Таълим муассасалари синф раҳбари тўғрисида
Н И 3 О М
Умумий қоидалар
Умумий ўрта таълим муассасаларида синф рахбари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг таълим сохасидаги карорлари, Халк,таълими вазирлиги томонидан ишлаб чикилган тегишли меъёрий ҳужжатлар ва ушбу Низом асосида ташкил этилади.
Синф рахбари таълим муассасасининг тарбиявий тизимдаги таянч педагоглардан бири бўлиб, узига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади.
Синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, болалар етакчиси, психолог, ота-оналар, шунингдек, таълим муассасаси рахбарияти оркали вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиялар, махалла, хуқуқ-тартибот идоралари, хомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан хамкорликда иш ташкил этади.
Синф рахбари таълим муассасасида ва кенг жамоатчилик орасида синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан биргаликда) тарбияланганлик даражасига жавобгар шахс хисобланади.
Унинг мақсади хар томонлама етук, баркамол – маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тулик, намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратишдир. Бу борада таълим муассасалари педагогик ва ўқувчилар жамоаси хамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндашишни йўлга қўяди.
Бошлангич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга рахбар хисобланадилар.
5—9-синфларда синф рахбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси маъмурияти томонидан танлаб олиниб, тайинланали.Бир ўқитувчига факатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.
Синф рахбарлари фаолиятини маънавий-маърифий тарбия ишлари буйича директор
уринбосари назорат этади ва мувофиклаштиради.
Синф рахбарининг вазифалари
Синф рахбарининг асосий назифаси ўқувчиларнинг аҳил гурухларини, аниқ мақсадга йуналтирилган ишчан жамоани ташкил қила олиш ва уларни таълим-тарбияли шахслар, келажаги буюк давлатнииг хақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказишдир.
Синф рахбарлари ўқувчиларига мехрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузазувлар асосида назорат этиши, ёрдамга мухтож ўқувчиларга якка холда ёндаша олиши лозим. Шy асосда улар калбида миллий ғypyp, ватанпарварлик, мехр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотади.
Синф рахбари ишини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва умумий ривожланиш даражаларини, қобилиятларини хисобга олган холда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.
Жумладан:
Ўқувчиларни Миллий ғоя ва маынавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида:
ўқувчиларни Ватанига, Узбекистон Республикаси Президентига муҳаббат ва фидойилик, Давлат рамзларига садокат, Миллий ғоя рухида тарбиялаш;
ўқувчилар онгига уз туғилиб улғайган юртига, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эхтиром туйгуларини сингдириш, уларни юртимизда бунёд этилаётган иншоотлар, маърифат масканлари билан таништириб бориш;
синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз. миллий одоб-ахлок, меъёрларини татбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш;.
ўқувчиларни узбек ва бошқа халкларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига хурмат рухида тарбиялаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |