Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Пайғамбар томонидан қилинган тафсир турлари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Пайғамбар томонидан қилинган тафсир турлари 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) томонидан қилинган тафсирлар 
баён этиш ҳолати ва йўлига қараб икки турга бўлинади: 
Биринчи тури – оят маъносини очиқ баён этиш бўлиб, Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўзлари, феъллари ва тақрирлари бевосита 
оятни изоҳлашга қаратилган бўлади ҳамда оят ушбу баёнсиз тушунилмайди. 
Бунга Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаж қилишлари 
борасида келган қуйидаги узун ҳадиси мисол бўла олади: «Ҳатто Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) Муздалифага келди, у ерда бир азон ва икки 
иқомат билан шом ҳамда хуфтонни ўқиди, уларнинг орасида тасбиҳ 
айтмадилар. Сўнгра ёнбошладилар, ҳатто тонг отганди, субҳ ёришгунча бир 
азон ва иқомат билан бомдодни ўқиди. Сўнгра Қасво
14
номли тяларига 
миндилар ва Машъарул ҳаромга келди ва қиблага юзланиб, дуо қилди, такбир, 
таҳлил ва тавҳид айтди. Шу туришида узоқ қолиб кетди, ҳатто Қуёш жуда ҳам 
сарғайди. Шу ҳолда Қуёш ботишидан олдин бўшадилар». Мазкур ҳадис 
Бақара сураси 198-оятидаги мазмуннинг баёнидир. Оятда шундай дейилади: 
«Сизга ўз Роббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир. Арафотдан қайтиб 
тушганингизда, Аллоҳни Машъарул ҳаромда зикр қилинг. Илгари 
адашганлардан бўлсангиз ҳам, сизни ҳидоятга бошлагани учун Уни зикр 
қилинг». Имом аш-Шанқитий айтади: «У (зот)нинг ҳаждаги қилган ишлари 
ҳаж оятининг тафсири саналади». 
Тафсирдаги тақрирларига мисол тарзида Абдуллоҳ ибн Масъуд 
14
Қасво – Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хос туялари бўлиб, у бошқа иш ва хизматлар 
қилмаган эди. Қасво – хўжайини хизмат қилдирмайдиган туя маъносида.


42 
(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадис келтирилади: Яҳудийларинг бир 
руҳонийси келиб, шундай деди: «Қиёмат қоим бўлганида Аллоҳ осмонларни 
бир бармоқда, ерларни бир бирмоқда, сув ва бойликларни бир бармоқда, 
мавжудотларни бир бармоқда жамлайди. Сўнгра уларни силтайди. Сўнгра: 
«Мен подшоман, мен подшоман». Шунда Мен Росулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи 
васаллам)нинг унинг гапидан таажжуб қилиб ва тасдиқлаб кулганларини 
кўрдим, ҳатто озиқ тишлари кўринди. Кейин Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи 
васаллам) ўқиди: «Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, 
ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига 
йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир» 
(Зумар сураси, 67-оят). Бу мазкур оятнинг тақрири саналади. 
Иккинчи тури – оят маъносини очиқ баён этмаган тафсирлар бўлиб, улар 
Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг барча сўзлари, ишлари, 
тақрирларидир. Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам) ҳаётлари Қуръонга 
ҳамоҳанг бўлганлиги сабабидан олимлар бундай ҳадислар ва умуман 
ҳаётларига қараб оятларни тушунишга ҳаракат қилганлар. Шундан келиб 
чиқиб, муфассирлар қанчалик даражада ҳадисни билсалар, шунчалик 
даражада оятларни ҳам шарҳлаганлар. Мазҳаб олимларининг ихтилофлари 
ҳам ҳадисларни билишларидан ва уни қай даражада саҳиҳ санаб қабул 
қилишларидан келиб чиққан.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish