш
ва
таши
ш уч
ун
1
-
-
-
17,0
-
-
-
-
-
-
-
2
-
150
200
17,4
0,5
11,0
7,5
3,4
4,1
3,5
46,4
3
100
150
200
17,8
0,9
11,9
7,8
3,6
4,2
4,1
52,2
4
150
150
200
18,3
1,3
12,7
8,1
3,9
4,2
4,6
56,8
5
200
150
200
17,0
2,0
14,1
8,5
3,9
4,6
5,6
66,2
6
200
-
200
17,4
0,8
11,2
7,4
3,4
4,0
3,8
51,7
7
200
100
200
17,8
1,4
12,5
7,9
3,7
4,2
4,6
58,8
8
200
150
200
18,3
2,0
14,1
8,5
3,9
4,6
5,6
66,2
9
200
200
200
17,0
1,7
13,6
8,4
4,1
4,3
5,2
62,4
10
200
150
-
17,4
0,7
11,7
7,7
3,5
4,2
4,0
51,6
11
200
150
100
17,8
1,1
12,4
8,1
3,7
4,4
4,3
53,5
12
200
150
150
18,3
1,5
13,3
8,3
3,8
4,5
5,0
60,4
13
200
150
200
17,0
2,0
14,1
8,5
3,9
4,6
5,6
66,2
Тажриба бўйича қилинган харажатларни топишда ўтказилган барча ҳаражатлар
вариантлар бўйича бир хил фақат минерал ўғитларга кетган харажатлар бир-биридан фарқ
қилади. Чунки, барча вариантларда минерал ўғитлар турли меёрларда солинган. Бу
вариантлар бўйича ўғитларни ва уларни солиш учун қилинган харажатларни ҳисобласак
3,4-4,1 млн сўм оралиғида бўлди. Тажриба вариантлари бўйича минерал ўғитларни турли
меёрда қўлланилиши уларни ҳосилдорлигида ҳам фарқ бўлишига олиб келди. Натижада,
вариантлар бўйича қўшимча ҳосилни йиғиштириш ва ташиш ва сақлаш ҳаражатларида
фарқ бўлди. Шунинг учун ҳам у вариантлар бўйича 4,1-4,6 млн сўмни ташкил этган ва
қилинган жаъми харажатлар 7,5-8,5 млн сўм оралиғида бўлган. Тажрибада олинган соф
фойдани топиш учун олинган ялпи даромаддан қилинган жаъми харажатларни чегириб
топилди ва у 3,5-5,6 млн сўмни ташкил этди. Олинган соф фойдани қилинган жаъми
харажатларга бўлиш ва 100 га кўпайтириш йўли билан рентабиллик даражаси топилди,
натижада рентабиллик даражаси 46,4-66,2% оралиғида бўлган. Бу олинган маълумотларга
кўра, энг юқори рентабиллик N
200
Р
150
К
200
кг/га минерал ўғитлар берилган вариантда
олиниб, 66,2% ни ташкил этган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қанд лавлагидан уруғлик олишда
N
200
Р
150
К
200
кг/га минерал ўғит солиш билан иқтисодий жихатдан фойдали бўлиб,
ҳосилдорликни энг юқори 18,3 ц/га бўлишига ва рентабилликни 66,2% бўлишини
таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта.-М. : Агропромиздат-1985. –С. 248-255.
80
2.
Методы агрохимических анализов почв и растений Средней Азии. Издание 5-е,
Ташкент, 1977.
3.
Ионицой Ю.С. Резервы повышения продуктивности свекловичных посевов.
//Сахарная свекла, 2014 г., №12, с.32-33
4.
Корниенко А.В., Сухоруких В.А., Бердюков Р.В., Гончаров Е.В., Мельников Ю.Н.,
Давыденко М.А., Мельников А.В. Влияние фракционного состава семян сорта
Раманская односемянная 117 на продуктивность посевов. //Сахарная свекла, 2010
г., №4, с.12-13.
5.
Шевченко А.Г., Суслов В.И., Логвинов В.А., Мишенко В.Н., Стрельников А.В.,
Логвинов А.В. Реакция различных форм сахарной свеклы на холодовой стресс. //
Сахарная свекла, 2010 г., №4, с.6-9.
ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ СИНГДИРИШ
СИҒИМИ ВА СИНГДИРИЛГАН АСОСЛАР ТАРКИБИ
Ў.Х.Мамажанова, А.Ж.Исмонов
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти
Тупроқларнинг сингдириш сиғими тупроқ генетик қатламларининг минералогик ва
механик таркиби, ундаги майда ўлчамли чанг ҳамда ил заррачалари, органик модда
миқдорига боғлиқ. Фарғона вилояти туманларида 2019-2020 йилларда ўтказилган
тадқиқотларда танлаб олинган тупроқ типларини характерлайдиган асосий кесмаларнинг
сингдириш сиғими ва сингдирилган катионлари таркибига доир кимёвий таҳлил
маълумотлар ўрганилди.
Ўрганилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг қатламлари бўйича
сингдириш сиғим кичик бўлиб, 100г. Тупроқда 8,59-9,74 мг-экв. Уларда сингдирилган
кальций ва магний катионлари сингдириш сиғимини 91-93% ини ташкил этади.
Кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,2-2 марта кўп. Натрийни улуши 5,16-6,31 мг-
экв.100 г. бўлиб, кучсиз шўртобланган. Калийни улуши натрийга нисбатан 2,6-3 марта
кўп.
Сўх дарёси ёйилмасининг ўрта қисмларида тарқалган эскидан суғориладиган
тақир-ўтлоқи тупроқларнинг сингдириш сиғими кичик 100 г тупроқда 10,77 мг-экв.
Сингдириш сиғимини 92,85% ни кальций ва магний катионлари ташкил этади. Кальцийни
улуши магнийга нисбатан 1,2 марта кўп. Натрийни улуши 5,04 % бўлиб, юқори
қатламлари кучсиз шўртобланган ҳисобланади. Калийни улуши натрийга нисбатан 1,5
марта камлиги аниқланган.
Эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг генетик қатламларида сингдирилган
асослар умумий миқдори 7,81-15,13 мг-экв. 100 г. тупроқда бўлиб, унинг кўп миқдори
ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларига тўғри келади 15,13-16,55 мг–экв. ни ташкил этади.
Сингдириш сиғимини асосий қисмини 93,95% ни кальций ва магний катионлари ташкил
этади. Тупроқ қатламлари бўйича кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,25-1,9 марта кўп.
Натрийни улуши оз бўлиб, 1,15-4,74% оралигида, шўртобланмаган тупроқлардир.
Янгидан суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқларининг қатламлари бўйича сингдириш
сиғими 100г. тупроқда 9,47-13,11 мг-экв. Сингдириш сиғимини 91-93% ни кальций ва
магний ташкил этади. Кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,3-1,5 марта кўп. Натрийни
улуши 4,17-5,45% бўлиб, остки қатламлари кучсиз шўртобланган. Калийни улуши
натрийга нисбатан 1,4-2,8 марта кам кўрсаткичларни ташкил этади.
Сўх дарёсининг қуйи ёйилмаларида тарқалган янгидан суғориладиган ўтлоқи саз
тупроқларнинг генетик қатламларида сингдириш сиғими кичик 100г. тупроқда 9,17 мг-
экв. Уларда кальций ва магнийни улуши 93,44% ни ташкил этади. Сингдирилган
кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,2 марта кам. Натрийни улуши 4,61% бўлиб, кучсиз
шўртобланишга яқиндир. Аниқланишича, магнийнинг улуши 0-31-153 см қатламда
кальцийга нисбатан юқори бўлиб, тупроқларда магнийли шўрланишларни вужудга
81
келтирган. Калийни улуши натрийга нисбатан 3,2 марта кам. Ўрганилган массив
тупроқларида шўх ва арзиқларни вужудга келганлиги ҳам аниқланган.
Қадимги текисликлар зонасида жойлашган ҳамда Сирдарё дарёси водийси
йўналишида шаклланган эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг қатламлари
бўйича сингдириш сиғими 9,77 мг-экв. 100. да. Сингдириш сиғимини 92,12% ни кальций
ва магний катионлари ташкил этади. Кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,3 марта кўп.
Натрийни улуши 5,56% бўлиб, ҳайдов ва ости қатламлари (31-117см) кучсиз
шўртобланган ҳисобланади. Калийни миқдори натрийга нисбатан 2,5 марта кам. Ушбу
тупроқларни ҳам 31-174 см ли профилида кальцийга нисбатан магний миқдорини
юқорилиги қайд этилди, шунингдек, тупроқ профилида шўхларни вужудга келган ва
тупроқлар шўрланишга учраганлиги кузатилди.
Марказий Фарғона чўл зонасида шаклланган янгидан суғориладиган ўтлоқи саз-
аллювиал тупроқларнинг генетик қатламларида сингдириш сиғими кичик 100г. тупроқда
8,27 мг-экв. Уларда кальций ва магнийни улуши 90,41% ни ташкил этади. Сингдирилган
кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,2 марта кам. Натрийни улуши 5,61% бўлиб, кучсиз
шўртоблашган. Магнийнинг улуши 25-112 см қатламда кальцийга нисбатан юқори бўлиб,
тупроқларда магнийли шўрланишларни вужудга келтирган. Калийни улуши натрийга
нисбатан 3,2 марта кам. Ўрганилган массив тупроқларида шўх ва арзиқли қатламлар
билан бирга турли даражадаги шўрланишлар вужудга келган.
Водийнинг жанубий-шарқий қисмларининг адир(Қува адирлари)ларда шаклланган
ва ўзлаштиришга яқин йилларда тортилган, янгидан суғориладиган оч тусли бўз
тупроқларнинг генетик қатламларида сингдириш сиғими кичик 100г. тупроқда 8,10 мг-
экв. Уларда кальций ва магнийни улуши 89,24% ни ташкил этади. Сингдирилган
кальцийни улуши магнийга нисбатан 1,2 марта кўп. Натрийни улуши 4,91% бўлиб, кучсиз
шўртобланишга яқиндир. Калийни улуши натрийга нисбатан 3,2 марта кам. Ўрганилган
тупроқларда кучсиз ва ўртача даражадаги шўрланишларни вужудга келганлиги қайд
этилган (расм
)
.
Расм. Жанубий Фарғона тупроқларида сингдиришлар сиғими ва сингдириш асослари
миқдори юқори (0-30см) қатлами бўйича
Хулоса қилиб айтганда, жанубий Фарғона зонасида тарқалган суғориладиган оч
тусли бўз, суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда шўрланишларни вужудга келганлиги,
тупроқнинг сингдириш сиғимида натрийни миқдорини 5,0% ортиб кетганлиги ҳисобига
вужудга келганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |