Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Сўнгсўз 
Юқорида тафсир илмининг аҳамияти, тафсирларнинг турли услуб ва 
йўллари ҳақидаги мавзулардан келиб чиқиб, қуйидагича хулоса қилиш 
мумкин: 
Биринчидан, тафсир илми энг улуғ илмлардан бири саналади. Чунки 
мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони карим ҳидоят ва ишонч 
манбасидир. Уни тушуниб, англаб ўқиш тушунмай ўқигандан афзал. Олдинги 
олимларимиз белгилаб берган йўл ва услубда уни тушуниш билан эса, 
инсонни тўғри йўлга етаклайди, ҳаётидаги кўплаб салбий иллатлар, 
мушкилликлар, муаммоларга ечим бўлади. 
Иккинчидан, тафсирнинг ўзига яраша катта масъулияти бўлганлиги 
сабабли ўзига хос нозикликлари ҳам бор. Бир томондан, у Аллоҳнинг номидан 
гапириш бўлса, бошқа томондан, асрлар оша турли фирқалар, йўналишлар кўп 
бўлганки, улар бевосита тафсирларга ҳам таъсир ўтказдилар. Шу жиҳатдан 
қараганда, бундай оқимларнинг тафсир китоблари ҳам пайдо бўлдики, уларда 
заиф ва тўқима ҳадислар, ихтилофли ва нотўғри ривоят ҳамда гаплар 
келтирилди. Бундан ташқари тафсирлардаги услублар ўтган узоқ муддат 
давомида ўзгариб борди ҳамда муфассирларнинг илмий ва амалий савиялари 
ҳам турлича бўлди. Табиийки, ушбу жараёнларнинг барчаси тафсирларнинг 
турли-туман бўлишига таъсир ўтказди. 
Учинчидан, тафсир илми ушбу илмга доир бўлган атамаларни, уларнинг 
тафсилотларини яхши билишни тақозо этади. 
Тўртинчидан, Исломнинг дастлабки даврларидаги тафсирлар кейинги 
давр учун манба бўлиб хизмат қилади. Шундай экан ҳар бир муфассир 
ҳадисларда, саҳобалар ва тобеинларнинг ривоятларида келган шарҳларга 
мурожаат қилмасликнинг имкони йўқ. 
Бешинчидан, Қуръони каримни тушунишнинг бешта йўли мавжуд. Улар: 
оятларни оятлар; ҳадислар; саҳоба ва тобеинлар ривоятлари; луғат илми; 
исроилиётлар ҳамда ақл ва ижтиҳод асосида тушунишдир. Охирги йўл – 
исроилиётлар ҳамда ақл ва ижтиҳод асосида тушуниш борасида олимлар 
ўртасида турли қарашлар борлигини таъкидлаб ўтиш керак. 
Олтинчидан, Қуръон илмлари еттита соҳада намоён бўлади: а) Қуръони 
каримнинг улуғлуги, буюклигини билиш; б) Қуръони карим тарихини жамлаш 
ва англаш; в) Қуръоннинг лафзларини тўғри адо этиб, ўқиш; г) Қуръонни 
тафаккур ва тадаббур қилиш; д) Унинг мўъжизакорлигини кўрсатиш; е) ҳар 
бир ишда Қуръонга таяниш; ё) Уни қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича 
сақлаш. 
Еттинчидан, оятларни шарҳлашда муфассир ҳадис, саҳобалар 
ривоятлари, сабаби нузул, тафсир қоидалари ва асослари, араб тили, жумладан 
англашилаётган маъно, истинбот илмлари каби доимий равишда муҳтож 
бўладиган илмлар ҳамда қироат, оят ва суралар фазилати, насх ва мансух, 
оятлар ўртасидаги муносабат ва мўъжизакорлиги илмлари сингари эҳтиёж 
туғилганда мурожаат қиладиган илмлар туркуми бор экан. 
Саккизинчидан, тафсир илмида эҳтиёткорлик билан фойдаланиши зарур 


162 
бўлган илмлар мавжуд. Улар ақида ва айниқса, Аллоҳнинг сифотлари илми, 
исроилиётлар, илмий тафсир, ишорий тафсирлар саналади. Шунингдек 
муфассир сақланиши керак бўлган нарсалар ҳам борки, улар заиф ва тўқима 
ҳадислар, эътиборсиз гаплар, нотўғри фикрлар, Аллоҳнинг ўзигина биладиган 
мубҳамлар, ботиний таъвиллар кабилар ҳисобланади. 
Тўққизинчидан, фикрларнинг турлилиги ва ихтилофлар ҳам тафсир 
китобларида учрайди. Шу сабабли тафсир илмига мурожаат қилган киши 
ихтилофли масалаларни, сабабларини, ечимларини ҳам билиши керак. 
Ўнинчидан, тафсир икки қисмга: нақлий ва ақлийга бўлинади. Нақлий 
тафсирлар орасида фақатгина нақлийларигина ёки нақлий ва ақлий 
аралашгани, фикр ва мулоҳазалар берилгани ва ушбуфикрлар сараланганлари 
бор. Ақлий тафсирлар эса, қандай бўлганда ҳам саҳиҳ нақллар доирасидан 
чиқиб кета олмайди. Мазкур тафсирларнинг ўзига хос аҳамияти ва 
хусусиятлари бор. 
Ўн биринчидан, тафсирларнинг ўз йўналиш ва услублари ҳам бор. 
Йўналишлари қаторида ақидавий, фикрий, фиқҳий кабиларни, услублари 
орасида таҳлилий, ижмолий, қиёсий, мавзуийларни санаб ўтиш мумкин. Шуни 
ҳам эсдан чиқармаслик керакки, ушбу йўналиш ва услублар бир-бири билан 
боғланиб кетган ҳолатларни ҳам кузатиш мумкин. Чунки муфассир мазкур 
услублардан биридан фойдаланиш жараёнида бошқа услубни ҳам қўллаши 
мумкин. 
Ўн иккинчидан, муфассирларнинг тафсир қилишда йўллари турлича 
бўлган. Улардан бирлари тафсирни фақатгина бир йўналишдан фойдаланиб 
қилган бўлсалар, бошқалари турли тафсир илмларидан фойдаланганлар. Бу 
уларнинг мақсад ва аҳамиятлари, маълум бир нарсаларга кўпроқ эътибор 
бериш ёки бемасликлари билан боғлиқ. 
Ўн учинчидан, муфассир ўз тафсир китобини қуйидаги ўнта нарсадан 
фойдаланган ҳолда ёзиши керак: а) тафсир бошида сура номи, унинг фазилат 
ва сабаби нузилларини келтириши; б) кейин сурадан кўзланган мақсад ва 
мавзуларини ёритиши; в) кейин сўзлар ва уларнинг маъноларини изоҳлаши; г) 
умумий маънони ифода этиши; д) оятлар ўртасидаги муносабатларга аҳамият 
қаритиши; е) улардан келиб чиқадиган ҳукмларни таҳлил қилиши; ё) 
оятлардан олинадиган фойдаларни баён этиши; ж) улардаги мўъжизаларни 
тақдим қилиши; з) маъноларни ҳаёт билан боғлаши; и) оят ва сура билан 
боғлиқ саволлар ва мушкилотлар (муаммоли ҳолатлар)ни ёритиши. 
Хулосалардан келиб чиқиб, қуйидагилар тавсиялар берилади: 
1. Қуръонни фақатгина ўқиш эмас, балки уларнинг маъноларини ҳам 
ўрганиш; 
2. Тафсирни яхши ўрганиш, уни ҳар томонлама тадқиқ ва таҳлил қилиш; 
3. Тафсир асослари, қоидалари, истинботлари ва атамаларини ўрганиш; 
4. Қуръони карим моҳиятини чуқур англаш учун Қуръоншунослик 
илмий марказларини ташкил этиш; 
5. Қуръоншунослик ва тафсир илми билан боғлиқ фанларни мақсад ва 


163 
вазифалардан келиб чиқиб, кўриб чиқиш; 
6. ОАВда Қуръонни ҳар томонлама пухта таҳлил ва тадқиқ қилишга 
мўлжалланган дастурларни йўлга қўйиш. 


164 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish