3. Саҳобалар тафсир услублари ва ўзига хос жиҳатлари.
Саҳобаларнинг тафсир услублари ҳақида гапирганда, уларнинг бу
борадаги ёндашувлари хали ҳануз барча муфассирлар учун намуна бўлиб
келаётганини таъкидлаш керак. Уларнинг тафсир услублари қуйидагиларда
кўриш мумкин:
Авваламбор, саҳобалар Қуръонни Қуръон билан тафсир қилганлар. Чунки
айрим оятлар маънолари бошқа оятларда ўз ифодасини топган. Бунга мисол
тарзида Умар (розияллоҳу анҳу)нинг Таквир сураси 7-ояти, яъни «Ва вақтики
нафслар жуфтлаштирилса»даги нафслар жуфтлаштирилишини «улар икки
киши бўлиб, дунёда амал қиладилар ва бу билан жаннат ёки дўзахтга бирга
кирадилар дедида Соффот сураси 22-оятини ўқиди: «Зулм қилганларни,
уларнинг жуфтларини ва ибодат қилиб юрган нарсаларини тўпланглар». Улар
шерикларидир, деди». Демак, нафслар жуфтлаштирилиши бу – зулм
қилганлар, уларнинг жуфтлари ва ибодат қилиб юрганлар нарсалар буларнинг
ҳаммаси бир бўлиши.
Ҳазрати Али эса Тур сураси 5-оятидаги «Кўтарилган шифт»ни Анбиё
сураси 32-ояти билан изоҳлайди: «Биз осмонларни сақланган шифт
қилганмиз».
Иккинчи, Қуръонни ҳадис билан тафсир қилганлар. Саҳобалар тафсир
борасида қандай ҳадис билсалар уни шу тарзда ривоят қилганлар. Бунга мисол
жуда кўп бўлиб, улардан баъзиларини мисол қилиб келтириш мумкин. Анас
(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Бир куни биз Росулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи васаллам) билан бирга эдик. Бирдан бошини қуйи солдилар, кейин
кўтариб табассум қилдилар. Биз: «Нега кулябсиз?», дедик. У: «Менга яқинда
бир сура нозил бўлди» деб, Кавсар сурасини ўқиб бердилар. Кейин: «Кавсар
нималигини биласизларми?» деди. Биз: «Аллоҳ ва Росули билгувчироқ»
дедик. У: «Албатта у анҳордир, уни менга Роббим ваъда қилди. Унда кўплаб
яхшиликлар бор» деди.
Учинчи, саҳобалар Қуръонни баъзи саҳобалар сўзлари билан
изоҳлаганлар. Урва ибн аз-Зубайр Сафо ва Марва тепаликларида саъйи қилиш
зарари йўқ, деган масалани холаси Оишадан сўраб билган.
Тўртинчи, Қуръонни ижтиҳод асосида тафсир қилишган. Масалан,
Абдуллоҳ ибн Аббос Наср сурасини ўз ижтиҳоди билан тафсир қилган. Чунки
у араб тилининг балоғати, нозил бўлиш сабаблари, араб одатлари, ахлоқлари
ва аҳволларини яхши билган.
Бешинчи, айрим ҳолларда Қуръонни аҳли китоб ривоятлари билан ҳам
51
тушунишган. Баъзи саҳобалар айрим оятларни аҳли китоб ривоятлари асосида
ҳам шарҳлаганлар. Чунки Қуръон Таврот ва Инжил билан айрим масалаларда,
хусусан тарихий қиссаларда бир хилдир. Бироқ Қуръонда қиссаларни бафуржа
ёритилмай, балки ибратли ўринларигина баён этилади. Шунга қарамай инсон
доимий равишда тафсилотлрга қизиқади. Шу боис саҳобалар исломни қабул
қилган Абдуллоҳ ибн Салом ва Каъбул Аҳборий кабидардан бундай
ривоятларнинг тафсилотларини сўраб олардилар.
Юқоридагилар билан бирга саҳоблар тафсирларининг бошқа
муфассирлар тафсирларидан ўзига хос фарқли жиҳатлари ҳам бўлиб, уларни
қуйдагиларда кўриш мумкин:
1) Саҳобалар тафсирлари ихчам бўлган. Улар айрим ғариб сўзлар,
маъноси қийин оятлар, сабаби нузул, носих ва мансух каби масалаларда
кенгқамровли эмас, балки қисқа изоҳларни берганлар. Чунки улар соф араб
бўлганлари ва Қуръон уларга мурожаат сифатида ўзлари мулоқот қилиб
турган тилда тушгани боис ортиқча шарҳларсиз оятларни англаганлар.
2) Саҳобалар тафсирларида ортиқча такаллуфлар учрамайди. Улар қисқа
ва лўнда сўзларни қўллаб, тафсилотларга кўп ҳам киришмайдилар.
3) Тафсирларидаги софлик. Чунки уларнинг тафсирларида турли
бидъатлар, нафс ҳаво қарашларидан софлик сезилиб туради.
4) Ихтилофларнинг камлиги. Саҳобалар ўртасида айрим тафсирларда
ихтилофлар бўлса ҳам улар жиддий қарама-қаршилик эмас. Буни Исро ва
Меърож кечасида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг Аллоҳни
кўрганлиги каби масалаларда учратиш мумкин.
5) Исроилиётга кам эътибор берганлар. Бунга сабаб Пайғамбар
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг тарбиялари бўлиши мумкин. Жобир ибн
Абдуллоҳдан ривоят қилинади. Бир куни Умар аҳли китоблардан келиб қолган
Тавротнинг бир саҳифасини Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га олиб
кўрсатди. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни ўқиб кўргач, жаҳли
чиқди ва «Бу билан ҳайратланиб қолдингми, эй Умар? Жоним қўлида бўлган
Зотга қасамки, мен сизларга ундан оқроқ софликни олиб келганман. Сизлар
улардан бир нарса сўраманглар, акс ҳолда сизларга ҳақни айтадилару, уни
сизлар ёлғонга чиқариб қўясизлар ёки ботилни айтадилару сизлар уни ҳаққа
чиқарасизлар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мусо тирик
бўлганида менга эргашмасдан бошқа иложи қолмас эди» деди.
6) Оғзаки ривоятлар. Чунки саҳобалар даврида китобат амалиёти мавжуд
эмас эди. Айрим саҳобаларнинг тафсирлари эса, кейинги даврларда ёзилган.
Масалан, «Танвирул миқёс фи тафсир Ибн Аббос» асарини Абу Тоҳир ал-
Фирузободий кейинроқ ёзган. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, унда Ибн
Аббосга нисбат берилган ёлғон ривоятлар кўп экан.
7) Энг яхши тафсир йўлининг танлангани. Чунки саҳобалар тафсирларида
авваламбор, Қуръонни Қуръон билан, ҳадислар, улуғ саҳобалар сўзлари билан
тафсир қилиш услуби мавжуд бўлиб, у энг яхши услуб саналади. Саҳобалар
ўзлари тафсир қилишга ҳеч ҳам ботинмас эдилар. Убайдуллоҳ ибн Умар
айтади: «Мен Мадинанинг фақиҳларини кўрдим, улар тафсир борасида бирор
52
нарса дейишни жуда улуғ иш дебҳисоблар эдилар. Улар орасида Солим ибн
Абдуллоҳ, Қосим ибн Муҳаммад, Саид ибн ал-Мусайяб ва Нофеълар бор эди».
Ибн Абу Мулайка айтади: «Ибн Аббос бир оят тафсири ҳақида сўралган эди у
ҳақида гапиришдан бош тортди. Агар сизлардан ўша нарса сўралганида сизлар
албатта фикр айтар эдингиз». Ибн ал-Мусайяб ҳам Қуръондан фақатгина
маълум нарсалар ҳақидаги гапирар эканлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |