Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


V ШЎЪБА  ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИ МАХСУЛОТЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet129/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

V ШЎЪБА 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИ МАХСУЛОТЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ 
ҲАМДА УЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ, 
ЯНГИ ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ ВА ИННОВАЦИОН ОМИЛЛАРНИ 
ИШЛАБ ЧИКИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ 
 
ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАРНИ ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ 
Ғ.Ғ. Парпиев, З. М.Жумабоев
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 
 
Суғориладиган майдонларда интенсив навбатлаб экиш тизимларини жорий этишда 
асосий эътиборни тупроқ унумдорлигини сақлайдиган, оширадиган, аҳолини озиқ-овқат 
маҳсулотларига бўлган талабларини таъминлайдиган дон, дуккакли дон, сабзавот 
экинларини етиштиришга қаратиш, юқори ҳосил етиштириш агротехнологияларини 
такомиллаштириш ва амалиётга кенг жорий этиш, долзарб масалалардан ҳисобланади 
А.М.Қўчқоров [2; 278-280-б] нинг маълумотларига қараганда, типик бўз 
тупроқлар шароитида соядан гектаридан 420-488 центнер кўк масса, 28,0-31,6 центнер дон 
ҳосили олиниб, гектарига 171,6 кг дан 228,5 кг гача биологик азот тўпланган. 
В.И.Заверюхин [1; 160-б] нинг таъкидлашича, соя илдиз тизими яхши 
ривожланган бўлиб, у тупроқнинг агрофизикавий хоссаларини яхшилайди ва чуқур 
қатламлардаги озиқа элементларини юқорига чиқишга ёрдам бериб, тупроқдаги азот 
миқдорини оширади. 
Х.С.Романов [3; 144-б] нинг фикрича, соя кўпгина алмашлаб экиш тизимларида 
ўзидан кейин экиладиган ўсимликларга яхши ўтмишдош бўлиб, тупроқни азот билан 130-
150 кг/га гача бойитади, илдиз қолдиқлари эса 35-40 ц/га ни ташкил этиб, тупроқда 
чиринди миқдорини ортишига сабаб бўлади. 
Турли озиқабоп экинлар ўзларининг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз 
қолдиқларининг миқдори ва сифатига боғлиқ ҳолда тупроқни агрокимёвий 
хусусиятларига турлича таъсир кўрсатганлиги кузатилди. 
Қисқа навбатлаб экишдада бир даладан бир йилда икки ҳосил олиш мақсадида 
экилган 
озиқабоп 
экинлар 
(горчица, 
арпа, 
тритикале+арпа+рапс, 
тритикале+рапс+вика,тритикале+рапс+вика+нўхат,тритикале+рапс+нўхат+турп) 
яшил 
масса учун экилгандан кейин улардан сўнг асосий экин соя ва маккажўхори экилди. 
Таъкидлаш жоизки, маккажўхорининг дон учун (1 вар) экилганда тупроқнинг 0-30 
см ли қатламида амал даври охирига келиб изланиш йилларига мутаносиб равишда 
чиринди миқдорининг дастлабки ҳолатидан 0,22; 0,035 ва 0,032 % га камайганлиги 
кузатилди.. 
Сояни дон учун экилганда ҳам тупроқдаги чиринди миқдори 0-30 см ли қатламда 
амал даври охирида йилларига мутаносиб равишда – 0,021% га, 0,010 % ва 0,007% га 
камайганлиги аниқландики, бу ўсимликни амал даврида тупроқдаги озиқа унсурларини 
ўзлаштиришидан далолат беради.
Озиқабоп экинларни бир компонентли қилиб экилганда горчица ва арпа ва улардан 
кейин дон учун экилган соядан кейин чириндини камайиши 2 – 3 компонентлиларга 
нисбатан кўпроқ бўлди. 
Озиқабоп экин сифатида горчица (хантал) экилиб, сўнгра дон учун соя экилганда 
(3 вар) тупроқ қатламларига мутаносиб равишда чиринди миқдори йилларига мутаносиб 
равишда 1,34 – 0,967 % дан 1,116 – 0,948 % гача, 1,131 – 0,985 % дан 1,120 – 0,967 % гача 
ва учинчи йили эса 1,146 – 0,991 % дан 1,136 – 0,978 % гача камайганлиги аниқланди. 
Озиқабоп экинларни аралаштириб 4 компонентли (тритикале+рапс+ вика+кўк 
нўхат, тритикале+рапс+нўхат+турп ва улардан сўнг соя экилганда чириндини камайиши 
камроқ бўлиб, йилларига мутаносиб равишда 1,146 – 1,149 дан 1,165 – 1,166 % гача, 


177 
иккинчи йили 1,161 – 1,164 % дан 1,164 – 1,188 % гача ва учинчи йили бу кўрсаткичлар 
1,143 – 1,139 дан 1,159 – 1,156 % гачани ташкил қилди.
Демак, озиқабоп экинларни 4 компонентли қилиб экилганда тупроқдаги чиринди 
миқдори йилларига мутаносиб равишда 0,007 – 0,024 % , 0,019 – 0,017 % ва 0,016 – 0,023 
% га ортганлиги аниқландики, бу экинларни тупроқда қолдиргаан анғиз ва илдиз 
қолдиқларига боғлиқдир. 
Шуни ҳам айтиш керакки тажрибаларда озиқабоп экинларни бошоқдонлилар (арпа, 
тритикале), бутгуллилар (рапс) ва дон-дуккаклиларни аралашмасини тузишда иккита 
мақсад кўзланган эди. Биринчидан дон-дуккаклиларни учта ёки тўртта аралашмаларида 
(тритикале+рапс+ вика+нўхат) озиқани сифатини аниқлаш. Иккинчидан эса озиқабоп 
экинлар мураккаб аралашмалари, яъни бошоқдонли, бутгулли ва дон дуккаклилар тупроқ 
унумдорлигига ва айниқса умумий азот миқдорига таъсир этиши кўзда тутилган. 
Таъкидлаб ўтамизки, агар бошоқдонлилар (тритикале) ва бутгуллилар (рапс) 
аралаштириб экилганда тупроқдаги озиқа унсурларни жадал ўзлаштирса, уларга яна 
бошоқдонли нўхат ва викани қўшилса улардан сўнг эса соя экилса, симбиоз бактериялари 
ёрдамида ҳаводаги азотни ўзлаштириш тупроқдаги умумий азот миқдорини тўлдиради 
ёки тупроқ унумдорлигини жуда бўлмаганда дастлабки ҳолатдек сақлайди. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish