2. Абдуллоҳ ибн Аббос.
Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо, ваф. 68/688) Маккадаги буюк
устозлардан. Тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн
Ҳошим, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг амакисининг ўғли.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафот этганларида у ўн уч ёшда
бўлган. Илми кўплиги ва фаҳми ўткир бўлгани учун «Ҳибр» (сиёҳ) «Баҳр»
(уммон) каби номлар билан аталган ҳамда динда фақиҳ, таъвил билимдони,
Қуръон таржимони саналган. Ҳижратдан уч йил олдин таваллуд топган.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга: «Аллоҳим, унга Китоб
(Қуръон)ни билдир» деб дуо қилган. Ҳазрати Умар уни ўзига яқин тутар ва
саволлар сўрар, Бадр оқсоқоллари суҳбатига олиб кирган эди.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ айтади: «Батаҳқиқ Ибн Аббосга ўткир фаҳм,
тезкор жавоб ва илм берилган эди. Умар ҳеч кимни ундан устун қўймаган. У
ҳозиржавоб, юзи ёрқин ва чиройли, илмга бой, кўп яхшилик қилувчи, жоҳил
унинг илмидан, оч эса нон ва дастурхонидан тўярди».
Бир куни Ибн Аббосдан: «Бу илмни қандай олдингиз?» деб сўралди. У:
«Сўровчи тил ва ақлли қалб билан» деди. Икрима ривоят қилади: Ибн Аббос
айтади: «Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафот этганларида
ансорийлардан бирига: «Кел, Росулуллоҳнинг асҳобларидан (илм) сўраймиз,
чунки улар бугун кўпдирлар. У: «Ажабо, эй Ибн Аббос, инсонлар сенга
муҳтожмикан, одамлар орасида Росулуллоҳнинг асҳоблари борку», деди. Мен
уни тарк қилдим ва Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг
асҳобларидан ҳадис ўрганишни бошладим. Агар бирор кишидан ҳадис ривоят
қилинган бўлса унинг уйига олдига бориб, кўйлагимни эшиги олдига ёзиб
олардим, шамол эса тупроқни кўтарарди. Уй эгаси чиқар ва мени кўрардида:
«Эй Росулуллоҳ амакисининг ўғли, нима сабабдан келдиз? Одам юборсангиз
ўзим борардим» дерди. Мен: «Йўқ, Мен келишга ва ҳадис сўрашга
ҳақлироқман. (Вақтлар ўтиб) Халиги (илм ўрганмаган) ансорий киши мени
атрофимда одамлар йиғилиб, мендан савол сўраётганларини кўрди ва: «Бу
йигит мендан ақиллироқ экан», деб айтди”.
Муҳаммад ибн Умар Абу Саламадан қилинган ривоятда Ибн Аббос
айтади: «Росулуллоҳ ҳадисларини аксарияти ансорийларда жамланганини
57
кўрдим. Агар бирор киши олдига борсаму у ухлаётган бўлса, уйғотмоқчи
бўлсам уйғотар эдим, эшиги олдига ўтирардим, шамол юзимга урар, у эса
уйғонадиган пайтида уйғонарди ва мен ундан хоҳлаган нарсамни сўрардим ва
кейин кетардим». Лайс ибн Абу Салим айтади: «Мен Товусга (Ибн Аббоснинг
шогирди): «Бу йигитга (яъни Ибн Аббос) эргашиб, Росулуллоҳ асҳобларининг
оқсоқолларига эргашмадингми?», дедим. У: «Мен Росулуллоҳ асҳобларидан
етмиштасини
ўзаро
баҳсларшганларида
Ибн
Аббоснинг
гапига
тўхталганларини кўрдим», деди. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба унининг
турли илмларда юқорилигини шундай изоҳлайди: «… Ибн Аббос бир кун
фақатгина фиқҳдан, бир кун Қуръон таъвилидан, бир кун мағозийлардан, бир
кун шеърдан, бир кун араб кунларидан (айёмул араб) илм берарди. Ҳар қандай
олим унинг олдида илмда таслим бўлганини ва сўровчи саволига жавоб
топганини кўрганман».
Наҳбон Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аёллари Умму
Саламага: «Ибн Аббос олдида одамларнинг эгилганликларини кўрябман»,
деди айтди. Умму Салама: «У тирик қолганларнинг энг билимдони» деди.
Каъбул Аҳбор Икрима (Ибн Аббоснинг хизматкори)га қараб: «Сенинг хўжанг,
бу умматнинг тиригию, ўлигининг раббоний олимидир», деди. Абдуллоҳ ибн
Амр ибн Ос айтар экан: «Ибн Аббос бизнинг билимлироғимиз, Қуръон бўйича
фақиҳроғимиздир». Аъмаш Абу Воилдан ривоят қилиб айтади: «Абдуллоҳ ибн
Аббос ҳаж мавсумида амир бўлди ва одамларга ваъз қилиб, Бақара (бошқа бир
ривоятда Нур) сурасини гўзал тарзда шундай тафсир қилдики, агар уни Рум,
Турк Дайлам аҳли эшитганларида албатта, исломни қабул қилардилар».
Убайдуллоҳ ибн Абу Язид айтади: «Ибн Аббосдан бирор бир масала сўралса,
агар Қуръонда бўлса ундан, Қуръонда бўлмай ҳадисда бўлса, ундан, агар
ҳадисда ҳам бўлмай Абу Бакр ва Умардан ривоят бўлса ўшандан гапирар эди.
Агар буларда ҳам бўлмаса унда ўз ақли билан ижтиҳод қиларди».
Ибн Аббос Тоиф шаҳрида 68 ҳижрий йилда вафот этган. Жанозани
Муҳаммад ибнул Ҳанафия ўқиган ва: «Бугун ушбу умматнинг раббоний
олими вафот этди» деган. Кейин бир оқ қуш учиб келиб, кафани ичига кириб
кетган. Унинг қабридан: «Эй хотиржам нафс, Роббингга рози бўлган ва рози
қилинган ҳолда қайт. Бандаларим ичига кир ва жаннатимга кир» (Фажр
сураси, 26-30-оятлар) ояти эшитилган.
Ибн Аббоснинг Макка тафсир мактабидаги машҳур муфассир тобеин
шогирдлари:
- Мужоҳид ибн Жабр;
- Саид ибн Жубайр ибн Ҳишом ал-Асадий;
- Товус ибн Кайсон;
- Ато ибн Абу Рабоҳ;
- Икрима (Ибн Аббоснинг қули);
- Ато ибн Ясор;
- Али ибн ал-Ҳусайн;
- Шаҳр ибн Ҳавшаб ва бошқалар.
58
Do'stlaringiz bilan baham: |