Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Foydalanilgan adabiyotlar:
1. A. Jabborov, G.Ne’matova. Ona til ta’limida kognetiv psixologiya, verbal 
ta’lim va ijodkor shaxs tarbiyasi // Til va adabiyot ta’limi, 2011. 6-son. 
2. Ona tilidan o‘qituvchi kitobi (5-sinf). T., 2015, 10-b. 
3. Doniyarov M, Ona tili darslarida multimedia vositalaridan foydalanish 
samaradorligi. Ingliz tilini o’rganishda innovatsiyalar va o’qitish amaliyoti. 
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami. - Jizzax 2019 yil 15 
mart. 
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ 
ЎҚУВЧИЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ЭКОЛОГИК ТУШУНЧАЛАРНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ 
Холдорова М.,- ЖизПИ, “Профессионал 
таълим” кафедраси стажёр тадқиқотчиси.
Экологик муаммоларни ҳал этишда аҳоли, айниқса, ёшларнинг 
экологик маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсонда атроф-муҳитга 
эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мамлакатнинг ноёб табиати, табиий 
бойликларини 
келгуси 
авлодлар 
учун 
асраб-авайлаш 
ҳиссини 
шакллантириш, экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитга салбий 
таъсирнинг олдини олиш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 
Бу борада дунё олимлари муҳим аҳамиятга эга бўлган экологик 
муҳитни яхшилаш, табиатдаги табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, 
атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш борасидаги назарий ва 
амалий тажриба ишларини олиб бормоқда. Биз инсонлар бу тажрибалар 
натижаларидан кўзланган мақсадларнинг самарали бўлиши йўлида 
экологик таълим-тарбиямизни мунтазам равишда бойитиб бормоғимиз 


278 
лозимдир. Жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, шу атроф-муҳитнинг ҳавосидан 
нафас олаётган ҳар бир тирик жон бор экан-ку, экологик тарбия ҳақида, ўз 
ҳаёт фаолиятининг ажралмас қисми бўлган табиат ҳақида фикр-мулоҳаза 
қила оладиган, эътиборли фуқораларни тарбиялаб бориш бугунги кундаги 
таълим-тарбиянинг асосий бўғинларидан бирига айланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида 
узлуксиз таълимнинг фаолият кўрсатиш тамойиллари қаторида 
«таълимнинг инсонпарварлашуви, инсон қобилиятларининг очилиши ва 
унинг 
таълимга нисбатан бўлган 
турли-туман 
эҳтиёжларининг 
қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг 
таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг 
уйғунлашуви» белгиланган. Шунингдек, узлуксиз таълимни ислоҳ қилиш 
йўналишлари таркибида «таълимнинг барча даражаларида таълим 
олувчиларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, экологик ва санитариягигиеник 
таълими ҳамда тарбиясини такомиллаштириш» кўрсатилган [1]. 
2019 йил 27 майдаги 434-сон қарор бўйича “Ўзбекистон 
Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш” Концепциясининг 
ишлаб чиқилиши: 
таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни 
бартараф этиш вазифаларидан келиб чиқиб такомиллаштириш; 
таълим 
олувчиларнинг 
эътиборини 
умумбашарий 
экологик 
муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта 
тикланмайдиган манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона 
фойдаланиш борасидаги масъулиятини кучайтириш; 
экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб 
чиқиш ҳамда жорий этиш; 
экологик 
таълим 
сифатини, 
кадрлар 
тайёрлаш 
тизими 
самарадорлигини ҳамда барқарор ривожланиш кафолатларини ва 
устуворлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва 
ахборот базасини яратиш; 
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли 
давлат органлари ва таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини 
ривожлантириш каби амалга оширилиши кўзда тутилаётган режаларнинг 
киритилиши ҳам бугунги таълим тизимида фаолият юритаётган касб 
эгаларига катта маъсулият ва куч бағишлади. 
Бу борада профессионал таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчи 
ёшларимизнинг ҳам маъсулиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия 
жараёнини қуйдагиларда кўришимиз мумкин бўлади: 
профессионал 
таълим 
тизимида 
таълим 
муассасаларининг 
йўналишини инобатга олган ҳолда ўқувчиларга экологик билимлар 
берилмоқда; 
таълим муассасаларида умумэкологик таълим талаблари билан бир 
қаторда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг кундалик қоидалари ва 
маҳаллий миқёсда барқарор ривожланишнинг экологик хусусиятлари очиб 
берилмоқда; 


279 
таълим йўналишларига мос равишда экологик таълим мавзулари 
тегишли фанлар таркибида бериб борилмоқда; 
Бу борада муайян умумкасбий ва махсус фанлар таркибига «Асосий 
экологик омиллар ва экологик тизимлар тўғрисида тушунча», «Табиатда 
биологик, геологик босқичлар, турли экологик муаммоларнинг келиб 
чиқиши сабаблари», «Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш», «Экология соҳасида инновацион ғоялар ва 
технологиялардан фойдаланиш» каби мавзулар киритилган. 
Экологик 
таълимни 
ривожлантиришда 
замонавий 
ахборот-
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. 
Тегишли вазирликлар ва идоралар васийлигида касб-ҳунар 
мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва техникумларда ўқувчилари 
ўртасида «Экология билимдони» мусобақаси ва йўналишларга мос 
равишда танловлар ва бошқа тадбирлар (семинарлар, эко-экспедициялар, 
«давра суҳбатлари» ва ижодий учрашувлар) ўтказилиб борилаяпди ва 
хулосалар қилинаяпди [2]. Ўзи танлаган касб-ҳунар бўйича тайёргарлик 
босқичидан ўтаётган ўқувчиларимиз экологик тарбияни ҳам онгига 
сингдириб боришлари, 
келажагимиз пойдеворининг 
асосларидан 
эканлигини англаб етмоқдалар, в
атанимиз табиати, атроф-муҳитига 
нисбатан ҳурмат, эҳтиёткорона муносабат ва унга масъулият билан қараш 
руҳида тарбияланмоқда. 
Бундан шундай хулосага келишимиз мумкинки, профессионал 
таълим муассасаларида ўқувчилар касб-ҳунар ўрганиш жараёнини 
бевосита ишлаб чиқариш таълими билан боғлаганликлари сабабли 
ижтимоий-экологик тарбияни ўзларида мукаммал даражада шакллантириб 
олишлари, амалиётда эса ривожлантириб бориши учун ўзларида 
маъсулиятни хис қила билишлари лозимлигини кўришимиз мумкин 
бўлади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish