55
ҳижратда ҳам иштирок этган ва икки қиблага қараб намоз ўқиган, Бадр ва
бошқа ғазавотларда иштирок этган, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
уни фарзандли бўлишидан олдин «Абу Абдураҳмон»
деган куня билан
чақирган. У саҳобалар ичида Қуръонни бевосита Пайғамбар оғизларидан энг
кўп эшитган киши ҳисобланади. Ўзи бу ҳақда айтади: «Мен Росулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) оғизларидан етмиш нечтадир сурани
ўрганганман». Қуръонни Росулуллоҳдан кейин биринчилар қаторида Маккада
жаҳрий ўқиган ва тарқатганлардан ҳамда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам) «Қуръонни тўрт кишидан ўқиб ўрганинглар» деган ва ўзларига
Қуръон ўқиб беришни сўраган, ўқиб бергач, кўзидан ёш оққан ва «етарли» деб
айтган кишилардан биридир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
айтади: «Кимни Қуръон энди нозил қилингандек ўқиш хурсанд қилса, унда
Ибн Умм Абд (Абдуллоҳ ибн Масъуд) қироатидек ўқисин».
Абдуллоҳ ибн Масъуд саҳобалар ичида Қуръони карим, унинг нозил
бўлиш сабаблари, даври, ҳолатини яхши биладигани эди. Ўзи бу ҳақида
айтади: «Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Зотга қасамки, Аллоҳнинг
Китобидан
қандай оят нозил бўлган бўлса мен уни ким ҳақида тушганини биламан,
қандай сура бўлса ҳам мен уни қаерда тушганини биламан. Агар мендан кўра
Аллоҳнинг Китобини билгувчироқ инсонни билганимда, у ерга туя борса мен
борардим».
У Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хизматида бўлиб,
таҳоратига сув тайёрлаш, мисвокни олиб юриш, ковушларини тўғрилаш,
доимий ҳамроҳлик, сафарда юкларни кўтариш, муҳофаза қилиш, зарур
ҳолларда тонгла уйғотиш каби вазифаларни бажарган. Бир сафар Росулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар: «Мен умматимга Ибн Умм Абд рози
бўлган нарсага рози бўлдим». Яна бир сафар унинг дуо ва саносини эшитгач:
«Сўра, сенга (Аллоҳ) беради», деган. У Росулуллоҳга ҳадя бериш ва далолат
бобида энг ўхшаши бўлган. Бир маротаба унинг бошига Абу Жаҳлнинг қиличи
текканида уни Пайғамбарнинг ўзлари кўтарганлар.
Умар ибн Хаттоб уни Куфага байтул молга воли қилиб юборган ва шаҳар
аҳлига қуйидаги мазмунда мактуб ёзган: «У энг муносиб одамлардан. Мен
Абдуллоҳни сизларга ўзимдан кўра устун деб билдим. Бас унга эргашинглар».
У ҳақда Али шундай деган: «У Қуръонни ўқиди, унда (Қуръон қироатида)
қоим бўлди ва бу билан кифояланди». Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)
Куфага келганида одамлар шундай деган эканлар: «Биз Абдуллоҳ ибн
Масъуддан кўра хулқи чиройлироқ, таълимда мулойимроқ, суҳбати гўзалроқ,
тақвоси кучлироқ кишини кўрмадик». Шунда Ҳазрати Али: «Аллоҳ ҳаққи
сўрайман, буни чин қалбдан айтябсизларми?», деди. Улар: «Ҳа», дейишди. У:
«Аллоҳим, сени гувоҳ қиламан, Аллоҳим мен у ҳақида улар айтганчалик ёки
унданда афзалроғини айта оламан», деди.
Абу Мусо ал-Ашъарий айтади: «Биз (Пайғамбар олдида) йўқ бўлиб
қолсак у доим бўлар ва азон айтар эди». Яна: «Токи у ораларингизда бор экан,
мендан ҳеч нарса сўраманглар», деган. Муоз ибн Жабал эса вафот этаётган
пайтида шундай деган: «Илмни тўрт кишидан олинглар. (Улар)
Ибн Умм Абд
56
…».
Абдуллоҳ ибн Масъуд Мадинада вафот этган, васиятга кўра, Зубайр ибн
Авом жаноза ўқиган, Бақиъ қабристонига дафн этилган.
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг Ироқ тафсир мактабидаги машҳур
шогирдлари:
1. Масруқ ибн ал-Аждаъ
2. Алқама ибн Қайс ан-Нахаъий
3. Ал-Асвад ибн Язид
4. Қатода
ибн Диома ад-Давсий
5. Абу Абдураҳмон ас-Суламий
6. Амр ибн Шураҳбил
Do'stlaringiz bilan baham: