Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини таъминлаш



Download 0,52 Mb.
bet13/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
didaktika

Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини таъминлаш. Таълимнинг асосий мақсади ёшларни мустақиллик ҳаётга тайёрлаш яъни турли хил ҳаётий шароитларда ўз билим, малака ва кўникмаларини амалда қўллай олиш даражасига етказишдир. Шунинг учун биз таълим жараёнида талабаларни фақат илмий билимлар билан қуроллантирибгина қолмасдан, балки ана шу билимларни амалиётда қуллай олишларини таъминлашимиз лозим. Демак, бу тамойил таълимнинг илмийлиги ҳақида тамойил билан ҳамоханг бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келадилар. Таълимнинг илмийлиги билимларни назарий жиҳатдан ўрганишга, мантиқий боғлиқликларни тушунишга, фикрлаш қобилиятини ўстиришга хизмат қилса, амалий ҳаракатлар ана шу билимларни амалда қўллаб кўриш янада тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш, малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.
Таълим тизимида назария билан амалиётнинг бирлиги қоидаси даставвал ўқув фанининг мазмунини ва ўзига хос хусусиятга боғлиқ ҳолда ўқиш жараёнида амалга оширилади. Бу бирлик илмий билимларни пухта ўзлаштириш ва уни амалда қўллай олиш, ўқув материалларини идрок қилиш, англаш, шунингдек, уни мустаҳкам эсда сақлаб қолиш каби руҳий операциялар билан боғлиқ ҳолда бир бутун жараённи ташкил қилади.
Таълим жараёнида талабалар томонидан математика, физика, биология, химия, астрономия ва бошқа табиий фанлардан ўзлаштирилган назарий билим, кўникма ва малакалар тажриба хоналари ва лабораториялари, замонавий техника воситалари, тажриба ер участкалари ва ишлаб чиқариш меҳнати жараёнида қўлланилади.
Бу машғулотлар уларни келгусида мураккаб илмий назарияларни амалда қўллана олишлари учун зарур бўлган тажриба билан қуроллантиради. Талабалар ўқув материалини туб моҳиятини, табиат ва жамият тараққиёти қонунуниятларини илмий асосда атрофлича тўғри, чуқур тушуниб оладилар ва келажакда амалий фаолиятлари учун зарур бўлган маҳорат, кўникма ва малакалар ҳосил қиладилар. Шунинг учун ҳам ҳар бир мавзунинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилаётган янги билимларни мумкин қадар амалиёт боғлаш ўқув жараёнининг тамойили сифатида қабул қилинади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish