Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорликда:
баркамол авлодни тарбиялашда «Оила, мактаб, махалла хамкорлиги» концепциясини хаётга татбиқ этиш, аниқ белгиланraн режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориш;
ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, ота-онасиз болаларнинг, хомийлик ва васийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш;
ўқувчиларнинг мактабга белгиланган либосда келишларини назоратга олиш;
ўқувчиларнинг кундаликларини юритишларини назорат ва таҳлил қилиш, уларнинг ўқув қуроллари мавжудлиги ва сақлашларини кузатиб бориш;
ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш. Уларнинг соғлиғи, маиший холатларини ўрганиш, яхшилашга ёрдам бериш. Уйда ва таълим муассасасида маданий дам олишларига ва мустақил ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилиш;
ўқувчиларнинг турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
синф ота-оналар қумитаси билан хамкорликда умуммактаб ота-оналар мажлислари, конференциялар, давра сухбатлари, мулокотлар уюштириш. Синфда ўтказилган тарбиявий ишлар юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш;
дарсларга мунтазам келмайдигаи. тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, хуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўқувчиларни ота-оналар ва катталарга хурмат руҳида тарбиялаш, камтарлик, сахийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам беришга тайёр туриш, мехрибонлик, мехнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш.
Ўқувчиларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ва синфдан ташкари фаолиятга жалб этиш буйича:
ўқувчиларни хар томонлама камол топтириш, уларнинг қизиқиш, имконият ва қобилиятларига қараб фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёҳлик ва ўлка-шунослик йуналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб қилиш;
Кобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, иктидорли болалар ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
ўқувчилар дунёқарашини миллий маданиятнинг асоси бўлган мусиқа ва қўшик, рақс, кино, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр, наққошлик ва меъморчилик каби халқ амалий санъати турлари воситасида кенгайтириш мақсадида уларни маданият масканларига жалб этиш;
ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш оромгохларида дам олишини ташкил этиш, шунингдек, кузги, қишки ва бахорги таътилларни мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш;
ўқувчиларнинг маданий дам олишлари, саёхатларини уюштириш, йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш;
таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар (байрамлар, кўрик-танлов, спорт мусобақалари, учрашувлар, кечалар ва бошқалар)да уз синфининг фаол иштирокини таъминлаш.
Ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
синф жамоаси билан биргаликда синф фаолларини сайлаш ва синф ишларини режалаштириш, тарбиявий соатларни белгилаш, ўқувчилар давоматини мунтазам кузатиб бориш;
синфда ўқувчиларни аҳил жамоага жипслаштириш ва ташаббускор ўқувчиларни қуллаб-қувватлаш, синф жамоасининг эхтиёж ва қизикишларини чуқур ва ҳар томонлама урганиш;
Ҳар бир ўқувчининг ўзи учун кун тартибини тузишларини ташкил этиш ва бу тартибнинг бажарилишини назорат килиш;
ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмаларини, жумладан «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати, «Камалак» болалар ташкилоти, болалар етакчиси, ўқувчилар ижодий бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, «Камалак» болалар ташкилотининг фаолияти, асосий мазмун-мохияти ва жамиятдаги мавқеини тарғиб этиш;
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошлангич ташкилоти хамда «Камалак» болалар ташкилотларининг ҳисобот сайлов йигилишларининг белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш;
ўқувчилар хуқуқий саводхонлигини ошириш, хар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши шарт бўлган қонун хужжатлари хақида тушунчалар бериб бориш, қонунга ҳурмат хиссини шакллантириш;
болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган газета ва журналларни тарғиб этиш, обунани ташкил к,илиш. Синф деворий газетасининг чиқарилишига кўмаклашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |