Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари илми



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

 
2. Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари илми.
Муфассир Қуръони каримни тўла англаши учун зарур бўлган илмлардан 
яна бири оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билишдир. Чунки оят ва 
суралар баъзи бир ҳодисалар ва воқеаларга боғланган ҳолда тушган ва шу 
сабабли уларни тушуниш учун ўша жараённи ҳам билиш зарур саналади. 
Масалан, Бақара сураси 115-ояти –
ُبِرْغَمْلاَو ُقِرْشَمْلا ِهّلِلَو
ُهْجَو َّمَثَف ْاوُّلَوُت اَمَنْيَأَف
ِهّللا
َّنِإ
َهّللا
{ ٌميِلَع ٌعِساَو
001
}
“Машриқ ҳам, Мағриб ҳам Аллоҳникидир. Бас, қайси тарафга 
юзлансангиз ўша томонда Аллоҳни топасиз. Аллоҳ (фазли) кенг, доно зотдир» 
тушиш сабабини билмаса, сафарда ҳам муқимликда ҳам қиблага юзланиб, 
намоз ўқиш мумкин деб ҳисоблайди. Аслида эса, ушбу оят Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) Маккадан Мадинага қайтиб кетаётган пайтда 
уловлари устида нозил бўлган экан. 
Шунингдек Тағобун сураси 14-ояти –
اَهُّيَأ اَي
ًاّوُدَع ْمُكِد َلاْوَأَو ْمُكِجاَوْزَأ ْنِم َّنِإ اوُنَمآ َنيِذَّلا
او ُرِفْغَتَو اوُحَفْصَتَو اوُفْعَت نِ اَو ْمُهوُرَذْحاَف ْمُكَّل
َّنِإَف
َهَّللا
ٌروُفَغ
{ ٌميِحَّر
41
}
“Эй 
имон 
келтирганлар, 
сизларнинг 
хотинларингиз 
ва 
фарзандларингиздан сизлар учун душманлар ҳам бордир. Шундай экан, эҳтиёт 
бўлинглар”нинг тушиш сабаби шундаки, Исломга кирган айрим маккалик 
кишилар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳижратларидан кейин 
Мадинага кўчиб кетмоқчи бўлганларида хотинлари ва фарзандлари қаршилик 
қилган. Кейинроқ билсалар, ҳижрат қилган мусулмонлар диний билимларни 
анчагина эгаллаб олишга улгурибдилар. Шунда аламларидан хотин ва 
фарзандларини койиганларида шу оят нозил қилинган экан. Оятнинг давомида 
эса: “Агар сизлар (уларни) авф этсангиз ва кечирсангиз, у ҳолда, албатта, 
Аллоҳ (ҳам сизларга нисбатан) мағфиратли ва раҳмлидир”, - дейилади. Буни 
билмаганлар аёллар эркакларни душманлари экан, бу Қуръонда айтилган, деб 
ўйлаб қолиши мумкин. Сабаби нузулини билгач эса, ушбу моҳият аниқланади. 
Оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билиш айрим оятлардаги 
мавҳумликларни аниқлашга ҳам ёрдам беради. Жумладан, “Саҳиҳ ал-
Бухорий”да қуйидаги ривоят келтирилади: “Марвон хизматкорига: «Эй 
Рофиъ, Ибн Аббос олдига борда, ҳар бир киши берилган нарсаси билан 
хурсанд бўлса ва қилмаган иши билан мақталишни хохласа, азобланадими? 
деб сўра”, - деди. Ибн Аббос ушбу саволга жавобан: “Сизларга нима бўлди, 
бундай ўйлаб қолдийлар? Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳим васаллам) 
яҳудийларни чақирдилар ва улардан бир масала ҳақида сўрадилар. Бироқ улар 
буни яширдилар. Бошқа яҳудийларга ушбу хабарни етказганларида улар 
қилган ишлари учун мақтадилар ва яширганлар хурсанд бўлдилар. Сўнгра Ибн 
Аббос қуйидаги оятни ўқидилар: “Эсланг, (эй Муҳаммад!) Аллоҳ аҳли 
китоблардан, уни (Таврот ва Инжилни) одамларга, албатта, аниқ баён қиласиз, 


75 
уни (ҳеч кимдан) сир тутмайсиз, деб аҳд олган эди. Лекин, улар уни (берган 
ваъдаларини) ортларига улоқтириб, озгина баҳога уни сотиб юбордилар. Бу 
савдолари нақадар нохуш! Ўз қилмишлари билан мағрурланадиган, қилмаган 
ишлари учун мақталишни севадиганлар азобдан халос бўладилар деб, 
ҳисобламанг, асло! Уларга (охиратда) аламли азоб (бордир)”
20

Демак, Қуръонда танбеҳ олган бундай кишилар яҳудийлар экани маълум 
бўлади.
Худди шунингдек Бақара сураси 195-ояти –
ِليِبَس يِف ْاوُقِفنَأَو
ِهّللا
ِةَكُلْهَّتلا ىَلِإ ْمُكيِدْيَأِب ْاوُقْلُت َلاَو
َّنِإ ْاَوُنِسْحَأَو
َهّللا
{ َنيِنِسْحُمْلا ُّبِحُي
091
}
“Аллоҳ йўлида (бойликларингиздан) сарфлангиз ва ўз қўлларингиз 
(бахилликларингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламанг! Албатта Аллоҳ 
чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради”даги «таҳлука», яъни ҳалокат 
сўзини тушиш сабабини билмаганлиги учун нотўғри тушунилди. Аслам Абу 
Имрон ат-Тужибийдан ривоят қилинган ривоятда шундай дейилади: “Биз Рум 
шаҳарларидан бирида эдик. Шунда бизга қарши Румнинг катта қўшини чиқди. 
Биз томондан ҳам ўшанчалик ёки ундан каттароқ қўшин қарши чиқди. 
Мисрликларга Уқба ибн Омир, қўшинга Фазола ибн Убайд бошчилик қиларди. 
Шунда мусулмон жангчиларидан бири ўзини Рум аскарлари устига отиб, 
орани ёриб кирди. Қолганлар эса, у ўзини ҳалокатга отаяпти, дейишди. Шунда 
Абу Аюб ал-Ансорий бошини кўтариб: “Эй инсонлар, сизлар ушбу оятни 
нотўғри таъвил қилмоқдасизлар. Мазкур оят Ансорийлар, яъни биз ҳақимизда 
нозил бўлган. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даврларида Аллоҳ 
исломни 
азиз 
қилиб, 
уни 
қўллаб-қувватловчилар 
кўпайганида 
орамиздагилардан баъзилар Росулуллоҳга билдирмай: “Молларимиз камайиб 
бормоқда, Исломни эса қувватловчилар кўпайди, биз энди йўқотганларимизни 
жойига тикласак бўларди”, - дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. Оятдаги 
таҳлука – молларни тиклаш ва уни кўпайтиришдир”. Шундан сўнг Абу Аюб 
жанг қилиб, Румда дафн этилди (Имом Термизий ривояти).
Демак, оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билиш Қуръони каримни 
аниқ ва тўғри тушуниш учун зарур ҳисобланар экан. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish