39
- ҳадисларда ғайб баён қилинган. Ғайб бўлиб ўтган ва энди бўладиган
нарсалар билан боғлиқ тушунчадир. Масалан, Фажр сурасининг 23-оятида:
«Ўша кунда жаҳаннам келтирилади» дейилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд
(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи васаллам): «Ўша кунда жаҳаннам келтирилади, унинг етмиш мингта
кишани бўлади, ҳар бир кишанда етмиш минг фаришта, жаҳаннамни тортиб
келадилар», деб энди бўладиган ишдан хабар берганлар.
Яна Марям сураси 71-оятида:
َكِّبَر ىَلَع َناَك اَهُدِراَو َّلاِإ ْمُكنِّم نِ اَو
{ ًاّي ِضْقَّم ًامْتَح
20
}
«Ҳар бир киши унга (жаҳаннам) кирувчидир» дейилади. Ҳадисда бунинг
тафсилотлари қуйидагича баён этилади: «Сирот кўприги жаҳаннам тепасига
қўйилади. Мен ва умматим биринчи бўлиб ўтамиз. Бу кунда фақатгина
пайғамбарларгина гапирадилар ва улар «Аллоҳим, саломат қил, саломат қил»
деб сўрайдилар. Жаҳаннамда саъдон ўсимлигининг тиконлари каби итлар
бўлади. Саъдонни кўргансизларми? Улар: «Ҳа, Эй Росулаллоҳ», дейишди. У
(зот) яна айтадилар: «У саъдон тиконлари кабидир, унинг катталигини
фақатгина Аллоҳ билади. У одамларни амалларига қараб ушлайди. У
(ит)лардан мўминлар ўз амаллари билан саломат қоладилар, айримларининг
гуноҳларидан ўтилган бўлади, улар ҳам нажот топадилар. Ҳатто Аллоҳ
бандалар ўртасида ҳукм қилишни тугатади ва ўз раҳмати билан бандаларини
дўзахтдан чиқармоқчи бўлганда фаришталарга буюради. Аллоҳга ҳеч нарсани
ширк келтирмаган ва Ла илаҳа иллаллоҳ деганларни раҳм қилиб дўзахтдан
чиқартиради. Фаришталар дўзахтда бундай инсонларни сажда қилган
жойларидан билиб оладилар. Чунки ушбу жойлардан бошқа ерлари олов еган
бўлади. Аллоҳ сажда ўринларини оловга тегишни маън қилган бўлади ва улар
дўзахтдан чиқадилар».
Яна бир мисол, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «У кунда (ер) ўзида бўлган
хабарларни гапириб беради» мазмунидаги Залзала сураси 4-оятини ўқиди ва
«Хабарларни биласизларми» деди. Улар: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ»
дейишди. У: «Хабарлар (ер) тепасида бўлган ҳар бир эркак ва аёлга қилган
ишларига «шу шу кунда шу шу ишларни қилган» деб гувоҳлик
келтиришидир». Булар хабарлирдир».
- ҳадисларда насх бўлган оятлар баён қилинган. Масалан, Бақара сураси
180-оятида: «Сизларнинг бирортангизга ўлим келганда, агар у бойлик
қолдираётган бўлса, ота-онаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиш
тақводорларнинг бурчи сифатида фарз қилинди» дейилади. Абу Умома ал-
Боҳилий айтади: «Мен Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ҳажжатул
вадоъ куни кўрдим ва шундай деганини эшитдим: «Албатта Аллоҳ таоло ҳар
бир ҳақдорга ҳақини берди. Энди меросхўрга васият йўқ». Демак, ўлаётган
одамнинг васият қилиши тўғрисидаги оятдаги кўрсатма меросхўрларга мерос
қолдириш йўқлиги ҳақидаги ҳадис билан бекор қилинган экан.
Do'stlaringiz bilan baham: