ҚУРЪОН ИЛМЛАРИ ДОИРАСИДА
ВУЖУДГА КЕЛГАН ТАФСИР ТУРЛАРИ
Режа:
1. Ягона илм доирасида ёзилган тафсирлар.
2. Бир нечта илмлар доирасида ёзилган тафсирлар.
Мавзунинг ўқув мақсади: юқоридаги мавзуларда кўриб чиқилганидек
Қуръонга доир илмлар кўп бўлиб, айрим тафсирлар улардан фақатгина бир
илм доирасида яна айримлари бир нечта илмлар доирасида ёзилган бўлиб,
ушбу мавзуда улар ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Таянч иборалар: Қуръон илмлари, ғарибул Қуръон, муфрадот, ашбоҳ ва
назоир, Қуръон ғароиботлари, оятлар ва суралар орасидаги боғлиқлик
(муносабат).
1. Ягона илм доирасида ёзилган тафсирлар.
Тафсир илмий ривожланиши кўплаб босқичларни босиб ўтди. Дастлаб
муфрадот (Қуръонда келган сўзлар), ғариб (кам учрайдиган сўзлар) саҳоба ва
тобеинлардан нақл қилинган маънолар ила бошланган тафсирлар турли ва
айрим мавзуларга хос даврни ҳам босиб ўтди. Шу тарзда ҳар бир олим ёки
тадқиқотчи ўз ақли ва билим етган доирада тафсирларни ёзишга киришди.
Олимларнинг оят ва сураларни қандай ўрганганлигига қараб, икки гуруҳга
ажратиш мумкин:
1. Бир илм доирасидагина Қуръон оятлари шарҳланган тафсирлар.
2. Турли илмлар воситасида оятларни шарҳлаш билан биргаликда бир
илмий соҳага кўпроқ эътибор қаратилган тафсирлар.
Биринчи гуруҳдаги тафсирлар қаторида ғарибул Қуръон
53
, муфрадот,
ашбоҳ ва назоир
54
, умумий маънолари кенг ўрганилган
55
, оятларнинг
ғароиботларига тааллуқли савол ва жавоб услубидаги
56
, оятлар ва суралар
ўртасидаги боғлиқликлар таҳлил қилинган
57
тафсирларни санаб ўтиш мумкин.
53
Бунга Имом Суютий «Саноқсиз олимлар бу борада тафсир ёзганлар» деб айтганидек кўплаб тафсирларни
киритиш мумкин. Жумладан: Ибн Қутайбанинг «Ғарибул Қуръон», Абул Қосим Роғиб ал-Исфаҳонийнинг
«ал-Муфрадот фи ғарибил Қуръон», Абу Ҳайён ал-Андалусийнинг «Туҳфатул ариб бима фил Қуръони минал
ғариб», Абул Фаражибн ал-Жавзийнинг «Тазаккуратул ариб фи тафсирил ғариб», Сирожуддин Абу Ҳафс
Умар ибн ал-Мулаққаннинг «Тафсир ғарибул Қуръон» кабиларни айтиб ўтиш мумкин.
54
Бунга Муқотил ибн Сулаймон ал-Балхийнинг «ал-Ашбоҳ ван назоир фил Қуръонил карим», Яҳё ибн
Саломнинг “ат-Тасориф тафсирул Қуръон мимма ташобаҳат асмоуҳа ва танавваат маониҳа”,
ас-Саолибийнинг ал-Ашбоҳ ван назоир фил алфозил Қуръониятил латий тародафат мабониҳа ва танавваат
маониҳа”, ад-Дамғонийнинг “ал-Ашбоҳ ван назоир” каби тафсир китобларини мисол қилиш мумкин.
55
Бунга Абдураҳмон ибн Носир ас-Саъдийнинг “Тафсирул каримир роҳман фи тафсири каломил Маннон”,
ал-Ашқарнинг “Зубдатут тафсир”, Ҳуснин Махлуфнинг “Софватул баён лимаонил Қуръон” кабиларни мисол
қилиш мумкин.
56
Бунга 1200 та савол ва жавобдан иборат бўлган Абу Бакр ар-Розийнинг «Тафсир ар-Розий» номи билан
машҳур бўлган «Анмузаж жалил фи асила ва ажвиба мин ғароибит танзил», Закариё ибн Муҳаммад ал-
Ансорийнинг “Фатҳур Роҳман шарҳ мо ялтабису минал Қуръон» каби тафсирларин мисол қилиш мумкин.
57
Бурҳониддин ал-Бақоийнинг «Назмуд дурар фи таносибил ояти вас сувар», Абу Жаъфар Аҳмад ибн
Иброҳим ал-Ғарнотийнинг «ал-Бурҳон фи таносубил Қуръон», Жалолиддин ас-Суютийнинг “Таносуқид
дурар фи таносубис сувар” каби тафсирлар.
157
Иккинчи гуруҳдаги тафсирларга турли тафсир илмларини ўзида қамраб
олган китоблар киради. Бироқ уларда турли илмлардан фойдаланиш билан бир
қаторда маълум бир соҳаларга алоҳида эътибор қаратилган бўлади. Масалан,
Имом аз-Замахшарий “ал-Кашшоф” номли тафсирида Қуръон каримнинг
балоғати, фасоҳати ва яширин бўлган улуғлигини кенг очиб беришига
қарамай, суралар бошланишида кўпинча сўзларни шарҳлаш, маъноларини
баён этиш каби бошқа хусусиятларга ҳам тўхталади.
Фахриддин ар-Розий “Тафсир ар-Розий” номли тафсирида сура ва
оятларнинг бир-бири ҳамда олдингиларига боғлиқлигига катта эътибор
қаратиши билан бирга ақида асослари, адашганларга раддиялар, уларнинг
саволлари ва бериладиган жавоблар, коинот, математик, фалсафа ва калом
илми масалаларини ҳам кенг ёритади.
Имом ал-Қуртубий “ал-Жомеъ лиаҳкомил Қуръон” тафсирида
айтганидек: “(Тафсиримизда) аввал сураларнинг нозил бўлиши, фазилатлари
ва бу борада келган масалалардан бошлаймиз”, китоб бошида нозил бўлиш
сабаблари ва уларнинг фазилатлари ҳақида тўхталади. Бироқ шу билан бирга
унда асосий эътибор шариатнинг ибодат ва муомалот масалаларига доир
ҳукмларини баён этишдан иборатдир. Яна айтади: “Муфассирлар қиссалари,
тарихчилар хабарларидан кўплаб мисоллар келтираман. Бироқ иложсиз ва
баён этиш имкони бўлмаганларини олмайман ва уларнинг ўрнига аҳком
оятлари маъноларини ёритаман, ҳар бир оятда бир ёки иккита ҳукмни бериб,
ўқувчини мақсад сари етаклайман. Бир ёки иккита ҳукмни ўз ичига олган
оятларни баён этдим. Агар оят бир нечта масалалардан иборат бўлса, уларни
нозил бўлиш, ғариб ва ҳукмлари даражасида ёритдим. Агар оятда бирор бир
ҳукм бўлмаса, унда уни тафсир ва таъвил қилдим. Китобнинг охиригача худди
шундай ҳолат давом этди”.
Абу Ҳайён ал-Андалусий “ал-Баҳрул муҳит” номли тафсирида асосий
эътиборни сўзларни ўрганишга қаратади ва буни қуйидагича изоҳлайди:
“Ушбу китобдаги тартибим қуйидагича: “Дастлаб, мен оятлардаги муфрадот
(сўзлар)ни луғавий ва наҳвий томонларини шарҳлайман”. Лекин шу билан
биргаликда эъроб (жумлаларда келган сўзларнинг охирги ҳаракатлари)га катта
аҳамият беради.
Ибн Ошур “ат-Таҳрир ват танзил” тафсирида сура номланиши, фазилати
ва нозил бўлиш вақтини баён этиб, сураларнинг мазмун ва мақсадларига
тўхталади. Бироқ балоғат ва муносабот илмларига аҳамият қаратади. Буни
муаллифнинг ўзи муқаддимада қуйидагича баён этади: “Тафсиримда эъжоз
йўллари, араб балоғати ва фойдаланиш услублари, оятлар баъзиларининг
базиларига муносабатига эътибор қаратдим. Албатта, муносабат илми улуғ
бўлиб, унга Фахруддин ар-Розий катта эътибор берган, Бурҳонуддин ал-
Бақоий эса, “Назмуд дурар фи таносубил ойи вас сувар” китобини ёзган. Лекин
улар кўплаб оятларда қаноатли мисолларни ва аниқ мулоҳазаларни бермаган”.
Кўпгина муфассирлар ўз китобларининг кириш қисмида тафсир услуби
ва йўллари ҳақида тўхталадилар ҳамда шу асосда оятларни шарҳлашга ҳаракат
қиладилар. Баъзи муфассирлар эса аксинча, тафсирларда турли туман
158
услублардан фойдаланадилар. Таъкидлаш ўринлики, ушбу илмлар бир даврда
пайдо бўлмаган, балки маълум бир даврлар ўтиши билан янги илмий
йўналишлар вужудга келган. Жумладан, Абу Бакр ибн ал-Арабийдан ўз
даврида оятларнинг ўзаро боғлиқлиги, яъни муносабат илми борасида
қуйидагича нақл қилинади: “Оятларни баъзиларини ўзаро боғлаб, гўё бир сўз
тарзида ўрганиш улуғ илм бўлиб, бундан олдин ҳеч кимга насиб этмаган.
Фақат бир олимгина Бақара сурасини шу тарзда ўрганган. Кейин Аллоҳ таоло
бизга насиб этган. Бу пайтда бунга киришган киши топилмас эди. Аҳли илм
бунга беэътиборлигини кўрдим ва унга киришдим”.
Абул Ҳасан аш-Шаҳробоний айтади: “Абу Бакр ан-Найсобурий Бағдодда
биринчи муносабат илмини ёритиб берган, ундан олдин бу ҳақда ҳеч кимдан
эшитмаган эдик. Ушбу олим шариат ва одоб борасида етакчи бўлиб, минбарда
ўтирган ҳолида “Нима учун ушбу оятни буниси билан айтдинг, бу сурани
наригиси билан ёнма-ён ўқишингнинг ҳикмати нимада?”, дер ва Бағдод
олимларига танбеҳ бериб қўяр эди”.
Бундан кейин Имом Фахриддин ар-Розий ўз тафсирида муносабат илмига
аҳамият қаратди, ал-Бақоий эса, алоҳида китоб ёзди ва унинг ёрқин илм
эканини кўрсатди. Шу тарзда олимлар ушбу илмни ўрганиб келдилар, унинг
янги жиҳатларини кашф қилдилар. Натижада бугунги кунда ушбу илм орқали
суранинг ягона мавзуси ва ўзаро муносиблиги ҳам алоҳида ўрганилмоқда.
Шу тарзда тафсир олимлари ўз асарларида турлича ёндашувлардан
фойдаланганлар. Қуръон фазилатларини кимдур суранинг бошида яна кимдур
охирида ёритган. Имом аз-Заркаший айтади: “Тарғиб ва қизиқтириш учун
муфассирлар орасида сура фазилатларини бошида ёритиш одати жорий
бўлган. Бироқ Имом аз-Замахшарий унга охирида тўхталди”.
Худди шу тарзда айрим муфассирлар оятларнинг нозил бўлиш
сабабларини воқеъликни баён этиш мақсадида сура бошида берсалар,
бошқалари эса тафсир аввалида суралар муносабатларини ёки лафзлар
изоҳларини келтирдилар. Худди шундай тарзда Қуръондаги сўзларни
ўрганган муфассирлардан баъзилари сўзларни суралар тартибига кўра
ёритсалар, яна баъзилари алифбо тартибида; баъзилари ихтилофли фикрларга
тўхталса, бошқалари тўхталмади; баъзилари олимларга нисбат берса,
бошқалари бермади; баъзилари мутавотир қироатлар ихтилофларига
киришсалар, бошқалари киришмай, биттаси билан кифояланди; баъзилари
ғариб сўзларни жуда ихчам изоҳласа, бошқалари кенг изоҳлаб, алоқаси
бўлмаган томонларга ҳам кириб кетди, гоҳида тафсирларда оятларнинг наҳвий
томонлари кенг шарҳлаб, сўзларнинг эъробларига киришиб, гўё Қуръон шу
учун нозил бўлгандек бўлиб қолади
58
. Фиқҳий тафсирларда ибодат ва
муамолот ҳукмларини баён этиб, мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлар, фиқҳий
фуруъ масалаларини ўз мазҳабига биноан ёритилди, рақибларга раддиялар
беришга киришиб кетилди
59
, ҳатто тафсир фиқҳни ёритганга ўхшаб қолди.
58
Буни Абу Ҳайён ал-Андалусийнинг «ал-Баҳрул муҳит» асарида кўриш мумкин.
59
Буни Абу Бакр ал-Жассоснинг «Аҳкомул Қуръон», ал-Қуртубийнинг «ал-Жомеъ лиаҳкомил Қуръон»
китобларида кўриш мумкин. Ушбу тафсирларда бундай бўлиши ҳам табиий, чунки мақсад ҳам айнан ушбу
масалаларни ёритиш саналади.
159
Тарихий тафсирлар
60
да қисса ва ўтган умматлар воқеалари баёни кенг
ёритилганидан тафсирлар тарихий ривоятларга тобеъга ўхшаб қолди.
Демак, муфассир олимлар мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тафсирга
ёндашдилар, асосан тафсир илмининг бир жиҳатига эътибор қаратган
бўлсалар, бошқа жиҳати эътибордан узоқда қолди. Бу ўз навбатида тафсир
илмининг нақадар кенглигини, унининг тармоқлари кўплигини кўрсатади.
Муфассирларнинг ҳам хизматлари айнан манашундай кенгқамровли
илмларни очганларидадир. Бироқ эсдан чиқармаслик керакки, бир одамда
ушбу илмларнинг барчасини жамлаб олиш амри маҳол. Бу борада Саҳл ибн
Абдуллоҳ ат-Тустарий айтади: “Агар бир олим Қуръондаги ҳар бир ҳарфнинг
мингта маъносини билса ҳам охирига ета олмабди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг
каломидир. Калом эса Аллоҳнинг сифатидир. Аллоҳнинг ниҳояси бўлмагани
каби унинг Каломини тушунишнинг ҳам интиҳоси йўқ. Ҳар бир инсон насиб
этган миқдордагина тушуна олади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |