Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Тафсир илмида қўлланиладиган иборалар



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

4. Тафсир илмида қўлланиладиган иборалар. 
Тафсир илмида умумий бўлган атамалар борки, уларни ҳам билиб ўтиш 
фойдадан холи бўлмади. Улар қуйидагилар: 
Қуръон мақсади – Қуръони каримнинг нозил бўлишидан кўзланган 
мақсад бўлиб, ундан Аллоҳ азза ва жалланинг маъбуди барҳақ эканлиги, Унга 
ибодат қилиш йўллари ва тоат қилган ва қилмаганнинг оқибатлари баён 
этилган бўлади. 
Суранинг мақсади бу – сурадаги оят ва мавзулардан мўлжалланган 
маънодир. Масалан, Ихлос сурасининг мақсади Аллоҳ таолонинг ёлғизлиги, 
мукаммаллигининг баён этиш, Масад сурасининг мақсади Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га озор бериш оқибатининг ёмон бўлишидир. 
Демак, сура мавзулари сурадаги зоҳир бўлиб турган маънолар бўлса, суранинг 
мақсади манашу мавзуларни жамлаш саналади. Ушбу маъно мазкур мавзулар 
орқали рўёбга чиқади. 
Муфассирлар наздида ихтиёр қилинган маъно – оятдаги бир нечта 
эҳтимоли бўлган маънолардан бирини танлаш ёки уни бошқаларидан авло, 
азҳар (мувофиқроқ ва маъқулроқ) каби қисқа сўзлар билан ажратиш. 
Муфассирлар наздида таржиҳ, яъни маъқул топилган маъно – бир нечта 
маънолардан қоидалар натижасида битта маънони мақбул топиш. 
Истидрок бу – олдинги ўтган муфассирларнинг фикрларини тафсирларда 
келтириб, сўнгра бу фикрлар бўйича айрим мунозара ва тўғрилашларни амалга 
ошириш. Бошқача айтганда, ўша фикрларни ёритгач, кейин уларнинг хатоли 
жойларини тўғрилаш ёки айрим нуқсонларини такомилига етказиш ёки нима 
сабабадан ушбу фикр берилганини баён этишдир.
Тафсирнинг тузи (милҳут тафсир) деб номланган атама ҳам тафсир 
илмида қўлланилиб, ушбу илм тафсирнинг латифлари ва нозик жойлари деб 
ҳам аталади. Бунда баъзи оятларнинг латиф ва нодир услубда тафсир 
қилиниши тушунилади. Аслида ҳар қандай тафсирда ҳам ушбу жиҳатлар 
кузатилади. Бироқ, кимдур уни кўпроқ ёки камроқ қўллайди. Жумладан, аз-
Замахшарий, ар-Розий, Абус Сауд, ал-Қосимий, Ибн Ошур кабилар бунга 
кўпроқ эътибор қаратадилар. Олимлар бир қанча мисоллар келтирадилар. 
Масалан: 


31 
- Мужодала сурасининг ҳар бир оятида «Аллоҳ» сўзи келади; 
- Қомар, ар-Роҳман, Воқеа сураларида «Аллоҳ» сўзи умуман учрамайди; 
- Юсуф сураси катта бўлишига қарамай, унда бирорта ҳам буйруқ ёки 
таъқиқ, ҳалол ёки ҳаром учрамайди; 
- Фатҳ сурасидаги 29-оятда ва Оли Имрон сурасидаги 154-оятда араб 
алифбосидаги барча ҳарфлар учрайди; 
- Ҳаж сурасидаги охирги еттита кетма-кет келувчи оятда Аллоҳ 
таолонинг иккитадан исми учрайди (59-оятдан «Уларни улар рози бўладиган 
жойга киритади. Албатта Аллоҳ Алим ва Ҳалим зотдир» 65-оятгача «Албатта 
Аллоҳ одамларга Рауф ва Раҳим зотдир»); 
- Шуаро сурасидаги кетма-кет келувчи тўққиз оят «қоф» ҳарфи билан 
бошланиб, «нун» ҳарфи билан тугайди; 
- Қасос сурасининг 7-оятида икки буйруқ, икки наҳйи, икки хабар ва икки 
башорат ўртаси боғланган.
Бидъат тафсирлар булар – оятларни тафсир қилишда бирор бир нақлий 
ва ақлий ёки луғавий далилга таянмаган хато ва бидъат сўзлардир. 
Тафсирга кириб қолганлар булар – тафсирга кириб қолган заиф ва тўқима 
ривоятлар ҳамда ботил фикрлардир. 
Ғариб тафсирлар булар – нақл, ақл ва далилга таянмаган камдан кам 
учрайдиган сўзлар. Бунга мисол тарзида Бақара сураси 260-ояти – «Лекин 
қалбим хотиржам бўлиши учун»даги “қалб” сўзини “дўст” деб тафсир 
қилишни келтириш мумкин. 
Тафсирлардаги мувозанат бу – тафсирлардаги ўхшаш ва қарама-
қаршиликлар, 
ихтилоф 
ва 
йўқотишларни 
ажратиб 
олиш 
учун 
муфассирларнинг фикрлари ва сўзлари орасини мунозанатлаштириб, 
солиштириб олиш. 
Тафсирларни қиёслаш деганда, муфассирларнинг сўз ва фикрлари ичидан 
энг ёрқинларини ажратиб олиш учун уларни таққослаш тушунилади. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish