Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Пайғамбар тафсирини ажратиб турувчи ўзига хос жиҳатлари ва



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

5. Пайғамбар тафсирини ажратиб турувчи ўзига хос жиҳатлари ва 
манбалари. 
Пайғамбар тафсирини ажратиб турувчи қуйидаги ўзига хос жиҳатлари 
мавжуд: 
- эҳтиёж туғилган ўринлардагина оятлар ҳадислар орқали шарҳланган; 
- Пайғамбар тафсири тафсирларнинг энг улуғи саналади. Қуръоннинг 
шарҳи саналган ҳар қандай ҳадисга аҳамият қаратмасликнинг иложи йўқ; 
- Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам) тафсири доимо балоғатли 
бўлган ва осон тушунилган; 
- Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам) Қуръонни ўз сўзи ва феъли 
билан изоҳлаган, оятларни таъвил қилган ва унга амал қилган. Масалан, Саид 
ибн Жубайр Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилади: «Ва яқин 
қариндошларингни огоҳлантир» (Шуаро сураси, 214-оят) ояти нозил 
бўлганида Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам) Сафо тепалигига чиқиб, эй 
Бану Фиҳр, эй Бану Адий деб, Қурайш батнларини (уруғ) чақиршни 
бошладилар. Ҳатто улар жамландилар, чиқолмаган киши ўз номидан элчи 
юборди. Абу Лаҳаб ва Қурайшликлар келдилар. У зот: «Водийда бир тўда 
отлиқ сизларга ҳужум қилмоқчи десам, мени тасдиқлайсизларми?» деди.
Улар: «Ҳа, сен бизга фақат тўғри гапиргансан», дейишди. У: «Мен сизларни 
олдинда бўладиган азобдан огоҳлантирувчиман», деди. Абу Лаҳаб: «Ҳалок 
бўлгур (бошқа кунларда), шу сабабли бизни жамладингми?», деди. Шунда 
«Абу Лаҳабнинг икки қўли қурисин ва қуриди ҳам. Ундан унинг моли ҳам ва 
йиғган бойлиги беҳожат қила олмади» (Масад сураси) нозил бўлди». 


43 
- Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча тафсирлари саҳиҳ 
тўпламлар ва иснодли тафсир китобларида ривоят қилинган. 
Пайғамбар тафсирининг манбалари қуйидагилардир: 
- Саҳиҳ ҳадис китоблари, сунан, муснад ва мўъжам китоблари; 
- Тафсир китоблари, айниқса Абдурразоқ аз-Зарқоний (ваф. 211), Имом 
ат-Табарий (ваф. 310), Ибн Абу Ҳотам (ваф. 327), ал-Бағавий (ваф. 516), Ибн 
Касир (ваф. 773), ас-Суютий (ваф. 911) каби машҳур муфассир тафсирлари; 
- Улумул Қуръон ва Асбобун нузул китоблари. Масалан, аз-
Заркашийнинг «ал-Бурҳон», ас-Суютийнинг «ал-Итқон», «Асбобун нузул», 
ал-Воҳидийнинг «Нузулул Қуръон», Ибн Ҳажарнинг «ал-Ажоиб фи баёнил 
асбоб», Муқбил ибн Ҳодий ал-Водиийнинг «ас-Саҳиҳул муснад фи асбобин 
нузул» ва бошқалар. 
Саволлар: 
1. Пайғамбар тафсирларининг аҳамияти нимада? 
2. Пайғамбар тафсири бўйича илмий қарашларнинг таҳлили нималардан 
иборат? 
3. Пайғамбар тафсирларининг қандай кўринишлари бор? 
4. Пайғамбарнинг оятларни икки ҳолда тафсир қилишини изоҳлаб беринг. 
5. Пайғамбар тафсирини ажратиб турувчи ўзига хос жиҳатлари 
нималардан иборат? 
6. Пайғамбар тафсирининг қандай манбалари мавжуд? 
7. Сунна, ҳадис тушунчаларининг ўхшашлиги борми? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish