Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Тафсирлардаги фарқ ва ихтилофлар сабаблари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. Тафсирлардаги фарқ ва ихтилофлар сабаблари.
Тафсиршунослик тадқиқотларида тафсирлардаги фарқ ва ихтилофлар 
бўлишининг сабаблари сифатида қуйидагилар келтирилади: 
1. Қироатдаги фарқлар. Аслида Қуръон етти хил лаҳжада, улар ҳам ўз 
навбатида турли қироатлар ила ўқилган.Уларнинг ичида энг машҳурларидан 
бири Осимнинг Нофеъдан ривоят қилган қироати бўлиб, у Марказий Осиёда 
ҳам кенг тарқалган. Шундай экан айрим оятлар ўқилишининг бир неча 
турлари бўлган ва улар ўзгариши билан маъноларда ҳам маълум даражада 


81 
ўзгаришлар содир бўлади. Масалан, Фотиҳа сурасидаги “малики явмиддин” 
сўзини маалики (эга хўжайин) ёки малики(подшо) тарзида ўқиш мумкин. Бу 
икки қироатда бўйича сўзларнинг маъносида фарқ кузатилса-да, умумий 
мазмунда ҳеч қандай қарама-қаршилик мавжуд эмас. 
2. Эъроб (сўзларнинг охирги ҳаракатларининг турланиши)лардаги 
фарқлар. Араб тили қоидасига кўра, фоил (эга) дамма (у, ун) билан ва мафъул 
(тўлдирувчи) фатҳа (а, ан) билан ўқилади.Бу ҳолатда иккисинингжумладаги 
маънолари ўзгариб кетади. Бундай тарзда турлича ўқиш билан маъноларда ҳам 
фарқлар пайдо бўлиб бораверади. 
3. Сўзларнинг луғавий маъноларидаги фарқлар. Араб тилидаги баъзи 
сўзлар икки ёки ундан зиёд маъноларга далолат қилади ва уларнинг ҳар бир 
маъносини ишлатиш мумкин саналади. Ўз навбатида маълум бир жамоа 
муфассирлар бир маънони олсалар, яна бирлари бошқа маънони оладилар. Бу 
ҳолатда бир-бирларини асло инкор этмайдиган икки хил маънодан 
фойдаланиш мумкин бўлади. Бироқ улардан бир маъноси олинса, иккинчиси 
олинмайди. Масалан, Таквир сурасининг 17-оятида валлайли иза асъаса
яънитун келганда (ёки кетганда) жумласидаги асъасасўзи келмоқ ва кетмоқ 
маъноларини англатади. Бу икки маънони асъасасўзига бир хилда қўллаш 
жоиз саналади вақайси бирини ишлатганда ҳам бошқасини инкор қилинмайди. 
Олимлар бу каби ҳолларни Қуръоннинг мўъжизаларидан бири деб 
баҳолаганлар. 
Шунингдек муфассир олимлар бир нечта маъноларни англатадиган 
сўзларни ўрганишлари билан бир қаторда ҳамма маънолари тенг равишда 
олиниши мумкин бўлганларини ҳам ўрганиб чиққанлар. Жумладан, Қуръонда 
вал фажр, вал аср, ваш шафъи вал ватри, валаялин ашр каби сўз ва жумлалар 
учрайди. Бу ердаги фажр сўзидан мурод тонгдаги вақтми ёки зул ҳижжа 
ойининг фажрими, асрдан мақсад асрдан шомгача бўлган вақтми ёки бир 
асрни ўз ичига қамраб олган вақтми борасида турли фикрлар мавжуд. Ёки 
бўлмаса, ал-хуннас сўзидан ваҳший ҳайвон ёки юлдузлар кўзда тутилганлиги 
борасида икки хил қарашлар учрайди. Бундай сўзларга олимлар иттифоқ 
қилиб ҳамма маънолар бир хилда ишлатилиши мумкин дея хлоса берганлар. 
Бироқ айрим ўринларда икки маъноли сўзларнинг бири олинса 
иккинчисини олиш мумкин бўлмай қолади. Масалан, Бақара сурасининг 228-
оятидаги қуруъ сўзи ҳам ҳайз ва ҳам поклик маъноларини билдиради. 
Муфассир улардан қайси бир маънони ишлатса бошқасини ишлатолмайди. Бу 
бир-бирига қарши бўлган икки маъноли сўзларга мисол бўла олади. 
Бундан ташқари оятлардаги қасурасўзини ҳам шерга ва ҳам овчига, зонна 
феълининг гумон ва ишончга, мин қўшимачаси (ўзбек тилидаги дан 


82 
қўшимчаси) бошлаш
21
, сабаб
22
, баён этиш
23
, баъзиси
24
ни билдириш каби 
маъноларда ҳам қўлланилганини айтганлар. 
4. Мутлоқ ва муқайяд оятларни тушунишдагифарқлар. Мутлоқ оятнинг 
моҳияти бирор бир нарсага боғланилмагани, қайдсиз эканидадир, муқайяд эса 
бирор бир нарсага боғланиб, қайдланади. Масалан, Анъом сурасининг 145-
оятида даман масфуҳа, яъни оққан қон истеъмоли ҳаром қилинган 
маҳсулотлар қаторида санаб ўтилмоқда. Бу ерда дамун –қон масфуҳа – 
оққансўзи билан қайдланмоқда.
Олимлар ўртасида мутлоқ оятларни муқайяд оятлар билан боғлаш 
борасида турли фикрлар пайдо бўлган. Баъзи олимлар мутлоқ оятни муқайядга 
боғлаш мумкин эмас, мумкин бўлса ҳам далил келтириш шарт саналади 
десалар, бошқа бирлари далил бўлмаса ҳам боғлаш мумкин деб 
ҳисоблайдилар. Масалан, Нисо сураси 92-оятида “Ким бир мўминни билмай 
ўлдириб қўйса, унинг каффорати бир мўмин қулни озод қилишдир”даги“қул” 
сўзи “мўминлик”билан қайдланмоқда. Мужодала сураси 3-оятида эса: 
“Аёлларини зиҳор
25
қилганлар, кейин сўзларидан қайтсалар унга 
яқинлашишларидан олдин бир қулни озод қилиш (бор)дир” қулнинг мўмин 
бўлиш ёки бўлмаслиги белгиланмаган. Шу ўринда мутлоқ оятни муқайяд 
оятга боғлаш мумкин деганлар, ушбу қулни Анъом сурасида келган “мўмин 
қул”га боғлаб, мусулмон қулни озод қилишни шарт қиладилар.Қолганлари эса 
боғламайдилар. 
5. Умум ва хусус оятларборасидаги фарқлар. Аслида умумийлик ва 
хусусийлик тушунчалари сўзларнинг лафзларига тааллуқли бўлиб, улардан 
тушуниладиган маъноларнинг қанчалик умумий ёки хусусийлиги 
биланбоғланади. Шу сабабли айрим олимлар бундай сўзларнинг маъноларини 
умум ва кенг маънода тушунсалар, қолганлари хусус ва торроқ доирада 
тушунадилар. Масалан, Бақара сурасининг 221-оятида “Мушрика аёлларни 
имон келтирмагунларича никоҳларингизга олманглар” дейилган.Оятдаги 
мушрика сўзини айрим муфассирлар умумий маънода санамларга ибодат 
қилувчилар деб қабул қилсалар
26
, қолганлари уни аҳли китоблар
27
деб 
изоҳлайдилар
28

6. Насх ва мансух борасидаги фарқлар. Насх бир оятнинг бошқа бир оят 
ҳукмини бекор қилиши бўлиб, ҳукми бекор қилинган оят мансух дейилади. 
Масалан, Бақара сурасининг 115-оятида: “Машриқ ва мағриб Аллоҳники, 
21
Исро сурасининг 1-оятида: «Бандасини Масжидул ҳаромдан бошлаб Биз атрофини барокатли қилиб қўйган 
Ақсо масжидига сайр қилдирган Аллоҳ покдир»да мин (дан) қўшимчаси Масжидул ҳаромдан сўз 
бирикмасида бошлаб маъносини ифода қилмоқда.
22
Нуҳ сурасининг25-оятида: «Хатоларига ғарқ бўлганлиги сабабидан оловга киритилдилар» мин, яъни дан 
қўшимчаси сабаб маъносини ифодаламоқда. 
23
Ҳаж сурасининг 30-оятида: «Рижсдан, яъни санамлардан сақланинглар»даги дан қўшимчаси рижс сўзини 
баён этиб, санамамлигини англатмоқда. 
24
Бақара сурасининг 3-оятида: «Биз ризқ қилиб берган нарсаларимизданбаъзиларини нафақа қиладилар»даги 
дан қўшимчаси баъзи деган маънони ифодаламоқда.
25
Зиҳор эр киши аёлининг аврат жойларини ўз онаси ёки опа-сингилларига ўхшатишидир. Бундай пайтда эрга 
аёли жоиз бўлмай қолади ва агар ўз сўзидан қайтса, у каффорат учун қул озод қилиши шарт қилинган. 
26
Жумладан, Қатода, Саид ибн Жубайр сингари муфассирлар шундай фикр билдирганлар. 
27
Аҳли китоб – Яратувчи томонидан китоб берилган дин вакиллари. 
28
Жумладан, Усмон, Ҳузайфа, Жобир, Ибн Аббос кабилар шундай фикр билдирганлар. 


83 
қайси ерга юзлансангиз ўша ерда Аллоҳни топасиз” дейилган. Баъзи 
муфассирлар ушбу оятни Бақара сурасининг “... юзингизни масжидул ҳаромга 
(Каъбага) буринг” ояти билан ҳукми бекор бўлганини далил қиладилар. Лекин 
бошқалари эса ушбу оятни насх қилинмаган деб ҳисоблайдилар. Жумладан, 
саҳобалардан Жобир ибн Абдуллоҳ мазкур оятни қиблани қайси 
томондалигини билмай, иккиланиш ҳолатидаги кишига
29
, Абдуллоҳ ибн Умар 
эса нафл намозини
30
ўқувчи одамга тааллуқли деб ҳисоблайдилар. Ушбу икки 
ҳолатда оят мансух эмас, деб топилади.
7. Бирор бир оят мазмуни борасида айрим муфассир олимларга ҳадис етиб 
келган бўлиб, айримларига ўша ҳадис етиб келмаган бўлиш ҳолатидаги 
фарқлар. Бақара сурасининг 232-оятида эри вафот этган аёлларни тўрт ойва ўн 
кун идда сақлашлари, Талоқ сурасининг 4-оятида ҳомиладорларнинг идда 
муддати ҳомиласини қўйгунларича бўлиши белгиланган. Али ибн Абу Толиб 
ва Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) эри вафот этган аёлнинг идда ўтириш муддати 
бу мазкур оятларда кўрсатилган икки муддатдан энг узоғи миқдорича, деб 
ҳисоблашган. Абдуллоҳ ибн Масъуд эса, эри вафот этган аёл ҳомиласини 
қўйгунича идда ўтиришини айтиб, бунга Пайғамбар (с.а.в.)дан ривоят 
қилинган ҳадисни
31
далил қилган. 
Ушбу ҳолатда Абдуллоҳ ибн Масъуд эшитган ҳадисни Али ибн Абу 
Толиб ва Абдуллоҳ ибн Аббос эшитмаган бўлиш эҳтимоли мавжуд. Шу 
сабабли ҳам улар икки муддатдан энг узоғини олганлар. 
8. Бир сўзнинг араб тилига яқин ёки узоқ бўлган бир неча маъноларини 
қўллашдаги фарқлар. Масалан, Муддассир сурасининг 4-оятида: “Сиёбни 
(кийимингни) покла», дейилади. Бу ердаги сиёб сўзида араб тилидаги энг яқин 
маъно – кийим саналади ва кийимни поклашга буюрилаётгани кўпчиликка 
маълум
32
. Бироқ, айрим муфассирлар сиёб сўзини нафс деб изоҳлаганлар ва 
кишини нафсини поклашга буюрилаётганини таъкидлаганлар
33
.
Шунингдек, Ҳуд сурасининг 91-оятида: “Агар жамоанг бўлмаганда, сени 
тошбўрон қилардик» дейилади. Оятдаги «тошбўрон қилардик» сўзи араб 
тилида рожамна тарзида баён қилинган. Тошбўрон қилиш эса, тош ила 
бўлиши ҳаммага маълум. Бироқ айрим муфассирлар сўкиш ила тошбўрон 
қилиш, дея изоҳлаганлар. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики,ушбу оятлардаги 
иккинчи маъно биринчисидан кўра узоқроқ маъно саналади. 
9. Оятда қўшимча сўзлар қўлланилмагани сабабли уни икки хил 
29
Ушбу фикрга мувофиқ, сахро ёки қоронғу жойдаги киши қиблани қайси томондалигини билмаса ва сўраб 
олишнинг ҳам имкони бўлмаса, қайси томонни қиблага яқин деб билса, ўша томонни қибла, деб қасд қилади 
ва намозини ўқийди. 
30
Ушбу ривоятга биноан, уловда нафл намозини ўқиб кетаётган кимса қайси томонга юзланиб кетаётган бўлса 
ўша томонга қараб намоз ўқиши мумкин саналади. 
31
Субайа Асламия деган аёлнинг эри видолашув ҳажи пайтида вафот қилади. Ҳомиласини қўйгач, иддадан 
чиқиб, чиройли кийимларини кияди. Шунда унинг олдига Абу Санобил ибн Баълак кириб қолади ва: «Сен 
нега чирой кийиниб олдинг ёки турмушга чиқмоқчимисан. Сенинг идда муддатинг тўрт ой ва ўн кунку?», - 
дейди. Кейин ўша аёл кийимларини олиб қўйяди ва кеч тушгач, Росулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига келиб, ушбу 
масаланинг ҳукмини сўрайди. Шунда Пайғамбар (с.а.в.) ҳомиласини қўйгач, иддаси тугагани, эндиликда 
турмушга чиқиши мумкинлигини айтади (Имом Муслим ривояти). 
32
Абдуллоҳ ибн Аббос, Товус, Ибн Сиррин, Ибн Зайд кабилар сиёб сўзини “кийим” деб шарҳлаганлар. 
33
Мужоҳид, Қатода каби муфассирлар сиёбни “нафс”, дея шарҳлаганлар. 


84 
тушунишдаги фарқлар. Масалан, Нисо сурасининг 127-оятида: “Уларнинг 
никоҳларига рағбат қиладилар” дейилмоқда. “Рағбат қилмоқ” сўзи араб 
тилида тарғабуна тарзида ифодаланган.Агар у ъан қўшимачси билан келса 
“рағбат билдирмаслик” маъносида, агар фиқўшимчаси билан келса “рағбат 
билдириш” маъносида ишлатилади. Мазкур оятда эса,тарғабуна билан 
келадиган ушбу икки қўшимчанинг бирортаси (ъан ёки фи) ҳам ёзилмаган. 
Демак, бу ерда икки хил маънони тушуниш мумкин бўлиб,оят мазмунини 
“Улар (аёллар)нинг никоҳларига рағбат қиладилар/қилмайдилар” деб 
тушуниш мумкин экан. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, рухсат этилган тафсирларда гоҳида 
айрим фарқли жиҳатларнинг бўлиши табиий ҳол бўлиб, улар асосан 
муфассирнинг билим ва тушуниш даражаси билан боғланар экан. Аслида эса, 
ҳар бир олим ўзининг билгани доирасидагина фикр юритади. Шундай экан, 
ҳар бир муфассир оятларни шарҳлаши жараёнида ўзининг билганларини 
айтиб, бошқа рухсат этилган маъноларнинг ҳам эҳтимоли борлигини инкор 
қилмаслиги зарур саналади. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish