Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

ПАЙҒАМБАР ДАВРИДА ТАФСИР ИЛМИ 
 
Режа: 
1. Пайғамбар тафсирларининг аҳамияти. 
2. Пайғамбар тафсири бўйича илмий қарашларнинг таҳлили. 
3. Пайғамбар тафсирларининг кўринишлари. 
4. Пайғамбарнинг оятларни икки ҳолда тафсир қилиши. 
5. Пайғамбар тафсирини ажратиб турувчи ўзига хос жиҳатлари ва 
манбалари. 
Мавзунинг ўқув мақсади: Ушбу мавзуда доирасида асосан Пайғамбар 
тафсирларининг аҳамияти, Пайғамбар тафсири бўйича илмий қарашларнинг 
таҳлили, Пайғамбар тафсирларининг кўринишлари, у зотнинг оятларни икки 
ҳолда тафсир қилиши ва ушбу тафсирларни ажратиб турувчи ўзига хос 
жиҳатлар ҳамда унинг манбалари бўйича талабада билим ва тасаввурларни 
шакллантириш саналади. 
 
Таянч иборалар: Пайғамбар, ҳадис, сунна, Пайғамбар тафсири, 
манбалар, саҳобалар, ошкора, тақрир, лафз, маъно. 
 
1. Пайғамбар тафсирларининг аҳамияти. 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) давридаги тафсирлар саодат 
давридаги тафсирларга тегишли бўлиб, саодат асри дейилганда, Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам), саҳобалар ва тобеинлар даври тушунилади. 
Ушбу даврдаги тафсирлар гўё асосга ўхшайдики, кейинги даврдагилар 
буларга таянмасликнинг иложи йўқ. Шу нуқтаи назардан мазкур тафсирларни 
ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ саналади. Мазкур тафсирларнинг бошида 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) томонидан баён этилган шарҳлар 
биринчи ўринда тургани боис дастлаб буни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ 
саналади.
Аллоҳ таоло Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни Қуръон ила 
мукаррам қилди. Буни Фурқон сураси 1-ояти, Шуаро сураси 192-195-оятлари 
ва бошқа жйоларда таъкидлайди. Шунингдек Қуръонни қалбига жамлаб, 
унинг маъноларини англатиб қўйди. Қиёмат сураси 16-19-оятларида: «Сен 
шошилиб, у билан тилингни қимирлатма. Албатта у (Қуръон)ни жамлаш ва 
ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда. Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб 
тур. Сўнгра у (Қуръон)ни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамизда», Наҳл 
сураси 44-оятида: «Биз Сизга зикр (Қуръон)ни нозил қилдик, сиз уларга нозил 
бўлган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун. Шояд улар тафаккур 
қилсалар» деб айтилади. 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тафсирларининг аҳамиятини 
бир нечта нарсада кўриш мумкин. Биринчидан, у зот Қуръони каримни энг 
яхши билгувчи инсон эдилар.
Иккинчидан, у сўз ва амалда барча гуноҳлардан сақланган, 


34 
маъсумдирлар. Чунки Нажм сурасининг 3-4-оятларида: «(У) ўз нафси-
ҳавосидан гапирмайди. У (Қуръон) фақатгина нозил қилинган ваҳийдир».
Учинчидан, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръоннинг 
маъноларини ўз сўзи, феъли, сифат ва тақрирлари
10
билан баён қилиб беришга 
масъул бўлганлар. Наҳл сурасининг 44-оятида: «(Биз) одамларга уларга нозил 
қилинган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун сизга Зикр (Қуръон)ни 
нозил қилдик, шоядки улар тафаккур қилсалар», дейилади. Шундай экан
муфассир суннатга мурожаат қилиши зарур саналади.
Тўртинчидан, Аллоҳ таоло суннатни олишга буюрган. Ҳашр сурасининг 
7-оятида: «Аллоҳ сизга келтирган нарсаларни олинглар ва нимадан қайтарган 
бўлсалар қайтинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳнинг азоби 
қаттиқдир». Агар бирор бир ихтилофли масала бўлса ҳам унда суннатга 
қайтиш кераклиги Нисо сурасининг 59-оятида айтилади: «Эй имон 
келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар, Расулга итоат қилинглар ва 
ўзларингиздан бўлган бошлиқларга (итоат қилинглар). Агар бирор ишда 
ихтилоф қилсангиз, унда ўша нарсани Аллоҳга ва Расулга қайтарингиз, агар 
Аллоҳга ва охират ва охират кунига имон келтирган бўлсангиз. Бу сизлар учун 
яхшидир ва яхши таъвилдир». 
Бешинчидан, суннат Қуръонни тушунишдаги энг яхши йўлдир. Имом аш-
Шофиий айтадилар: «Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ниманики 
ҳукм қилган бўлсалар ўша нарса Қуръондан англаганликларидан бўлган». 
Олтинчидан, Қуръонни суннатсиз тушуниш катта гумроҳликдир. Имом 
ат-Табарий айтади: «Қуръонни суннатсиз тушуниб бўлмайдиган жойлари бор. 
Улар оятлардаги буйруқ асос ва йўллари, вожиб, нафл ва иршодлар (тўғри 
йўлга чақириқлар), қайтариқ турлари, ҳуқуқ, ҳаддлар, фарзларнинг чегараси 
кабиларки, уларни фақатгина Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 
изоҳлари билан тушуниш мумкин. Бундай масалаларда бирор кишининг 
ҳужжатсиз гапиришга ҳаққи йўқ».

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish