Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

3. Суранинг мақсади ва мавзулари.
Сурани тушунишда унинг мақсади ва мавзуларини англаш зарур 
саналади. Чунки суранинг ҳукмлари кўп бўлгани билан унинг боши охирига 
ва барча жумлалари бир мақсадга боғланади. Шу боис суранинг назми ва 
мавзуий яхлитлигини ўрганиш уни тушунишда катта аҳамиятга эга. Ибн Ошур 
шундай дейди: “Мен ҳар бир суранинг мақсадларини баён қилдим, токи, 
ўқувчи сўзлар ва жумлаларнинг маъноларини англашда қийналиб қолмасин”. 
Суранинг мақсадидан мурод унинг оятлари ва мавзуларини ўша сурага 
боғланишидир. Қуръондаги ҳар бир суранинг ўз мақсади бўлгани каби унда 
келган бир қанча мавзуларнинг сурага боғлиқлиги бўлади. Оятларни алоҳида 
ўрганилса сурадаги яхлит маъно очилмай қолиш эҳтимоли бор. Аксинча ушбу 
20
Оли Имрон сураси, 187-188-оятлар. 


76 
мавзулар яхлит ўрганилса, унда суранинг умумий маъносини англаш ҳам, 
суранинг ўрни ва буюклигини тушуниш ҳам осонлашади. Сураларнинг 
мақсадига қараб уларнинг қадри ҳам бир-биридан фарқ қилади. Масалан, 
Фотиҳа сураси Қуръондаги энг буюк сурадир. Чунки унда Ягона, оламларнинг 
Парвардигори, Раҳмон ва Раҳим ҳамда қиёмат кунининг эгаси бўлган 
Аллоҳнинг тавсифи келтирилади. Шунингдек сиғиниш ва ёрдам сўраш фақат 
унга хослиги, бандаларни сиротол мустақиймга, яъни ғазаб қилинмаган ва 
адашмаган кимсаларнинг йўлига бошлаш каби улуғ ишлар баёни келтирилган. 
Шубҳа йўқки, ушбу ишлар улуғ мақсадлардан саналади.
Юқоридаги фикрларнинг тасдиғи сифатида Имом аш-Шотибий айтади: 
“Сура назмидаги умумкўзланган мақсад ўша сурадаги барча оятлар 
ўрганилганидан кейин билинади. Аксинча, баъзи оятларни ўрганиш билан 
суранинг тўлиқ маъноси очилмай қолади”. Баъзи суралар бир нечта 
саҳифалардан иборат бўлиши мумкин. Бироқ улар тўлиқ ўрганилгач, унинг 
якуний мақсадини тушуниш мумкин бўлади. Мазкур мавзуни Бурҳонуддин 
ал-Бақоий ўзининг “Мақосидун назар лил ишрофи ала мақосидис сувар” 
номли китобида алоҳида боб сифатида ажратиб, ёритиб берган. Мазкур 
китобдан мавзу доирасида янада кўпроқ маълумот олиш мумкин. 
Саволлар: 
1. Сураларнинг номларида нима хусусият ва сабаблар бор?
2. Оят ва суралар фазилатлари ҳақида нима дея оласиз? 
3. Оятларнинг нозил бўлиши борасида қандай маълумотлар тақдим эта 
оласиз? 
4. Суранинг мақсади сурадаги оятлар билан боғланганми? 
5. Суранинг мавзулари деганда нималарни тушунасиз? 
6. Суранинг мақсад ва мавзулари бир-бирига қандай боғланган? 
7. Суранинг нозил бўлишини ўрганишнинг аҳамияти нимада? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish